Асосланиши мавзунинг долзарблиги


Download 25.86 Kb.
bet1/4
Sana09.03.2023
Hajmi25.86 Kb.
#1255757
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
Асоснома - Отахонова


АДУ Чет тиллар факултети Инглиз тили фонетикаси кафедраси 1- босқич докторанти М.К. Отахонованинг “ Масафа ва хажм ифодаловчи тил бирликлари концептологияси ва уларнинг олам лисоний манзарасидаги урни ( инглиз ва узбек тиллари мисолида)” (10.00.06 – Қиёсмй адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик назаряси) филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертацияси мавзусининг


АСОСЛАНИШИ


Мавзунинг долзарблиги. Дунё тилшунослигида инсоннинг оламни идрок этиши, билиши ва уни тавсифлаши жараёнида тил ва тафаккур муносабатларига лингвокогнитив ёндашув асосида борлиқни ўзлаштириши, у ҳақдаги тасаввурларини муайян тил имкониятлари воситасида ифодалаши, ҳар бир тил ташувчисига хос олам лисоний манзарасининг этномаданий хусусиятлари, шунингдек, маънавий олами, руҳияти ва табиатига боғлиқ ҳолда намоён бўлиши билан боғлиқ муаммолар муҳим масалалардан бирига айланди. Бу эса психолингвистика, гендер лингвистикаси, когнитив ва прагматик лингвистика каби йўналишларда олиб бориладиган тадқиқотлар кўламини аниқлашда катта амалий аҳамиятга эга.
Жаҳон тилшунослигидаги тилга лингвомаданий ва психолингвистик ёндашув, бунда сўзловчининг олам лисоний манзараси (ОЛМ)ни ўзига хос талқин этиши муаммолари ОЛМ шаклланишидаги когнитив ўзига хосликни белгилашда фундаментал назарий асос бўлади. Зеро лисоний онг, концепт ва унинг типлари, олам манзараси, унинг асосий тушунча ва категориялари, макон ва замон ҳодисалари, турли функционал услублардаги матнларда эса тил воситаларидан фойдаланган ҳолда оламни моделлаштириш, дунёнинг маълум ва номаълум қисми билан алоқа қилишда инсон тушунчасини деформация қилиш орқали муаммонинг назарий жиҳатларини асослаш мумкин.

2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори хамда 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг биринчи синфларида хорижий тилларни узлуксиз ўргатишнинг жорий этилиши болалар нутқи психолигвистикасида қўшимча вазифаларни юзага келтирди “Чет тилларни билишнинг умумевропа компетенциясининг ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш (CEFR) тизими”га асосланиб, ўқувчи ва талабалар билимини баҳолашда миллий хусусиятлардан келиб чиқиш муҳимлиги кўзда тутилмоқда.



Download 25.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling