Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили)


Download 190.52 Kb.
bet3/15
Sana20.12.2022
Hajmi190.52 Kb.
#1039988
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бойнияз

Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили). Таълим муассасалари шу жумладан умумтаълим мактаб ўвувчиларини соғломлаштириш, оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўқувчилар орасидан иқтидорлиларини саралаб олиш ва уларни мақсадли тайёрлаш вазифалари белгилаб берилди. Мамлакатимизнинг умумтаълим мактабларида кураш дарс ва дарсдан ташқари тўгаракларда ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари ўқувчиларнинг “Умид ниҳоллари”, “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари юртимизда ўтказилиб келинмоқда.
Умумий таълим, Олий ва ўрта махсус таълим соҳаси бўйича маҳаллий ва чет эл олимларимиз Т.С.Усманходжаев, Ф.Ҳўжаев, Насриддинов, Ф.А.Керимов, О.Тоймурадов, Ж.Тошпўлатов, У.И.Ибрагимов, М.М.Рахимов, Қ.А.Алимов, К.Юсупов, Жўрақулов, Н.А.Тастанов, Ш.А.Мирзақулов, Е.И.Байтураев, С.Трусунов, Т.Пардаев, О.Бегимқулов, В.Турабоев, И.Даминов, Ш.Арслонов, А.Тангриев, Р.Х.Тўлаганов, Я.Ч.Даниева, И.Т.Ҳасанов, А.Болтаев ва бошқа бошқалар, кўплаб чет эллик олимлардан Г.С.Туманян ва бошқа олим ва мутахассислар турли йўналишларда ўқув, ўқув – услубий, илмий дарслик ҳамда ўқув қўлланмалари устида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.
Етук мутахассис ва олимларимизнинг фикрича умумтаълим мактаб ўқувчилари дарс ва дарсдан ташқари олиб борилган тадқиқот ишлари шуни кўрсатмоқдаки, кураш бўйича янги педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари асосида кураш усуллари ва ўргатиш усуллари тўлиқ ўргатилиши паст даражада эканлиги аниқланди.
Иш тузилмасининг тавсифи. Диссератция иши кириш, 3 та бобни ўз ичига олган, илова, тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат тарзда тайёрланди.
КУРАШ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ВА ЎТКАЗИШ
Мусобақа – бу ўқув – тренировка жараёнининг таркибий қисмидир. Тренировка жараёнида одатда, спортчининг юқори спорт натижаларига эришишига ёрдам берадиган ҳамма сифатларни юксак даражада намоён қилиш учун шароитлар яратиш имконияти йўқ.
Мусобақаларда ҳар бир спортчи ўз рақибини енгишга интилади ва бу интилиш спортчидан бутун кучни сафарбар этишни талаб қилади. Бу нафақат инсоннинг функционал имкониятларини намоён қилишга имкон беради, балки уларни шакллантириш воситаси бўлиб ҳизмат қилади.
Мусобақалар қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради:
- спорт жамоасида ўқув – тренировка иши аҳволини аниқлаш;
- курашчилар тайёргарлиги даражасини аниқлаш;
- у ёки бу тайёргарлик босқичида ўқув – тренировка ишига якун ясаш;
- курашни тарғиб қилишга ва шуғулланувчилар сонини оширишга ёрдам бериш.
Кураш мусобақаларини ўтказиш хусусиятига кўра улар қуйидагича бўлади:
а) шахсий;
б) жамоа;
в)шахсий – жамоа;
г) тоифалаш.
Шахсий мусобақаларда иштирокчиларнинг ҳар бир вазн тоифасида эгаллаган ўринлари аниқланади; жамоа мусобақаларида жамоалар ўрни аниқланади; шахсий-жамоа мусобақаларида бир вақтда иштирокчилар ва жамоаларнинг эгаллаган ўринлари аниқланади. Тоифалаш мусобақалари иштирокчиларнинг эгаллаган ўринларини аниқламасдан ўтказилиши мумкин. Иштирокчилар томонидан кўрсатилган натижалар спорт тоифаларига мувофиқ унвонлар ҳамда разрядларни беришда ёки тасдиқлашда ҳисобга олинади.
Мусобақаларни ўтказиш усулига кўра улар қуйидаги турларига бўлинади:
а) айланма усул;
б) четлатиш билан айланма усул;
в) аралаш усул.
Мусобақалар хусусиятлари уларни ўтказиш усуллари мусобақалар низомида белгилаб берилган.
Кураш мусобақалари календар режа ва мусобақа низомига мувофиқ режалаштирилади ҳамда ўтказилади. Бу ҳужжатларни мусобақа ўтказаётган ташкилот тайёрлайди ва тасдиқлайди. Уларни пухта ишлаб чиқиш ва спорт ташкилотларига муддатидан олдин хабар қилиш мусобақаларнинг муваффақиятли ўтишига ёрдам беради. Мусобақаларнинг календар режаси уларни ўтказишга масъул бўлган ташкилот томонидан тузилади.
Календар режа календар йил учун ишлаб чиқилади. Календар режани тузишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:
а) календар режани ишлаб чиқаётганда уни юқори ташкилотлар томонидан режалаштирилган мусобақалар муддатлари ва дастурларига асосланган ҳолда тузиш зарур;
б) мусобақалар сони ва хусусияти ўз аҳамиятига кўра шуғулланувчиларни масъулиятли мусобақаларга тайёрлашга ёрдам бериши лозим;
в) хар ҳил турдаги мусобақаларни ўтказиш кўзда тутилади: тайёргарлик, назорат, саралаш ва асосий.
Тайёргарлик мусобақаларининг асосий мақсади – курашчиларни мусобақа шароитларига мослаштириш, мусобақа фаолиятининг оқилона техник – тактик ҳаракатларни мустахкамлаш, мусобақа тажрибасини эгаллаш.
Назорат мусобақаларида спортчининг имкониятлари текширилади, унинг тайёргарлик даражаси, босиб ўтилган тайёргарлик босқичи самарадорлиги аниқланади. Кўрсатилган натижалар асосида курашчиларнинг келгусидаги тайёргарлик дастури ишлаб чиқилади.
Саралаш мусобақалари натижалари бўйича асосий мусобақаларнинг иштирокчилари аниқланади.
Асосий мусобақаларнинг бош мақсади ҳалабага эришиш ёки имкони борича юқори ўринларни эгаллашдан иборат.
Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун иккинчи муҳим ҳужжат – бу мусобақа низомидир.
Мусобақа календар режа ва кураш бўйича мусобақа қоидалари асосида тузилади. Мусобақа низоми қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади.



Download 190.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling