Режа: Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ссрда таълим тизимининг ҳолати


йилда Ўзбекистонда 59 та олий ўқув юрти, 258


Download 48.13 Kb.
bet3/9
Sana08.03.2023
Hajmi48.13 Kb.
#1253933
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10 мавзу Таьлим сохасидаги ислохатлар Word 4

1997 йилда Ўзбекистонда 59 та олий ўқув юрти, 258 та ўрта махсус ўқув юрти, 75 та коллеж фаолият юритди.
1998-2000 йилларда мамлакатда 160 минг ўқувчига мўлжалланган 47 та академик лицей ва 260 та касб-хунар коллежлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Шу мақсадлар учун 135 млр.сўм сарфланди.
2000 йил бошига келиб, мамлакатимизда 61 та олий, 25 та ўрта махсус ўқув юртлари, шу жумладан, 75 та коллежларда 360 мингдан ошиқ талаба таҳсил олди.
Ўзбекистонда 2006 йилда 9748 та мактаб бўлиб, уларда 5 млн 926860 та ўқувчилар таълим олади. Улар учун 451567 та ўқитувчилар фаолият юритиб 463 номда 16,8 млн нусха дарслик нашр этилади.
Таълим тизимининг энг масъулиятли бўғинларидан бири бўлган олий таълимни тубдан ўзгартирилиши мустақил Ўзбекистонда ислоҳатларнинг таркибий қисми бўлди. Мамлакат келажаги ва тараққиёти бевосита ёшларнинг миллий истиқлол ғояси руҳида тарбияланганлиги билан белгиланади. Бу мураккаб вазифа эса замонавий таълим ва тарбия тизимини вужудга келтириш орқали амалга оширилади. Шу боис таълим тизимида маънавий-маърифий ишларни замон талаблари даражасида ривожлантириш устивор вазифа сифатида белгиланган. Ёшларнинг тегишли мутахассислик, ҳунар ва касбларини чуқур эгаллашлари Ватан ва миллат манфаатлари йўлида фидойилик кўрсата оладиган баркамол шахсни тарбиялаш ҳам олий таълим зиммасидаги асосий вазифа эканлиги белгиланган.
Олий таълим узлуксиз таълим тизимини бош бўғинларидан бири ҳисобланади. Бу соҳа жамиятнинг иқтисодиёти, фани, маданияти ва технологик жараёни билан яхлит холда часбарчас боғлиқдир. Шунинг учун унинг тараққиёти умуммиллий ривожланиш стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. ХХI аср глобализация билан боғлиқ ҳолда олий таълимга янги анъаналар ва янги муаммоларни етказиб берди. Бу жараён дунёнинг барча университетларига ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугунги кунда барча университетлар учун дунё таълим кенгликларида ўз мавқеини сақлаб қолиш, тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида бўлиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.3
Биринчи галда университетлар таълим тизимини замонавий лойиҳаси тайёрланиб, таълим тизимининг асоси бўлган янги ўқув режалар, дастурлар яратилди. 1993 йилдан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди ва бакалаврлар тайёрлашда қўлланила бошлади. Вилоят марказларида ташкил этилган олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг илмий интеллектуал имконият ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1995 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув юртларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси нинг “Таълим тўғрисида” қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида олий таълим муассасалари моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш, дарслик ва ўқув услубий материаллар, педагог кадрлар билан таъминлаш амалга оширилди. Бу даврда Тошкент Ислом университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатика университети каби ўнлаб университет ва институтлар ташкил этилди. Москва Давлат университетининг филиали, халқаро Вестминстр университети, Турин политехника институти каби нуфузли олий таълим даргоҳлари минглаб ёшларга илғор хорижий тажрибани қўллаб, таълим бериши мамлакатимизда кадрлар тайёрлашни яна бир поғона юқори кўтарилишига омил бўлди. Шунингдек, мамлакатимиз олий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, хорижда тайёрланадиган мутахассисликларни қўшма факультет ва институтлар кўмагида тайёрлаш тажрибаси йўлга қўйилди. Ўзбекистонда олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 28 январдаги Фармони билан Тошкент Давлат университетига “Миллий университет” мақоми берилди. Республикамизда эмас балки Марказий Осиёда олий таълимни ташкил топишида ва ривожланишида Тошкент Давлат Университети катта ўрин тутади. Даврлар мобайнида ушбу университетнинг қатор факультетлари негизида бир нечта мустақил институтлар ташкил топди. “Миллий университет” мустақиллик йилларида олий таълим ривожига муносиб хиссасини қўшди ва кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурининг ижросида ҳақиқий байроқдорлик қилди.4 Шу ўринда олий таълим соҳасида кўплаб соҳаларга бош мезонни белгиловчи Ўзбекистон Миллий университетида 30 дан зиёд илмий мактаблар шаклланган бўлиб, улардаги илмий натижалар илму фан тараққиётига хизмат қилаётганлиги қувонарли холдир.
2006 йил республикада 62 та олий ўқув юртида 265438 талабага 21409 та профессор-ўқитувчи, жумладан 1662 нафар фан доктори ва профессорлар, 7360 та фан номзодлари ва доцентлар таълим берди.
Олий таълимдаги тубдан ўзгаришнинг асосийларидан бири янги авлод дарсликларини яратилиши, давлат таълим стандартини шакллантириш бўлди. Бу олий таълим, шунингдек, академик тизимдаги олимларнинг улкан ҳажмдаги машаққатли, масъулиятли вазифаларидан бири бўлиб, замонавий илмий қарашларни ўзида жамлаган билимлар тўплами вужудга келди.
Олий таълимнинг мақсади мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожини таъминлашга, ўзи танлаган мутахассислик бўйича бозор иқтисодиёти шароитида мустақил ишлашга лаёқатли, юқори малакали, рақобатдардош кадрларни тайёрлашдан иборат. Республика олий ўқув юртларида талабалар билим олиш билан биргаликда илмий тадқиқот ишларини ҳам олиб борадилар. Илмий мавзуларп кўпинча талабаларнинг ихтисослиги бўйича тегишли ишлаб чиқариш корхоналари, илмий тадқиқот муассасалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг хориждаги нуфузли олий таълим муассасалдари билан алоқани кучайтириш, чет эл инвестицияларини таълим соҳасига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги таълим тизимини такомиллаштириш ва уни жаҳон андозаларига кўтариш, малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, хорижий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш, профессор-ўқитувчи, докторант аспирант ва талабаларнинг тил ва касбий малакасини ошириш ҳамда таълимнинг турли йўналишлари бўйича тажриба алмаштириш мақсадларида амалга оширилмоқда.
АҚШ, Жанубий Корея, Россия ҳамда Европа мамлакатларининг етакчи олий ўқув юртларида малака оширишнинг тизимли асоси яратилди. Шунингдек, охирги йилларда яна бир ижобий ютуқ хориждаги ватандошларимиз илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш, иқтидорли хорижлик олимларнинг Ўзбекистон олий таълим муассасаларида дарс беришлари йўлга қўйилди. Шунингдек, ўқитишнинг янги технология ва усулларини ўргатмоқдалар. Илм аҳли чет элдаги олимлар билан мустаҳкам ижодий алоқалар ўрнатилди. “Умид”, “Истеъдод” ҳамда “Эл-юрт умиди” фондлари томонидан илм фан, таълим намоёндаларини жорижий тажрибага ўрганиш муҳим вазифа қилиб қўйилди. Бунинг натижасида табиат ва техника-технология ҳақидаги фанлар ҳам жаҳон андозаси даражасига кўтарила бошланди. 1997 йилнинг декабрида “Устоз” жамғармаси ташкил топди. Ушбу жамғарманинг асосий мақсади профессор-ўқитувчилар орасидан юқори малакали педагог-устозларни тайёрлашдан иборат. Бу жараённи амалга оширишда ривожланган демократик мамлакатларда мавжуд бўлган тажрибалар ўрганилди ва улар татбиқ этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 сентябрдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма чет элларда фаолият кўрсатаётган салаҳиятли ватандаги олимлар, мутахассислар ва экспертларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларга фаол жал этишга шунингдек иқтидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиш, етакчи халқаро институтлар хамда хорижий ташкилотларда малака оширишда кўмаклашади.
Мустақиллигимиз келажаги ёшлар қўлида экан билимдон, маънавиятли, мустақил фикрлаб, мустақил иш юритадиган ёшларни, мамлакат раҳбари таъбири билан айтганда, жамиятимизнинг энг катта бойлиги, миллатимизнинг интеллектуал, ақл-заковат бойлиги бўлмиш йигит-қизларимизни тарбиялаш мамлакатимиз ҳаётида биринчи даражали вазифа эканлиги кўп бор таъкидланди.5
Республикадан ташқарида ҳам кенг танилган – Тошкент ва Самарқанд давлат университетлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари, Жаҳон тиллари университети, Тошкент иқтисодиёт университети, Техника университети, Аграр университет, Консерватория, Санъат институти, шунингдек, республиканинг барча минтақаларида жойлашган тиббиёт, гуманитар тармоғи таълим тизимининг ўзаги бўлиб қолди.
Бозор муносабатларини ривожлантириш, хўжалик юритишнинг илғор усуллари ва ишлаб чиқаришни илмий-техникавий ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ билим соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлаш кенгайиб борди. Шу йилларда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида 360 мингдан ортиқ талаба ўқиб, малака эгаллади.6
Таъкидлаш жоизки, 2011-2016 йилларда олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш шароитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш доирасида 25 та олий таълим муассасасининг 202 та объектида янги қурилди, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди. Иқтисодиётни реал сектори талабларидан келиб чиқиб, муҳандислик ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқишга қабул қилиш унинг умумий сонига нисбатан 23 фоиздан 33.2 фоизга ошди.
Мамлакатимизда 2016 йилда сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий соҳалар билан бир қаторда, ижтимоий соҳаларда ҳам чуқур сифат ўзгаришлари рўй берди. Жамият ижтимоий соҳасининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири таълим-тарбия соҳаси бўлиб, унинг ривожи сиёсий, ҳуқуқий иқтисодий ва маънавий соҳаларга бевосита таъсир этади ҳамда ижтимоий соҳалар меъёрий моҳияти, камолот даражасини белгилаб беради.
2017 йил йилда таълим давлат сиёсатининг энг устивор йўналишига айланди. Давлат бюджетидан таълимга ажратилган маблағлар бюджет харажатилари қисмининг 33.7 фоизи даражасида режалаштирилиб, таълим соҳасига йўналтьирилаётган ҳаражатлар ҳажми мамлакатимиз ЯИМ таркибида 10-12 фоизни ташкил этади.

Download 48.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling