Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Магистрлик диссертацияси тадқиқотининг мақсади


Download 190.52 Kb.
bet2/15
Sana20.12.2022
Hajmi190.52 Kb.
#1039988
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бойнияз

Магистрлик диссертацияси тадқиқотининг мақсади. Умумтаълим мактаб ўқувчиларини даср ва дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида курашнинг Янги Ўзбекистонда кенг тарғибот ва ташвиқот қилиш орқали уларнинг соғлигини янада мустаҳкамлаш, оммавийлигини ошириш, иқтидорлиларини тўгаракларга жалб этишдир. Энг сарасини мусобақаларга иштирок этиши орқали турли даражадаги “Умид ниҳоллари”, “Беш ташаббус олимпиадаси” ва бошқа мусобақаларда иштирок этишини таъминлашдан иборатдир.
Тадқиқот ишни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- бошланғич ва ўрта синф ҳамда катта ёшдаги ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари кураш усуллари тарихи ва истиқболларини ўрганиш;
- умумтаълим мактабларида кураш туридан дарс жараёни ва тўгарак машғулотларида курашнинг ўрни ҳамда уни қандай даражада ўзлаштирганлигини ўрганиш ва кузатиш орқали назарий ва амалий тайёргарлиги ҳақида маълум хулосалар чиқариш;
- умумтаълим мактабларида кураш туридан синфдан, мактаблараро мусобақаларни уюштириш ва ўтказининг илмий – ташкилий асослари асосида самарадор янги педагогик технологиялар орқали аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти. Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидаги ___ умумтаълим мактабидаги ўқувчи болаларнинг Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ўзбек курашининг ривожланиши ва истиқболлари назарий ва амалий ўргатиш жараёни бўлди.
Тадқиқотнинг предмети. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига кураш спорт туридан машғулотлар ва мусобақаларга тайёргарлик кўриш орқали техник ва тактик усулларни ўргатиш орқали билим, кўникма ҳамда малакаларини шакллантириш шароитидаги фаолияти ўрганилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун спортнинг кураш туридан тайёрланишнинг восита ва услублари тайёрланди ва унинг нисбати аниқланди. Янги Ўзбекистонда ёш ва иқтидорли курашчиларни янги авлодини тайёрлаш ва истиқболларини белгилашнинг янги услуб ҳамда услубиятлардан фойдаланган ҳолда билим, кўникма ва малакаларининг самарали ошишига ёрдам беради.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Бир йилу саккиз ой давомида умумтаълим мактаб ўқувчиларига ўқув йилининг боши ва охири кураш усулларини дарс ва дарсдан ташқари тўгарак машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнларини босқичма – босқич ўрганиш орқали юқори даражада ўсиш ва шаклланиши эҳтимол қилиниши кўзда тутилган.

Download 190.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling