«EE» кафедраси «Соха иқтисодиёти ва менежмент» фани бўйича


Бошқарув қарорлари бир қатор талабларга жавоб бериши керак


Download 321.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana07.03.2023
Hajmi321.72 Kb.
#1246772
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
653 Абдурахмонов 1

Бошқарув қарорлари бир қатор талабларга жавоб бериши керак:
1. Ҳар қандай бошқарув қарорлари жиддий мақсад йўналишига эга
бўлиши, пайдо бўлаётган муаммоларни ечмоғи керак.
2. Бошқарув қарорлари ҳуқукга эга бўлиши керак. У раҳбар эга бўлган
ҳуқук доирасида қабул қилиниши зарур.
3. Бошқарув қарорлари замонавий бўлиши керак. Қабул қилинган вақт
муаммони тараққий топиш босқичига тўғри келиши лозим. Қарор қабул
қилишда шошма-шошарлик ва кечикиб қолишга йўл қўйилмаслиги керак.
4. Қарор қарама-қарши бўлмаслиги керак, бошқа қарорлар билан
келишилган бўлиши, шакли бўйича тушунарли, аниқ ифодаланган ва ихчам
бўлиши керак.
5. Тўғри бошқарув қарори аниқ вазиятни барча хусусиятларини ҳисобга
олган ва илмий ёндашув асосида тузилган бўлиши, ижтимоий-иқтисодий
қонунларни таъсирини ҳисобга олган ҳолда ва ишлаб чиқариш аҳволини
таҳлили асосида қабул қилиниши керак.
6. Қарор тежамли бўлиши, яъни мақсадга эришишни энг кам
харажатлари эвазига таъминлаши керак.
7. Қарор реал амалга ошувчи бўлиши керак. Уни қабул қила туриб, барча
обьектив
ва
шахсий
чекланишларни
бошқарилувчи
тизимни
аниқ
имкониятларини, мавжуд ресурсларни ва уларни ишлатилишини реал
шароитларини ҳисобга олиш керак.


8. Қарор самарали бўлиши керак, бу ерда самара деганда қўйилган
мақсадга эришишни тушуниш зарур.
Харажат-бу маҳсулотни ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ва уни
сотиш ҳамда иш ҳақи тўлашга сарфланадиган маблағлар йиғиндисидир.
Наф-бу маҳсулот (хизмат)нинг яъни истеъмолчиларга қанчалик ижобий
натижа келтиришидир.
Баҳо-бу товар ва хизматларнинг пулда ифодаланган қийматидир.
Объект-бу биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган
ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқелик, моддий дунё, мавжудот, киши
фаолияти ва диққат-эътибори қаратилган ҳодиса, нарса, шахс ва ҳ.к.з.

Download 321.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling