«EE» кафедраси «Соха иқтисодиёти ва менежмент» фани бўйича


Download 321.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana07.03.2023
Hajmi321.72 Kb.
#1246772
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
653 Абдурахмонов 1

5.Кейс тури: сюжетли
6.Кейс ҳажми: ўрта ҳажмли
7.Кейснинг объекти: «Самарканд худудий электр тармоқлари
корханаси» АЖ
кейс объекти бўлиб, у масулияти чекланган жамият
шаклида рўйхатдан ўтказилган.


8.Кейс ечишда фойдаланиладиган манбалар.
1. «Самарканд худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг
тарихи;
2. «Самарканд худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг 2017
ва 2018 йиллар учун бухгалтерия баланси (1-сонли шакл);
3. «Самарканд худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг 2017
йилдаги молиявий натижалари ҳақидаги ҳисоботи (2-сонли шакл);
4. «Самарканд худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг 2017
йилдаги дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳақидаги маълумотнома
(2-а сонли шакл);
КЕЙС СТАДИ
“Корхона харажатларини камайтиришда бошқарув қарорларнинг
аҳамияти”
КИРИШ
Кейснинг долзарблиги. Хўжалик фаолиятида бошқарув қарорлар
одатда иқтисодий табиати билан ажралиб туради. Бунинг сабаби ишлаб
чиқаришнинг туб моҳиятидан келиб чиқади, чунки ҳар бир ишлаб чиқариш
фойда олишни кўзда тутади.
Самарасиз
қарорлар
биринчи
ўринда
фойдани камайишига олиб келади.
Айниқса муқобил ишлаб чиқариш қарорлари иқтисодий ҳисобларни
бажарилишини
талаб қилади. Маркетинг нуқтаи назаридан талабга мос
ҳажмдагина маҳсулот ишлаб чиқиш зарур. Капиталнинг самарадорлигини
таъминлаш ишлаб чиқаришнинг мумкин бўлган энг катта ҳажми ва зарур
бўлган энг кичик ҳажми тўғрисидаги аниқ маълумотга эга бўлишни талаб
қилади.
Бундай билимлар фойданинг муқобил ҳажмини аниқлашга ҳам ёрдам
беради.
Юқоридаги муаммони қисман ҳал қилиш учун зарарсизлик нуқтасини
аниқловчи критик нисбатлар картаси усули қўлланилди. Ушбу усулнинг


асосида тушум ва харажат нисбатини
аниқлаш етади. Ушбу усулнинг
қўлланиши
менежерларга қарор қабул қилишга иқтисодий ёндашишни
ўргатади, таваккални ҳисобга олиш йўлларини кўрсатади ва муқобиллик
тамойилларини тушунтиради.


 ВАЗИЯТ: “Самарканд электр тармоқлари” очиқ акциядорлик
жамиятининг раиси Тухтаев Хасан Шавкатович
ўзининг ўртоғи билан
чойхонада учрашиб қолишди. Бир-бирлари билан ўзаро ҳол-аҳвол сўрашиб,
Тухтаев Хасан Шавкатович кайфияти йўқлигини ўртоғи дарҳол сезиб,
қадрдон дўстидан оиласини тинчлигини, соғлиғини яхшилигини билиб
олганидан кейин, нима учун кайфияти ёмон эканлигини қуйидаги дўстининг
билдирган фикрларидан тушуниб олди.
Кейинги йилларда мен бошқараётган корхонада
фойда камайиб,
харажатлар ошиб бормоқда. Айниқса, хизмат кўрсатиш
ва сотиш
харажатлари кўпайиб, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ҳам яхши эмас.
Корхонада норасмий гуруҳлар кўпайган. Жорий йилда 25 га яқин ишчи-
ходимларни ўз ишига маъсулиятсизлиги туфайли меҳнат шартномасини
бекор қилдим. Корхонадаги ишловчиларни рағбатлантириш бўйича қарор
қабул қила олмаяпман. Умуман, корхона фаолиятидан қониқиш ҳосил қила
олмаяпман.

Download 321.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling