Еkistоn Rеspublikasi оliy va o`rta maхsus ta’lim vazirligi Al- хоrazmiy nоmidagi Urganch Davlat Univ
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-
Download 7.75 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
- Фаннинг ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш
- Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни 8
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-
кетлиги Ушбу фан физика, кимё, биология, биофизика, математика каби фанлар билан чамбарчас боғлиқ. У, шунингдек , ушбу мутахассисликда ўқитиладиган «Экологик геофизика асослари» ва «Энергетиканинг экологик муаммолари» фанлари билан боғланган. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни “Экологиянинг физик асослари” фани ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ, чунки, атроф- муҳитни антропоген ифлослантирувчи объектлар, асосан, энергетика, кимё саноати, металлургия саноати ва транспортдир . Фаннинг ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш Талабанинг «Экологиянинг физикавий асослари» фанини чуқур ўзлаштириши учун дарслик, услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, маърузаларнинг электрон вариантлари, электрон стендлар қўлланилади. Маъруза ва амалий машғулотларни ўтиш пайтида илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади . Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни 8 «Экологиянинг физикавий асослари» фанини ўтиш жараёнида талабаларга маърузалар ўқиш, амалий , семинар машғулотлари, курс иши ва мустақил ишлар бажартириш режалаштирилган. « Экологиянинг физикавий асослари » фанидан маърузалар курси Кириш. Физикавий экология фани предмети. Асосий экологик тушунчалар ва тамойиллар. Экологик тизим. Биосфера. Биота. Ноосфера. Экологик факторлар. Экологик фактор спектри. экологик факторлар таркибий кисмлари. Биотик ва абиотик факторлар. Табиий фон. Техноген ифлосланиш. Физик (энергетик) ифлосланиш структураси. Очик темодинамик тизимда кечувчи жараёнлар. Очик темодинамик тизимда энтропия. Бундай тизимлар учун термодинамиканинг иккинчи қонуни. Термодинамик қонунларнинг локал характери. Синергетика . Очиқ диссипатив тизимларда ўз – ўзини ташкил қилиш жараёнлари. Бенар, Белоусов- Жаботинский тажрибалари. Физик тизимларда ўз – ўзини ташкил қилиш жараёнларига мисоллар. Лазер. Қаттиқ жисмларда ўз-ўзини ташкил қилиш. Ганн диоди. Атрофимизни куршаб олган майдонлар. Майдонларнинг табиий ва антропоген манбалари. Акустик майдон. Шовкин, унинг асосий характеристикалари. Шовкиннинг табиий ва техноген манбалари . Манбаларнинг шовқин характеристикаларини ҳисоблаш усуллари. Шовкиннинг биологик таъсири ва меъёрлари. Вибрация, унинг техноген манбалари ва меъёрлари. Вибрациянинг биологик таъсири . Инфратовуш. Инфратовушнинг табиий ва техноген манбалари, биологик таъсири, инфратовушни меъёрлаш . Электромагнит майдонлар. Статик электр ва магнит майдонлар, уларнинг табиий ва техноген манбалари . Электр ва магнит майдонларни хисоб- китоб килиш усуллари. Электромагнит нурланиш. Атмосферадаги электр ҳодисалар. Электромагнит майдон спектри. Паст частотали электромагнит майдонлар. Юкори ва ўтаюқори частотали электромагнит майдонларнинг техноген манбалари. Электромагнит майдонларнинг биологик таъсири . Информацион ва иссиклик таъсири. Электромагнит майдон нурланишини меъёрлаш. Ер - Куёш электромагнит майдон богланишлари. Магнитосфера. Электромагнит майдонни назорат килиш усуллари. Иссиклик нурланиши. Иссиклик нурланишнинг техноген манбалари. Атмосферада ҳаво оқимлари. Циклон ва антициклонлар. Геостофик шамол. Пассатлар. Энтропия ва Ернинг иссиклик нурланиши. Инфракизил нурланиш. Нурланиш спектри. Инфракизил нурланишнинг биологик таъсири. Ультрабинафша нурланиш. Унинг табиий ва техноген манбалари. Ультрабинафша нурланишнинг биологик таъсири. Атмосфера озон катламининг химояловчи хусусияти. Озон емирувчи (ОЕ) газлар. Озон катламининг емирилиш механизмлари. Лазер нурланиши ва унинг манбалари. Унинг биологик таъсири. Радиоактив нурланиш. Нурланиш механизми. Сунъий ва табиий радиоактивлик. Нурланиш дозаси ва бирликлари. Радиоактив нурланишнинг тирик организмларга таъсири. Маиший шароитда радиация. Атом энергиясидан тинч максадда фойдаланиш. АЭС ларни демонтаж қилиш муаммоси. АЭС ларнинг атроф мухитга зарарли таъсири. Ядро ёнилғи циклининг атроф муҳитга таъсири. Радионуклидларнинг тирик организмда йиғилиш (акуумляция) хусусияти. Атмосфера ва гидросферадаги киришмалар. Атмосферадаги атомар- молекуляр характердаги техноген киршималар, уларнинг манбалари. Уларнинг биологик таъсири ва меъёрлари. Гидросферадаги атомар - молекуляр характердаги техноген киришмалар. Уларнинг манбалари, биологик таъсири. Сувни атомар - молекуляр характердаги киришмалрдан тозалашнинг физикавий услублари. Download 7.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling