Асосланиши мавзунинг долзарблиги


Диссертация ишининг илмий тадқиқот иш режалари билан боғлиқлиги


Download 25.86 Kb.
bet2/4
Sana09.03.2023
Hajmi25.86 Kb.
#1255757
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
Асоснома - Отахонова

2. Диссертация ишининг илмий тадқиқот иш режалари билан боғлиқлиги. Диссертация иши АДУ ҳамда ЎЗЖТУнинг илмий тадқиқот ишлари режалари асосида бажарилмоқда.
3. Ишнинг давлат дастурлари ёки илмий тадқиқот иш режалари билан боғлиқлиги. Маънавий қадриятлар, миллий ғоя маданий мерос, ўзбек халқи ҳамда давлатчилик тарихини фундаментал тадқиқ этиш доирасида белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ холда бажарилади.
4. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Замонавий тилшуносликнинг тилда инсон омилини ўрганишга қаратилган тадқиқ усуллари когнитив тилшунослик, лингвомаданиятшунослик, лингвопрагматика, психолингвистика, ассоциатив тилшунослик доирасидаги тадқиқотларда намоён бўлмоқда. Хориж тилшунослигида бу йўналишларда изланишлар олиб борган Н.Хомский, Ч.Осгуд, Ж.Лакофф, И.Гальперин, Н.Караулов, Н.Жинкин, Ю.Степанов, А.Леоньтев, А.Вежбицкая, Е.Кубрякова, В.Демьянков, В.Маслова, В.Белянинларнинг тадқиқотлари диққатга сазовор.
Ўзбек тилшунослигида А.Нурмонов, Н.Маҳмудов, Ш.Сафаров, Э.Бегматов, А.Маматов, М.Ҳакимов, С.Мўминов, Д.Худайберганова, Д.Лутфуллаева, Ш.Усмонова, С.Боймирзаева, А.Раҳимов, И.Азимова, Н.Ҳошимова ва бошқаларнинг тадқиқотларида тил тизими антропоцентрик парадигма тамойиллари асосида тадқиқ этилган1. Кейинги йилларда ОЛМ ва ўзбек тилига хос концепт ва концептосфералар хусусида олиб борилган тадқиқотлар орасида Н.Маҳмудов, Ш.Сафаров, А.Нурмонов, А.Абдуазизов, А.Маматов, А.Собиров, Ж.Элтазаров, Ш.Шаҳобиддинова, Д.Худайберганова, М.Эргашева, Т.Ш.Махмараимова сингари олимларнинг тадқиқотлари алоҳида ўрин тутади. Жумладан, Ж.Элтазаровнинг фикрича, ҳар бир конкрет табиий-ижтимоий ва лисоний вазиятда инсон дунёни ўз сезги органлари орқали қабул қилиши ва англаши унинг олам ҳақида тасаввурлар тизимини шакллантиради, дунёдаги моддий ва номоддий нарсалар инсон онгига абстракциялаш усуллари ёрдамида чекланган мотивацион белгилар тизими сифатида экспликация қилинади2. Н.Маҳмудовнинг “Тилнинг сўз хазинаси ва оламнинг лисоний манзараси” мақоласида кишилик жамияти тараққётининг муайян босқичида барча хусусий фанлар томонидан ишлаб чиқилган олам ҳақидаги билимларнинг жами “оламнинг лисоний манзараси” номи эканлиги кўрсатиб ўтилади3.

Download 25.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling