Режа: Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ссрда таълим тизимининг ҳолати
йилда жами 14 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди: 6 та маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали; 8 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали
Download 48.13 Kb.
|
10 мавзу Таьлим сохасидаги ислохатлар Word 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги ташкил этилган 14 та олий таълим муассасасида: 40 та янги таълим йўналиши (бакалавриатура); 41 та янги мутахассислик (магистратура) очилди.
- 83 та таълим йўналиши (бакалавриатура) 64 та мутахассислик (магистратура) бўйича.
- 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармони имзоланди
2019 йилда жами 14 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди: 6 та маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали; 8 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали.
Янги ташкил этилган 14 та олий таълим муассасасида: 40 та янги таълим йўналиши (бакалавриатура); 41 та янги мутахассислик (магистратура) очилди. Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори бўлган олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди. Ёшларнинг олий таълим билан қамрови 20 фоизга етказилди. Олий таълим муассасаларида талабалар сони 423 минг нафардан ошди (2016 йилда 273 минг нафар). Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари 121 мингдан ошди (2016 йилга нисбатан икки баробар). Магистратурага қабул 7705 тани ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 баробарга (54%) оширилди: Табиий ва муҳандис-техник соҳа мутахассисликлари бўйича тўлиқ давлат гранти асосида белгиланди ҳамда давлат гранти улуши 54 % га оширилди; 55 та олий таълим муассасасида 21 та хорижий давлатнинг (АҚШ, Германия, Туркия, Финляндия, Франция, Голландия, Индонезия, Исроил, Италия ва бошқа) етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Жумладан: 83 та таълим йўналиши (бакалавриатура) 64 та мутахассислик (магистратура) бўйича. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 июнда Ўзбекистон ёшларга йўллаган байрам табригида олий таълимда кечаётган тараққиёт ва сифат ўзгаришларига тўхталиб ўтди. Жумладан, шундай деган эдилар: - Бугунги шиддатли замонда, глобал миқёсда рақобат кучайиб бораётган мураккаб вазиятда юксак интеллектуал салоҳиятга эга кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Шу боис биз ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз олий таълим тизимида туб ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз. Жумладан, кейинги уч йилда республикамиздаги олий ўқув юртлари сони 60 фоизга ошиб, 116 тага етди. Улар орасида нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари борлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул квоталари сони изчил ошириб борилмоқда. Агар 2016-2017 ўқув йилида бу рақам 58 мингтани ташкил этган бўлса, жорий йилда 150 мингтага етади. Яъни, бу йил мактаб битирувчиларининг 25 фоизи олий ўқув юртларида ўқиш имконига эга бўлади. Ҳолбуки, 2017 йилда бу рақам 9 фоизга тенг эди. Президентимизнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“ ги қарори олий таълим тизимидаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таълим сифатини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази фаолиятини такил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарори 2020 йил 10 феврал Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда Фаол иштирокини таъминлаш тўғрисида”га Қарори (2018 йил 5 июнь, ПҚ-3775) соҳасидаги қатор муаммолар келтириб ўтилган: “биринчидан, олий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим олаётган талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти; иккинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини билимини ва педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизим мавжуд эмаслиги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармони имзоланди. Ушбу Фармон юқоридаги фикрларни изчиллик билан амалга ошириш йўлларини кўрсатиб берганлигини олий таълимда тўпланиб қолган узоқ йиллик муаммоларга ечим топиб бериш баробарида, олий таълим жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган, мамлакатнинг келажаги учун хизмат қила оладиган даражада кўтаришнинг янги бир даврини бошлаб берганлигини мушоҳада қиламиз. Ушбу концепцияда олий таълим соҳасида давлат – хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобот муҳитини яратиш; Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг филиалига айлаштириш; Республикадаги камида 10 та олий таълим муассасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symondg Wotld University Ranking, Times Higher Education ёки Akademic Ranking of World Universites) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети биринчи 500 ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатини киритиш олий таълим муассасаларини академик мустақиллиги таъминлаш каби қатор муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, Фармонда нодавлат нотирожат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим Кенгаши тузиш белгиланди. Кенгаш вазифалари сирасига профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчининг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни тахлил қилиш орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш; таълим беришда юқори сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш” киритилди. Download 48.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling