Режа: Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ссрда таълим тизимининг ҳолати


Ўзбекистон Республикасида 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Таълим тўғрисидаги” қонун илгари эришилган муваффақиятларни сақлаб қолишга хизмат қилди


Download 48.13 Kb.
bet2/9
Sana08.03.2023
Hajmi48.13 Kb.
#1253933
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10 мавзу Таьлим сохасидаги ислохатлар Word 4

Ўзбекистон Республикасида 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Таълим тўғрисидаги” қонун илгари эришилган муваффақиятларни сақлаб қолишга хизмат қилди. Ушбу қонун ўз вақтида муҳим бўлган бўлса-да, аммо таълим тизимини ислоҳ қилишнинг амалий чора-тадбирлари, таълим тарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқисларини бир-бири билан узвий боғлаш, яъни узлуксизликни таъминлаш муаммоларини еча олмади. Таълим тизимидаги йиғилиб қолган муаммолар 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги янги қонунни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг яратилишига сабаб бўлди.
Миллий дастур муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари, миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни рўёбга чиқариш босқичлари, кадрлар тайёрлашнинг илмий модели, кадарлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари каби бўлимларни қамраб олган. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги” Қонуннинг моҳиятини ўзида акс эттирган бу дастур республика таълим тизимининг истиқболли келажагига мўлжалланган бўлиб, уни комплекс ривожлантиришга қаратилган. Миллий Дастур ва дастурларнинг хаётга татбиқ этилиши натижасида мазкур соҳа тубдан ислоҳ қилинди, замонавий узлуксиз таълим ва тарбия тизими яратилди.
Мамлакатимизда янгича ижтимоий-иқтисодий шароитларда шаклланаётган мактабгача таълим тизими бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Мактабгача таълим муассасаларининг янги тармоғи пайдо бўлмоқда. Мисол тариқасида “Хонадон боғчаси”, “Фермер хўжалиги боғчаси”, “Болалар боғчаси – бошланғич мактаб” мажмуалари вужудга келмоқда. Сўнгги уч йилда янги ижобий ютуқлардан бири мактабгача таълим муассасалари хусусий секторнинг улуши ошиб бормоқда. МДҲ давлатлари доирасида ноёб тажрибалардан бири мактабгача таълим халқ таълимидан мустақил Вазирлик тасарруфида бошқарилмоқда. Зеро бу соҳа улкан хажмга эга. 2006 йилда 6565 та мактабгача таълим муассасаси бўлиб, 571157 бола таълим тарбия олган. 59595 нафар педагог ходим шу соҳага жалб этилган. Аммо бу рақам шуни ҳам кўрсатадики, 21,4 %гина мактабгача болаларни қамраб олган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёевнинг 2017 йил 30 сентябрдаги Қарорига мувофиқ юртимизда биринчи марта Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Бу соҳада фаолият тубдан янгига негизга қурилди. Ўтган қисқа даврда 980 дан ортиқ боғчалар ишга туширилди. Сўнгги 2 йил ичида эса болалар боғчалари сони 1 минг 400 тага ортиб, 6 минг 367 тага етди. Уларда таълим ва тарбия ишлари мазмун ва сифат жиҳатидан энг илғор усул ва воситалар ёрдамида олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёев Олий мажлисга Мурожаатида Ўзбекистонда таълим тизими тараққиёти давлат сиёсатининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб шундай деди: “Учинчидан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарур. Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган бир хикматли сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди. Шу сабабли, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни, таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозим”.2
Таълим тизими аҳолининг катта қисмини жалб қилади. Умумий ўрта таълим узлуксиз таълим тизимидаги асосий бўғин бўлиб, у билимларни зарур хажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўрикмаларини ривожлантиради.

Download 48.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling