Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари:
Хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитиш ташкил қилинган ОТМлар сони 23 тадан 45 тага кўпаяди.
Ўқув ва илмий адабиётларнинг электрон шаклини яратиш 20 фоиздан 30 фоизга оширилади.
Магистратура мутахассислиги битирувчилари илмий фаолиятга йўналтириш 15 фоиздан 45 фоизгача кўтарилади.
Хорижда малака оширган ва стажировка ўтаган профессор-ўқитувчиларнинг улуши 2 фоиздан 20 фоизгача оширилади.
Мухандислик – техник таълим йўнали шларида тахсил олаётган талабалар улуши 20 Фоиздан 50 фоизгача кўпаяди.
2019 йил аҳолини олий таълим билан қамраб олиш 20 фоизни ташкил этган бўлса, 2030 йилга бориб 50 фоизга ошади.
Нодавлат, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим уасасалари сони 35 тага етказилади.
Кредит – моддий тизим жорий этиладиган олий таълим муассасалари сони ҳам 2 тадан 85 тага кўпаяди.
Ушбу Фармоннинг иловасида мамлакатда 114 та олий таълим муассаси мавжуд бўлиб, улардан 93 таси махаллий ҳамда 21 таси хорижий олий таълим муассаси ва уларнинг филиаллари ҳисобланиши айтиб ўтилди. Жумладан, сўнгги 3 йилда янги 6 та олий таълим муассаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий олий таълим муассаси филиаллари ташкил этилди. Кадрлар буютмачилари таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 329 та таълим йўналиши ва 582 та магистратура мутахассисликлари киритилди. 2019-2020 ўқув йилида 59 та олий таълим муассасисида сиртқи таълим, 10та олий таълим муасссасида кечки таълим жорий этилди.
Республикада олий таълим муассасаларида таълим таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 410 минг, магистратура мутахассисликлари бўйича 13 минг нафарни ташкил этиб, сўнгги уч йилда 1,7 бараварга ошди. Сўнгги 3 йилда 1693 нафар профессор ўқитувчи докторлик диссертациясини химоя қилиши натижасида олий таълим муассасаларида илмий даражага эга педагог ходимлар сони 9636 тага етди.
Сўнгги 3 йилда олий таълим муассасаларинг 1611 нафар профессор ўқитувчиси хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташи малака ошириши таъминланди. Халқаро ҳакорлик доирасида хорижий олий таълим ва илмий муассасалар магистратура мутахассисликларига 112 нафар, докторантурасига 51 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди.
Ушбу Фармоннинг иловасида бугунги таълим тизимининг шаффофлиги ва демократик рухда эканлиги буткул намоён бўлади. Муаммоларни хаспўшланмай очиқ берилди ва фақат танқид билан чекланмай, унинг ечими йўллари батафсил ёритиб берилди.
Юқорида келтирилган меъёрий хужжатларнинг амалга оширилишидан келган натижалар олий таълим муассаларининг тараққиётида қандай акс этганлиги бугунги кун учун хам келажак ривожланишимиз учун хам катта ахамиятга молик масаладир. Олий таълим муассасаларининг реал имкониятларидан келиб чиқиб, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизими жорий этишга йўл очилди. Шу билан биргаликда бу олий таълим олиш истагидаги ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир неча олий ўқув юртларига хужжат топшириш имконияти олий таълим олишда тенг имкониятлар яратилишини таъминлайди. Олий таълим тизимида квота институтнинг йўқ қилиш сари изчил қадам ташланмоқда. Фуқароларимизнинг чет давлат ОТМ ларда Ўзбекистон ОТМ ларига ўқитишни кўчириш соддалаштирилди. 2019-2020 ўқув йилида ўқишни кўчиришга ялпи равишда рухсат берилди. Минглаб талаба ёшлар республикамиз ОТМ ларида ўқишни давом эттиришга муваффақ бўлдилар.
Олий таълимдаги сифат ўзгаришлари билан биргаликда унинг жамият хаётидаги инсонпарварлик жихатларига хам алохида тўхталиб ўтиш жоиз бўлади. Бунинг учун олий таълимга қабул бўйича қилинган қарорларнинг мазмун моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажаратилди.
2020/2021 ўқув йили учун республика ОТМларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланди. Унга кўра, республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 2799 та квота ажратилган.
2020 йил 12 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4947-сон қарори билан “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” қарори тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ республика олий таълим муассасаларида иқтисодиёт тармоқлари соҳаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE лойиҳалари доирасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
“CLASS” лойиҳаси бўйича: Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Компьютер лингвистикаси” мутахассислиги”;
“INTRAS” лойиҳаси бўйича: Андижон машинасозлик институти, Термиз давлат университети, Жиззах политехника институтида “Интеллектуал транспорт тизимлари” мутахассислиги;
“MECHAUZ” лойиҳаси бўйича: Андижон машинасозлик институтида “Мехатроника ва робототехника” магистратура мутахассислиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |