Экологик экспертизанинг илмий-методик асослари
Экологик экспертиза фан сифатида
Download 90.5 Kb.
|
ekisperiza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экологик экспертиза ўқув фани
Экологик экспертиза фан сифатида эндиликда шакллана бошлади. Хозирги кунда унинг илмий асосланган концепциялари ишлаб чиқилмаган. Лекин экологик экспертизанинг фан сифатида шаклланиши учун барча шароит мавжуд. Шу муносабат билан унинг фан сифатида ривожланишининг қуйидаги йўналишларини кўрсатиш мумкин: а) экологик экспертиза муаммолари йўналишини тадқиқ этишга тарихий ёндашиш; б) дастлаб умумий қодилар ва қонуниятларни, сўнгра хусусий йўналишларни тадқиқ этишга асосланган мантиқий ёндашувга амал қилиш; в) тадқиқ этилаётган йўналишларнинг хамма томонларини ва алоқаларини экологик-иқтисодий ёндашувга асосланиб текшириш ва ўрганиш.
Экологик экспертиза фан сифатида экологик экспертизанинг тармоқ сифатидаги хусусиятлари, назарияси ва амалиёти тўғрисидаги билимлар тизимидан иборатдир. Ушбу фаннинг предметига экологик экспертизанинг юқорида кўрсатиб ўтилган тармоқ сифатидаги ахборатларига қўшимча, яна қуйидаги мустақил мавзулар ҳам киради: экологик экспертизанинг илмий тадқиқот методлари; экологик экспертиза амалиёти; экологик экспертизанинг ривожланиш тарихи; экологик экспертиза манбалари (ахборатлар ва бошқалар); экологик экспертизанинг регионал-зонал, ҳудудий хуссусиятлари ва уларни тартибга солиш экспертизаси; экологик экспертиза фанида қўлланиладиган махсус терминалогияни баён этувчи терминлар (тушунчалар) аппарати; экологик экспертиза талабларини бажариш амалиёти ва тажрибалари. Экологик экспертиза фан сифатида экологик экспертизанинг бошқарув тизимидаги тармоқ сифатидаги хусусиятлари тўғрисида билимлар тизимидан, шунингдек экологик экспертизанинг экологик экспертиза тўғрисидаги ўқув фанидан ташкил топган. Экологик экспертиза ўқув фани сифатида қуйидаги хусусиятларга эга. Эколог-эксперт ихтисослиги бўйича мутахассис ёки экологик экспертиза соҳасида ишловчилар, экологик экспертиза хизматидан фойдаланувчилар ушбу соҳа бўйича ўқув дастурларида белгиланган маълум хажмдаги махсус билимларга эга бўлиши керак. Ўқув юртларини битирувчиларнинг минимум билимлари уларнинг келгусидаги иш фаолияти хусусиятига боғлиқ холда белгиланади. Ушбу курс бўйича дастурлар ҳам шуларни ҳисобга олиб тузилади. Экологик экспертизанинг ўқув фани сифатида мазмуни амалда экологик экспертизанинг фан сифатидаги хусусиятларига асосан мос тушади ва улар билан деярли бир хил бўлади. Шундай қилиб «Экологик экспертиза» тушунчаси уч хил тармоқ, фан ёки ўқув фани сифатида талқин этилади. Download 90.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling