Режа: Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ссрда таълим тизимининг ҳолати


Фарғона политехника институтида “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналиши


Download 48.13 Kb.
bet7/9
Sana08.03.2023
Hajmi48.13 Kb.
#1253933
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10 мавзу Таьлим сохасидаги ислохатлар Word 4

Фарғона политехника институтида “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналиши.
SPACECO” лойиҳаси бўйича: Тошкент ахборот технологиялари университетида “Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари” мутахассислиги;
DSinGIS” (Tempus “Ge-UZ”) лойиҳаси бўйича: Қорақалпоқ давлат университетида “Геодезия ва геоинформатика” мутахассислиги.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди.
2020 йил 20 июлда республика бўйича жами 1 452 789 нафар (жорий йилги битирувчилар 530 496 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтганлиги ўзи мамлактимиз фуқароларининг олий таълимдаги ўзгаришларни чуқур англаётганлиги ва юртимиз келажагида олий таълимнинг катта ўрни борлигини англаётганлигидан далолатдир.
Олий таълимдаги катта ислохотлар ижтимоий адолатни барқарор бўлиши билан хамоханг кечди. Болаларнинг мажбурий мехнатига чек қўйилди. Пахта “умумиллий харакати” ислох этилди. Ўқитувчи ва соғлиқни сақлаш ходимлари, талабалар хамда ва бошқа давлат ташкилотлари ходимларининг беминнат хизматидан фойдаланиши амалиёти деярли тугатилди.
Олий таълим тизимидаги мавжуд муаммолар тан олинмоқда ва очиқ муносабат билдирилмоқда. Олий таълим тизимининг шаффофлиги, мобил тезлиги ошириб борилмоқда. Таълим ва соғлиқни тизимидаги муаммолар эътироф этилди. Уларнинг ечимига қаратилган ислоҳатлар хаётга тадбиқ этилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, нуфузли университетлар ректорининг, таниқли профессор-ўқитувчиларнинг олимларнинг пресс-клублардаги очиқ мулоқотда иштирок этишлари муаммолар юзасидан очиқ, бевосита фикр билдиришлари хам бу сохадаги жамоатчилик билан алоқа йўлга қўйилишида мухим қадам бўлди.
Мактаб ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақларини ошириш юзасидан амалий харакатлар қилинди. Педагог ходимларни намунавий арзон уй-жойлар, автотранспорт билан таъминлаш мақсадида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар беприш, уларнинг оила аъзоларига тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратиш тизими йўлга қўйилди.9 2019 йилда бошлаб мутахассис ўқитувчиларнинг оширилган ҳақи миқдори 54 фоизга олий тоифали педогогкларнинг эса 64 фоизга етказилди. Ушбу саъий харакатлар натижасида 2018 йилда умумий ўрта таълим мактаблари 16 минг нафар олий маълумотли ёш кадрлар билан тўлдирилди. Қарийиб 13 минг нафар эркак ўқитувчилар мактабларга қайтишди. Профессор-ўқитувчилар ойлиги ва мавқиени ошириш сиёсати тизимли давом эттирилмоқда. Ўқитувчиларинг бошқа мажбурий меҳнат ва жамоат ишларига жалб этиш амалиётига чек қўйилди.10 Ойлик моашлари бир неча баробар оширилди. Илғор ўқитиш тизимини кенгроқ жорий этиш, илмий тадқиқот ишларига рағбатлантириш мақсадида 20 фоизда 60 фоизгача устама хақ тўлаш албатта ўз натижаси кўрсатади.
Халқимиз азалдан илм ва маърифатга интилиб келган. Истиқлол йилларида ушбу соҳа давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қаторидан ўрин олди. Буни олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар яққол тасдиқлайди.Бу жараёнда жисмонан соғлом, маънавий етук баркамол ёшларни тарбиялаш ва уларнинг билим олиши бўйича бергиланган вазифаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда фаровон ҳаётни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Шунингдек устоз ва шогирдларнинг биргаликдаги саъи-харакатлари, олимларнинг фидокорона меҳнатлари туфайли масафавий таълим ва он-лайн дарс беришда хам ижобий тажрибалар тупланди. Эндиликдак узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, малакли кадрлар сиёсатини ривожлантиришни хамда унинг моддий техник базасини мустахкамлаш борасида қилинаётган ишлар мухим ахамият касб этади. Шунигдек, таълим ва ўқитиш сифатини бахолашнинг халқаро стандартларига ўтишда олий таълим муассасалари фаолияти ва самарадорлигини ошириш тақазо этилмоқда.
Фан-техника таррақиёти ва таълим тизимини рақобат бардош соҳага айлантириш Ўзбекистон учун хаётий масала эканлиги халқимиз онгу-шууридан мустахкам ўрин олди. Илмсевар, маърифатга эҳтиром билан қаровчи Ўзбекистон халқининг ушбу соҳадаги орзу- истаклари амалга оширишда барча куч ғайрат сарфланмоқда. Бу тизим юксак маънавият заминида қурилиб, давлат таълим стандартлари ва тегишли таълим дастурлари билан таъминланди.
Олий таълим сифатини, университетларнинг жахоннинг нуфузли университетлари қаторидан жой олиш Ўзбекистондаги олий таълим олдига қўйилган бирламчи талаблардан бўлиб қолмоқда. Илм-фан тараққиётининг янги босқичи, янги фан, илм тадқиқот, инновацион ютуқларнинг рағбатлантирш ва уларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизми яратилмоқда. Умуман айтганда, мустақиллик йилларда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини жахон талаблари даражасига кўтариш доимо кун тартибида турди
Таълим тузилишини модернизациялаш, уни демократлаштириш, компьютерлаштириш ва инсонпарварлаштириш, таълим дастурини эркин танлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш тобора кучайиб бормоқда. Таълимни фундаменталлаштириш, маънавий масъул шахсни шакллантириш, билишни эмас, балки фикрлашни ўргатиш зарурлиги яққол кўзга ташланмоқда. Зеро, ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши учун замон руҳига мос янгидан-янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, таълим тизимининг барча босқичларида сифат ўзгаришларига эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлар янада кучайтирилмоқда.


Download 48.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling