Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 190.52 Kb.
|
Бойнияз
КИРИШ Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ўзбекистонда соғлом авлодни камол топтириш, таълим-тарбия беришнинг муваффақиятли амалга оширилиши, жамиятнинг ривожланишида муҳим ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий вазифалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни юқори кўрсаткичларга эришилишида катта эътибор берилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни яна ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 3 июнда қабул қилинган 3031-сонли қарорида “Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш учун замон талабларига мос шарт – шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсад ва вазифалар долзарб этиб белгиланди”. Бундан ташқари ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимиз вакилларининг Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани дунёда Ўзбекистоннинг обрў – эътибори ва спорт салоҳиятини янада ошаётгани, республикамиз ҳудудларида жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт иншоотлари барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт ўйинлари оммавийлашиб бораётганлиги айниқса эътиборлидир. Шу билан бирга мамлакатнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб – ташвиқ қилиш ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобиляит ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт – шароитлар яратиш, уларни орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ва долзарб мақсад ва вазифалар қўйилган. Таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва уларни мақсадли тайёрлаш вазифалари белгилаб олинди. Юртбошимиз томонидан миллий қадриятларимизнинг илдизи бўлган ўзбек курашини халқаро курашга айлантиришда бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилинди ва ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Кураш бўйича жаҳон, қатъалар чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва Олимпия ўйинлари дастурига киритиш ундан Ўзбекистон давлатининг обрў-эътиборини жаҳон ҳамжамияти давлатлари қаторидан ўрин эгаллашдек юксак мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. 1998 йил 6 сентябрда Тошкентда 28 давлатлар иштирокида ўзбек кураши халқаро кураши деб тан олинди ва Халқаро Кураш Ассоциацияси ташкил топди. Термизда Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган Президент соврини кураш бўйича халқаро турнир, Амир Темур, Паҳлавон Маҳмуд, Қорақолпоғистонда мутлоқ вазнда ўтказилган турнир, Бухорода, Жиззахда ва бошқар вилоятларда, Тошкент шаҳрида ўсмирлар, ёшлар, катталар ва аёллар ўртасида ҳам нуфузли мусобақалар ташкил этилмоқда. Республикамиз умумтаълим мактабларида Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият фани ўқув дастурида кураш спорт тури ҳам бошқа спорт турлари қаторида дарс ва дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида ўқувчи болалар ва қизларимиз қизиқиб шуғулланишмоқда. Бутун жаҳон назарига тушиб довруғ ва шуҳрат қозонаётган, миллионлар оммасини ўзига маҳлиё этаётган ўзбек кураши ўзининг чуқур илдизларига эга. Академик А.Асқаровнинг тадқиқотларига кўра, археологик илмий кузатувлар, қидирувлар натижасида аниқланган кўплаб ашёвий далиллар ўзбек курашининг ёши камида 2,5 – 3 минг йилдан зиёд эканлиги исботланмоқда. Сурхон ва Зарафшон воҳаларида ҳамда Фарғона водийсининг бир қатор қадимги аҳоли манзилгоҳларида аниқланган ноёб топилмалар, осори – атиқалар, қояларга чекилган тасвирий санъат намуналари ҳам бунга тўлиқ шоҳидлик беради. Ҳозирги кунда янада чуқурроқ илмий тадқиқини кутаётган олти топилма мавжудки, уларда курашимизнинг жуда қадимийлиги, унинг ўзига хос бир қатор муҳим жиҳатлар акс этганлигига тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин. Панжикентда топилган кураш тушаётган икки паҳлавоннинг деворий суръати Суғдиёна давлатчилигига, яъни илк ўрта асрлар даврига оид ноёб ёдгорлик ҳисобланади. Шундай ашёлардан яна бири цилинд шаклидаги сопол идиш бўлиб, у Қадимги Бақтрия (Жанубий Ўзбекистон) ҳудудидан топилган. Унинг бир парчасида икки курашчи ва улардан бирининг ўз ўз рақибини оёғидан чалаётгани тасвирланган. Яна бир идиш гардишидаги ҳайкалчаларда ҳам паҳлавонларнинг қўлларини кўтариб курашга шайланаётган ҳолати ўз ифодасини топган. Бу идишлар бронза даврига оид бўлиб, у ўзбек курашининг тарихи яна ҳам кўпроқ, яъни 3,5 минг йил эканлигига гувоҳлик беради. Навбатдаги топилма ҳам бронза даврига оид иккита от тақасидир. Ўзбек кураши усуллари тасвирланган ҳар иккала тақа профессор М.П.Грязновнинг ёзишича, сак – скиф қабилалари маънавий дунёқараши руҳида ишланган бўлиб, кўчманчилик даврининг дастлабки босқичларига оиддир. Милодий биринчи минг йилликнинг ўрталарига оид кумуш чўмич гардиши сиртида ҳам икки паҳлавоннинг кураш тушаётган ҳолати тасвирланган. Мутахассисларнинг фикрича, бу чўмич Қадимги Византияга таалуқлиги эҳтимоли ҳам мавжуд. Самарқанд яқинидаги Челак қишлоғидан топилган ашёлар ўтмишдан садо беради. Геометрик нақшлар сонлинган ушбу идишлар орасида кумуш дастали қадоқча эътиборни тортади. Унинг дастаси сиртида икки полвон ҳудди ўзбек кураши услубида беллашаётгани ифодаланган. Мазкур топилма илк ўрта асрлар даврига оиддир. Филология фанлари доктори Комил Имомовнинг тадқиқотларига кўра, энг қадимги достон эртак ва ривоятларда ҳам кураш ҳақида лавҳалар учрайди. Уларнинг мазмунига диққат қилсангиз, она уруғи хукмронлиги даврига тегишли эканлигига амин бўласиз. Бундан келиб чиқадики ўзбек курашининг тарихи 5 минг йил олдинги мозийга бориб тақалади. Миллий спортимизнинг асрлик тарихи шундан далолат берадики, аждодларимиз назарида кураш, энг аввало полвонларнинг ҳар томонлама етуклиги намуна сифатида шараф топган. Полвонларнинг жисмоний бақувватлиги, қадди – қомати, курашчанлиги, эпчиллик жиҳатлари бир томони, кенг даврада ўзларини тутиши, аҳлоқ – одоби, маънавий қиёфаси, рақибига, теварак – атрофга муносабати ва ҳоказо ҳислатлари алоҳида кўринишда ўрин эгаллаган. Шунингдек, кураги ерга тегмаган паҳлавонларга пиру – устоз сифатида эргашиш панду – насиҳатларга амал қилиш ҳам ҳамиша ўзига хос қутлуғ анъана бўлиб келган. Фикримизнинг яққол намунаси хоразмлик машҳур шоир ва забардаст Паҳлавон Маҳмуд тимсолида мужассамлашгандир. Download 190.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling