Режа: Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ссрда таълим тизимининг ҳолати
Ўзбекистон таълим майдони улкан ҳажмга эга бўлиб, 10 мингга яқин мактаб, 1556 та лицей ва коллежлар, 100
Download 48.13 Kb.
|
10 мавзу Таьлим сохасидаги ислохатлар Word 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шунга мувофиқ Талабалар шаҳарчаси 6 та 9 қаватли уйлардаги 216 та хонадош тайёр холда фойдаланишга топширилди. Давлатимиз раҳбари Олмазор мусанига ташрифи
- Илмли одамлар – мамлакатимизни олтин фонди.
- , “Ёшлар имтихондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқишлари лозим”, деб
- 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш” тўғрисидаги Қарори олий таълим ривожланишига катта ҳисса қўшди. Қарорда “ҳар
- , 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастури қабул қилинди. Дастурга мувофиқ 48 та ОТМларда 180 та ўқув, илмий
- 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Статегияси тўғрисида”ги Фармони билан Ҳаракатлар стратугиясини
Ўзбекистон таълим майдони улкан ҳажмга эга бўлиб, 10 мингга яқин мактаб, 1556 та лицей ва коллежлар, 100 дан зиёд олий ўқув юртларида янги таълим тизим асосида билим ва тарбия олиб, замонавий касб-ҳунарларга эга бўлиб, мамлакатимиз таълим моделининг самарасини намоён этмоқдалар.
Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар замирида олий таълимнинг ўрни ва аҳамиятига улкан хисса қўшилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган илм-фан тараққиёти, таълим ривожланишининг келгусидаги ҳар бир муваффақияти, муаммоли масалалари ечим топиши хаётий масала эканлиги теран тушунтирилди. Биз юқорида таъкидлаганимиздек таълим тизими бир неча миллион фуқарони бирлаштириб, мамлакатнинг эртанги кунига биринчи галдаги дахлдор соҳа эканлиги барчамизга аён бўлиб бормоқда. Шунингдек, глобаллашув жараёни шиддат билан ривожланишни тақазо этаётганлиги ҳам кундек равшан. Бежизга 2016-2020 йилларнинг май ойигача олий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган 62 дан ортиқ меъёрий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинмаганлигини теран англамоғимиз лозим. Биз шу ўринда уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтсак, мавзунинг мазмун мохиятини тушунарли бўлади. Олий таълимнинг янги сифат бочқичига кўтарилишига хизмат қилувчи ушбу Фармон ва қарорларнинг қабул қилишни ёшларимизнинг жахоннинг ривожланган мамлакатлардаги таълим стандартларига тўла мос келадиган билимларни эгаллашларига, уларнинг ижодий ва интелектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Ушбу меъёрий хужжатлар яна шуниси билан эътиборлики унда фақатгина ютуқлар санаб ўтилмай, ишчан танқид, муаммоларни эътироф этиш орқали келажак тараққиёт учун конструктив ғоя ва таклифлар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат Бош Вазири Ш. Мирзиёев 2016 йил 30 сентябрда “1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан йўллаган табригида шундай деган эди: “Айни пайтда бугунги кунда олдимизда янада муҳим ва долзарб вазифалар турганини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шу борада илм-фан ва таълим тарбия соҳасини моддий техника базасини янда мустаҳкамлаш, унинг нафақат давр билан ҳамоҳанг бўлишини, балки замонданолдинда юришини таъминлаш,педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг илғор усулларнидан кенг фойдаланиш, бу ишларни хориждаги нуфузли марказлар билан ҳамкорликда олиб бориш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, ўқитувчи ва домлаларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш, қисқа қилиб айтганда, ҳаётимизга катта куч бўлиб кираётган янрги авлодимизни камол топтириш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар сафарбар этилади”.7 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди (2016 йил 19 октябр) Ўзбекистон раҳбари Ш.Мирзиёев илм аҳлига, таълим намояндаларини шарафлаб шундай деган эди: “Маълумки, Ўзбекистон улкан табиий заҳиралар, иқтисодий ва инсоний салоҳиятга бой мамлакат. Аммо Яратганнинг ўзи ато этган яна бир бебаҳо бойлигимиз борки, у ҳам бўлса, халқимизнинг беқиёс интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Илм-фан намоёндаларининг, таъбир жоиз бўлса “игна билан қудуқ қазийдиган” заҳматкаш олимларимизнинг машаққатли илмий изланишлари мамлакатимиз, унинг бугунги ва келгуси равнақи учун жуда катта аҳамиятга эга. Бу фидойи инсонлар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш мақсадида биз бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Бугунги кунда дунёда инновацион ғоясиз, илм-фан ютуқларисиз биронта соҳани ривожлантириш мумкин эмас.8 Ушбу ният ва фикрлар келгусида аниқ режалар асосида амалга оширилди ва таълим тизимида улкан сифат ўзгаришларига асос бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёев президентлик лавозимига киришган кунларданоқ Ўзбекистонда илму-фанни тараққий топтириш, таълим тизимини шу жумладан, олий таълимни забардаст соҳага айлантиришга тизимли амалий кўмак беришга бош бўлди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси салоҳияти оширилди. Ўзбекистон Фанлар Академияси тизими такомиллаштирилди, моддий техника базаси мустаҳкамланди, унинг таркибида бир қатор илмий тадқиқот институтлари ва марказлар фаолияти тикланди. Кўп йиллик танаффусдан сўнг Фанлар акадмиясига сайлов ўтказилиб, ўзининг илмий ишлари билан мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ном қозонган истеъдодли олимлар академик деган юксак шарафга сазовор бўлдилар. 2016 йил 30 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намоёндалари билан учрашувида қайт этилганидек, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига янада такомиллаштиришни муҳим ахамиятга эга. Бугун жаҳонннинг етакчи университетлари илий марказлари ва фанлар академиялари билан илмий хамкорликни янада мустахкамлашни замонни ўзи талаб этмоқда. Мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражаси ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин. Олимларни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотларни янги босқичга кўтариш илму фанни иқтисодиёт тармоқларидаги улушини ошириш мақсадида Инновацион ривожланиш Вазирлиги ташкил этилди. Бунда истиқболли илмий лойиҳаларга катта ҳажмда давлат грантлари ажратилмоқда. Давлатимиз раҳбари 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намоёндалари билан учрашди. Учрашув чоғида бугунда илмий тадқиқотлар, таълим тизимида сифат жиҳатидан тубдан яхшилаш борасида қатор фикрлар билдирилди ва моддий техника базасини яхшилаш учун 6 млн доллар ҳажмида молиявий кўмак ажратишга кўрсатмалар берилди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалалари алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунга мувофиқ Талабалар шаҳарчаси 6 та 9 қаватли уйлардаги 216 та хонадош тайёр холда фойдаланишга топширилди. Давлатимиз раҳбари Олмазор мусанига ташрифи доирасида мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди. Хонадон эгаларини табриклар эканлар, “Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизни олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади”- деб ният билдирди. юқоридаги фикрлар, ниятлар амалий иш харакатга айланаётганлиги хаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Ушбу сафар давомида Инновацион ривожланиш Вазирлигининг янги биноси билан танишиш чоғида Президент: “Мамлакатимиз юқори технологик соҳаларбўйича дунёда ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш Вазирлиги ташкил этилиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак,- дея таъкидлади. Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш учун зарур тизим яратилди. Илмий тадқиқот муассасалари ва олимларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, қиймати 28.2 миллиард сўмлик 31 та стартап лойиҳа молиялаштирилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида 2020 йил биринчи чораги даврида Германия, Россия, Белорусиядаги шериклар билан 9.6 млрд сўмлик 38 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Олимларга яратилаётган шароитлар, илмий тадқиқотлар натижалари билан танишув чоғида давқлатимиз раҳбари талаба ёшларнинг чуқур билим олишлари масаласига тўхталиб, “Ёшлар имтихондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқишлари лозим”, деб таъкидлади. Чунки давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча саъйи-ҳаракатлар, халқимизнинг орзу-умиди ёшларимизнинг етук, билимдон, соғлом фикрли бўлишида намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 октябрдаги Фармойишига кўра тузилган Ишчи гуруҳ томонидан олий таълим тизимидаги ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор олий таълим муассасаларида ҳали ҳам илмий педагогик салоҳиятни пастлиги, таълим жараёнларини ахборот услубий ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш замонавий талабларга жавоб бермаслиги, уларнинг моддий-техника бажасини тизимли янгилашга мухтожлиги аниқланди. Олий таълим тизимида ўқув жараёнига илғор халқаро тажрибани кенг жорий этиш, етакчим хорижий турдош илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқфаларини йўлга қўйиш орқали педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш борасида ишлар талаб даражасида эмаслиги ҳам кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш” тўғрисидаги Қарори олий таълим ривожланишига катта ҳисса қўшди. Қарорда “ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технилогиялар, таълим дастурлари ва ўқув методик материалларини кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш” белгиланди. Шунингдек, белгиланган вазифалар сирасига “олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълим тизимида илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, уларнинг академик илм-фан билан интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий фаолияти самарадорлигини ошириш, иқтидорли талаба ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга жалб этиш”га ҳам эътибор берилди. Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастури қабул қилинди. Дастурга мувофиқ 48 та ОТМларда 180 та ўқув, илмий-лаборатория биноси, спорт иншоотлари ва ижтимоий-мухандислик инфратузилмаларида қурилиш ва капитал таъмирлаш олиб борилади. 53 та ОТМларда 400 та ўқув лабораториялари босқичма-босқич энг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланади. Бакалавриат ва магистратурага талабалар қабул қилишни 2021 йилгача 18 фоизга ошириш кўрсатиб ўтилди. Ушбу Дастурнинг амалга оширилишига йўналтириладиган маблағлар 1.7 триллион сўмдан зиёд эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Статегияси тўғрисида”ги Фармони билан Ҳаракатлар стратугиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналишида мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирлари туради. 2017 йилда янги таълим муассасалари қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳижа эътибор қаратилди. 12 та умумтаълим мактаби янгитдан барпо этилди, 320 таси реконструкция қилинди, 152 та мактаб капитал таъмирланди. Кўплаб ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар асосида 11 йиллик таълим қайта тикланди. Жойлардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун Тошкент вилоятида Чирчиқ давлат педагогик институти ташкил этилди. Бундан ташқари, 15 та олий таълим муассасаларида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимлрда ўрта махсус маълумотга эга бўлган 5 мингдан ортиқ педагоглар учун олий маълумотлар олиш имконияти яратилди. Таълим тизимидан инновацион ва креатив ёндашувлар асосида Мухаммад Хоразмий ва Мирзо Улуғбек номлари билан аталадиган, аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган махсус мактаблар ташкил этилди. Ўзбекистонда 2017 йилда янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тани, ҳудудлардаги филиаллар сони 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 тага етди. Олий таълим муассасаларида иқтисодиёт реал сектордаги талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилди. Бунда 260 мингдан зиёд талаба 850 дан ортиқ йўналиш ва мутахассисликлар бўйича билим олишди. 2018 йил Инвестиция дастури доирасида 356 та таълим муассасасида 684 миллиард 700 млн сўмлик” “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари бўйича 371 та умумтаълим мактабларида 424 млрд сўмдан зиёд қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилди. 2018 йилнинг август ойига қадар давлат бюджетидан 12 триллион 366 млр. Сўм ёки ялпи харажатларнинг 26 фоиздан зиёда айнан таълим-тарбия соҳасига йўналтирилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу тизимдаги ислоҳотларимизнинг кўлами ва миқёси янада яққол намоён бўлади. Таълим тизимининг кейинги босқичи олий таълим соҳасида ҳам улкан ислоҳатлар олиб боришмоқда. 2018 йилда юртимизда халқаро талабларга жавоб берадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. 2018 йилнинг ўзида мамлакатимизда жами 13 та олий таълим муассасаси жумладан Самарқанда “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Жанубий Кореянинг Пучон университети, Инха университетлари филиаллари, АҚШнинг Вебстер университети филиали иш бошлади. Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент шаҳридаги ““МЭИ” Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент филиали, Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти фаолият олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ–4740-сон қарорига мувофиқ Геология фанлари университети ташкил этилди. 2018 йилда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий таълим муассасаларининг миллий рейтингги яратилди, таълим илмий тадқиқот жараёни тахлил этилди. Мазкур тахлил соҳада қатор муаммо хамда камчиликлар борлигини кўрсатди. Хусусан олий таълим муассасалари қабул квотаси қамрови умумтаълим мактаблар, академик лицей ва касб-хунар коллежи битирувчиларининг атиги 7-9 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич Россияда 74, Корея республикасида 96 фоиздир. Олий таълим 2019 йилда: Янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши ва олий таълимга қамровнинг ошиши қуйидагича бўлди: Download 48.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling