Эй қалби юпун китоб ўқиб тур, Эзгулик шамини дилга ёқиб тур


Download 23.95 Kb.
Sana25.02.2023
Hajmi23.95 Kb.
#1229886
Bog'liq
Дилафруз шеър


51
Эй қалби юпун китоб ўқиб тур,
Эзгулик шамини дилга ёқиб тур,
Ҳаёт гўзаллигини англаб етсан.
Баҳор гўзаллигини англаб етсан
Баҳор ёмғириай доим оқиб тур.
*** 26.12.2022й
Лойимиз пишмаган хатга ўхшайди,
Нафсимиз таги йўқ жомга ўхшайди,
Бизга боболардан қолган бир мерос.
Туйнуксиз ,тор ҳужра ,томга ўхшайди.
*** 27.12.2022й

Давлат кексаларни боқиб турибди,


Шу сабаб ризқимиз оқиб турибди,
Нуроний чеҳралар қўли дуода
Юртбошини чин дилдан оқлаб турибди.

*** 28.12. .2022й


Фолдан қидирма ,баҳтингни инсон,
Оллоҳ берсин доим нақдингни инсон,
Юксак эътиқодинг бўлса Тангримга.
Хозирлаб қўяди тахтингни инсон.
*** 28.12. .2022й

Англаб бўлмас ўзгани,дилда ўйини,


Тушуниб етмаймиз чолган куйини,
Фақат сиртидан баҳо берамиз.
Кўрганда ногоҳон бизлар бўйини.

*** 29.12. .2022й


Инсон бу оламнинг онгли маҳсули,


Жонзотлар ичида энг сара гули,
Ҳар қанча мақтовга лойиқ бўлсада
У,ўз нафсининг ожиз бир қули.

*** 29.12. .2022й


52


Берилманг ортиқча ёлғон ҳашамга ,
Озор берманг сиз ҳазират одамга,
Дилни шод айланг ,дунёдан ўтсак.
Рух бўлиб қайтамиз янги оламга
*** 29.12. .2022й

Босган қадамда хато бўлмаса ,


Ғамдан кўксимиз дуто бўлмаса,
Шодлик айёмида ўтган бу ўмр
Қанийди ҳеч қачон адо бўлмаса.
*** 30.12. .2022й

Уйим кошона боғларим сўлим,


Ойга ҳам етади ,дейсан бу кўнглим,
Ишлар бароридан келиб турганда
Сўроқсиз келади ногохон ўлим.

*** 30.12. .2022й


Униб ўсдик бизлар ,Тангри дил берди,
Мени покласин деб бурро тил берди,
Кўксига номимни жойласин дия,
Қалб деган ажойиб бир соҳил берди.

*** 30.12. .2022й


Ҳаётни доим тўғриликка бур,
Виждон юр деган томонига юр,
Ногохон танбурни қўлингга олсанг.
Аччиқ қисматингга йиғлайди танбур.
*** 30.12. .2022й

Ҳар қанча ёнсангда мисоли олов,


Шаштингдан қайтарор сени ҳам биров,
Тандирга назар сол ёнган оловни.
Жиловлай олади ожиз бир касов.

*** 31.12. .2022й


53

Кўнгил сўранг яқин ҳар кишидан сиз,


Соғ чиқсангиз фалакнинг қишидан сиз,
Беҳуда маст –аласт кўкларда учманг,
Одамларнинг бесамар олқишидан сиз.
*** 31.12. .2022й

Инсонни суймагай ёвуз жангари ,


Кун кўрар ҳовакда илон сингари,
Нурафшон кунларни дили ҳушламас
Тавқи –ланатга лойиқ уларнинг бари.
*** 02. 01.2023й

Ҳаётда яшадик бизлар хўб қониб,


Мол-дунё хирсида юрдик тўлғониб.
Ҳақиқий ҳаётга қайтишдан аввал,
Қалбни поклайлик дўстим уйғониб.
*** 02. 01.2023й

Қўлдаги қаламим сармоям менинг,


Эзгулик улашмоқ зўр ғоям менинг,
Униб ўсмоқдаман ,замин бағрида.
Таъбиат мехрибон,чин доям менинг.
*** 02. 01.2023й
Ҳақиқатни ,Ҳақни ўзидан изла ,
Покликни булоқнинг кўзидан изла,
Самимий халоллик ,одамийликни,
Ҳар оқил,донишнинг сўзидан изла.

*** 04. 01.2023й


Бир ўмир тўпланган обрўй эътибор,


Хато сабаб қўлдан кетиши ҳам бор,
Аввалги обрўйни тикламоқ учун.
Сўнгра ўмирни етмас тиришсанг бисёр.
*** 04. 01.2023й
54

Қўлингдан келса гар,чекма ташвиш-ғам,


Дунёни деганку аслида бир кам.
Нола –фиғонни ,ҳасратингни қўй,
Баридан зерикиб чарчаган олам.

*** 04. 01.2023й


Савоб ёғилмайди кўкдан ,самодан,


Бу дил ором олар нури зиёдан,
Яхшилик улашинг савоб ёғилар.
Узоқроқ юрсангиз яна хатодан.

*** 05. 01.2023й


Дилинг яйрар яхшиларнинг тафтидан,


Сув ичгандай хожиларни кафтидан.
Узоқларга қочиб кетгинг келади,
Киборларнинг буришган юз афтидан.

*** 05. 01.2023й


Эй тил,сен сабаб дилни ғашлайман,


Ногоҳ кимнингдир кўзин ёшлайман.
Етар барчаси жонимга тегди,
Ноўрин сўз айтсанг узиб ташлайман.

*** 07. 01.2023й


Гуноҳдан қўрқиб биз гуноҳ қиламиз,


Ортидан дард келса оҳ-воҳ қиламиз.
Саҳоват ортида жаннат бор деса
Эҳсонни ҳушламай гоҳ-гоҳ қиламиз

*** 05. 01.2023й


Иқбол Мирзога


Қалампирга қўшиб холвани ейди,


Мис,тилло фарқини билмайман дийди,
Гўё ҳар бир сатр бебахо инжу,
Улуғлаб камтарлик либосин кийди.

55


Қадаган уруғлар гохо унмагай,
Бахт қуши доимо бошга қўнмагай.
Барча иш Тангрини иродаси,
Сени хохишингга тақдир кўнмагай.
*** 08.01.2023й

Қарз олсанг қоласан гўё кишанда,


Доим бирга юрар ташвиш кушанда.
Қарздан қутилгач енгил қуш бўлиб,
Хаёт қадрин биласан фақат ўшанда.
*** 10.01.2023 й

Қил узра турибди бу кўҳна жаҳон,


Асли негизидан бўлмоқда вайрон.
Оламни бузгувчи ахир ким бор,
Албатта ўзингсан ҳазирати инсон.

*** 10.01.2023 й


Ҳар томон югирдик тириклик сабаб,


Нафсимиз қилганда бойлик талаб,
Гуноҳ бўлса ҳамки ,фойдамиз учун.
Ёлғон сўзни ҳам қўйдик биз қалаб.

*** 10.01.2023 й


Эй тангрим ажойиб бандалринг бор,
Сен суйган бандангдан қиладилар ор.
Дил озор,безори,худбин кимсани.
Дўстим деб талпинар қилсанг ҳамки хор.
*** 11.01.2023 й

Эй жонни қийноққа солган ўзимиз,


Уни жазосини олган ўзимиз.
Айбу нуқсонимиз ошкора бўлгач,
Иаломат ўқига қолган ўзимиз.

*** 11.01.2023 й


56
Бизларни турмаса тартибга солиб,
Кетардик қинғирга тўғрилик қолиб.
Чиқарди оқибат безори баттол,
Олим бўлмас эди ўқиган толиб.

*** 12.01.2023 й


Мехнат ,машаққатда яшайди инсон,


Минг бир азобга чидайди бу жон.
Барига кўникиб яшаган одам,
Ёниб адо бўлар қийнаса виждон.

*** 13.01.2023 й


Кимдадир виждон ҳам анқо уруғи,


Вадаси сув турмас хумнинг қуруғи.
Кибр либосини ечгиси келмас,
Узилиб тушсада ҳашам қуйруғи.

*** 13.01.2023 й


Ўлим ,инсон учун энг катта армон,


Унга даво бўлмас жорию дармон.
Ҳаётда соғ-омон ўмр кўриш ҳам,
Бизларга Тангридан чексиз бир имкон.

*** 14.01.2023 й


Ўлгач эсдан чиқар,оға-ини ҳам,


Энди баробардир соғу жинни ҳам.
Минг йил ётсада фарқин билмаймиз,
Нур тўла кундузми ва ё тўнни ҳам.
*** 14.01.2023 й

Дунё молига ўчмиз одамлар,


Юклари хўб оғир кўчмиз одамлар.
Ҳаётда билмасдан катта кетмайлик,
Балки оқибати пучмиз одамлар.

*** 15.01.2023 й


57

Кимдир фалакнинг томига ошиқ,


Дунёнинг ёлғон комига ошиқ.
Тангрини жаннати нася деб одам,
Бу дунё неъматини хомига ошиқ.

*** 15.01.2023 й



Биз солган бинолар бузилар бир кун,
Энг яқин ришталар узилар бир кун.
Тилига эрк берган нодон кимса ҳам,
Тақдирга тан бериб чўзилар бир кун.

*** 16.01.2023 й


Туфроқни депсама туфроқдир аслинг,


Хокдан яралгандир сени чин наслинг.
Бағридан жой берар дамда ер,
Ўмринг тугаб келгач,ўша қиш феллинг.

*** 17.01.2023 й


Яшама дунёни тўлдирмоқ учун,


Кимнингдир сўзингга кўндирмоқ учун.
Ҳасад оловида ўртаб ёнмагин,
Ўзгани ҳаётини сўндирмоқ учун.

*** 17.01.2023 й


Сахий номини олди ўтмишда Хомам,


Той қабиласида оддий бир одам.
Саҳийлиги сабаб номи ўчмагай,
То рўзи махшар тургунча олам.

*** 18.01.2023 й


Кўрпамиз бахмалданболишимиз пар ,


Буюмлар нақшинкор тилло сувли зар.
Эзгулик хитоби қулоққа кирмас,
Гўё икки қулоғ томи битгандай кар.

*** 18.01.2023 й

58

Қувват бор ҳар ишга қодир эгамиз,


Гоҳо енгилсакда гоҳо енгамиз.
Йиллар ўиримизни емиргач аста,
Зарра қум сингари қумга сингамиз.

*** 19.01.2023 й


Фарзандлар улғайса қувватдир белга,


Шоддирсан манфаат келтирса элга.
Улғайиб ноқобил фарзанд бўлсалар,
Орзу умидларинг кетали слга.

*** 20.01.2023 й


Оллоҳ ланатлаган ,тирик бўлмагин,


Қалби тоза пахтадай чирик бўлмагин.
Иблисни қисмати бошинга тушар,
Одамни менсимас кеик бўлмагин.

*** 21.01.2023 й



Хикимат дарёси бўлса дилингда,
Тошиб чиқар аста сени тилингда.
Қақраган қалбларга жон бағишлаб у,
Гуллар ундиради ўнгу сўлингда.

*** 21.01.2023 й


Қазо-ю қадарнинг инояти бор,


Мўминга кўринмас ҳимояти бор.
Қалби “Ҳақ” зикрида ёнган инсонга,
Бешубҳ Тангрини Саодати бор.

*** 22.01.2023 й


Қўл ,оёғи боғланиб ,тушмай тузоққа,


Гуноҳ гирдобидан қочинг узоққа.
Бемалол ўмирни қўлдан бой бериб,
Ўхшаб қолманг яна қуриган боққа.

*** 23.01.2023 й





Download 23.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling