Экологик маданият
-Маъруза Мавзу: Инсонда экологик маданиятни шакллантиришнинг асосий тамойиллари
Download 474.29 Kb.
|
ekologik madaniyat fanining maqsadi va vazifasi
5-Маъруза
Мавзу: Инсонда экологик маданиятни шакллантиришнинг асосий тамойиллари Режа:
Экологик маданиятнинг шаклланиши Экологик маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти Улуғ аллома Арестотел таъкидлаганидек, ҳар қандай санъат генезиси маълум даражада инсоннинг табиатга тақлид қилишга ва шу тарзда у билан ўзаро муносабатини уйғунлаштиришга интилиши билан белгиланади. Санъат экологияси муаммоларни бир неча йўналишда ҳал этишга ёрдам беради. Биринчидан, у инсо^ ва табиат ўртасида тикланиши лозим бўлган уйғунлик билан лэғлиқ. Санъат асарлари бизга ўзининг гўзаллиги билан таъсир 1 ўрсатади. Гузаллик эса, гўзалликни ташкил этган нарсанинг барча қисм-ларининг қатъий ўлчамдаги уйгунлигидир. Романтиклар рассом табиат гўзаллиги ва уйгунлигини йўйқаламда акс эттирмоғи учун унинг қалби уйғунликка интилган бўлиши лозим деб ҳисоблашади. Шунингдек, инсон табиат билан уйгун ҳолда ўзаро таъсирланмоғи учун унинг ички оламида уйгунлик ҳукм сурмоғи лозим. Демак, санъат инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатларида қарор топадиган уйгунлик тимсолини ифодалайди. Зеро, гўзаллик табиатда ва табиат мавжудоти сифатида инсонда акс этади. Экологик хусусият нафақат санъатга, балки бутун маданиятга ҳам хос бўлмоғи лозим. Адабиёт ва санъат эса маданиятнинг ажралмас қисмидир. Айниқса, архитектура (меъморчилик) экологиялашган бўлмоғи зарур. Меъморчилик табиат ва бор-лиқни инсон қўли ва ақл-идроки билан яратиш, гўзаллаштириш усулларидан биридир. Бу эса инсоннинг яшаш муҳити билан уйгунлашишида муҳим аҳамият касб этади. Бунда гап инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг гўзаллиги ҳақида кетади. Уйғунлик гоясини фан, техника ва санъат соҳаларига кенг тадбиқ этмоқ керак. Зеро, инсон ҳаётда ниманики яратмасин ҳақиқат, эзгулик ва гўзаллик уйғунлиги учун масъулдир. Рус ёзувчиси Ф. Достоевский "оламни гўзаллик қутқаради" деб ёзганди. Бу экологик аҳамиятга эга бўлган фикрдир. Рассом Н.К.Ре-рих эса унга яна бир сўз қўшди: "гўзалликни англаш оламни қутқаради". Агар бу фикрларни экологик жиҳатдан талқин қиладиган бўлсак, "гўзаллик яратиш оламни қутқаради". Бу ерда яратиш деганда фақат санъат асарини идеал ҳолда яратиш эмас, балки оламдаги яратилган гўзаллик қонунларига кўра, барча моддий неъматлар назар-да тутилади. Илло, гўзаллик яратиш ҳақиқат, эзгулик ва оламга бўлган муҳаббат, шахс яхлитлигининг шаклланиши, табиат ва инсон уйгунлигининг қарор топиши билан узвий боглиқдир. Ва ниҳоят, санъатнинг яна бир экологик ижобий аҳамияти шундаки, унинг мақсади — ҳаётий воқеликларнинг идеал моделларини яратишдан иборатдир. Худди ана шу маънода санъат аСари инсон ва табиат ўзаро таъсирининг энг қулай стратегиясини танлашга ёрдам бе-ради. Маданиятнинг турли тармоқлари ва турларини экологиялаштириш ҳамда экологик маданиятни яратиш экологик жамиятнинг муҳим ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади. Инсоният цивилизациясини муҳофаза этиш ва ривожлантирйш учун биоқатлам ёмонлашиши, унинг қимматли хосса ва сифатлари йўқолишининг олдини олиш, унга йўл қўймаслик ва уни сифат жиҳатдан янги ҳолат — ноосферага, яъни инсоннинг оқилона фаолияти соҳасига ўтказиш борасида дунёвий дастурлар зарур. Академик В.И.Вернадский ноосфера гоясини илгари суриб, биринчи галда Ернинг биологик қатламини назарда тутган. Олим фикрича, биоқатлам ўз тикланиш механизмининг ижобий сифатий ўзга ришларига қонуний асосда ўтади. Бироқ бу қонуният асосида инсонинг оқилона фаолията ётади. Ноосферанинг юзага келиши ишлаб чиқарувчи кучларнинг стихияли ривожланиши натижаси эмас. Ҳолбуки, бундай натижалар биоқатламнинг салбий, деструктив ўзгаришларида яққол намоён бўлади. Биоқатламнинг ижобий ўзгариши экологик ҳолатнинг сайёравий миқёсида яхшиланишида сезилади. Хўш, бундай ҳол қачон юз беради? Мақсад фақат қисқа муд-датларда иқтисодий фойда олишдан иборат бўлмаслиги керак. Халқ хўжалиги ва саноат ривожланишининг экологик йўналишларига катта аҳамият берилсагина ижобий силжишлар бўлади. Ноосфера шаклланиши инсониятнинг ҳозирги замон тараққиёти босқичидаги асосий дунёвий масалалардан биридир. Инсон — табиатнинг уз-вий бир бўлаги. Бу ҳақиқатни англаб етиш — инсонларга унинг аҳамиятини теранроқ тушунмоқ ва табиатнинг буюк бойликларини келажак авлодлар учун тежаб-тергаш ва асрашда масъулликни ҳис этишга ёрдам беради. Ватанимиз бойликлари билан шунчаки фахр-ланиш ёки мақтаниш асло ватанпарварлик эмас, аксинча, уларни келажак авлодлар учун асраш ва кўпайтириш борасидаги саъйҳаракатлар ҳақиқий ватанпарварлик кўринишидир. Онг — англаш воситаси, онг — сирлар оламининг калити ва инсон учун энг сўнгги чегара. У онгдан нарига ўтишга қодир эмас. Инсон фақат онгги ҳолатини ўзгартиришгагина қодирдир. Андаза ичида қолган, ҳаддан ташқари ижтимоийлашган, бир хилликдан холос бўлолмаган онгнинг одатдаги ҳолатида инсон қобилияти, унинг ақли, жисмоний имкониятлари ҳамиша чекланиб қолади. Чекланиш эса узоқни кўришга имкон бермайди. Экологик муаммолар ҳам узоқнй, фаолият оқибатини кўра билмаслик, қолаверса, инсоннинг муносабатлари ёхуд маънавий оламидаги номунотособлик ва номукаммалликлари натижасидир. Экологик тафаккур кишининг билими, маданияти, тарбияси даражасини белгилайди. Экологик маданияти юксак ҳар бир одам ўзининг касбий ва унга дахлдор бўлмаган фаолиятларида ҳам инсоннинг янада камол топиши, унинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда мустаҳкамлаш борасида руҳийҳиссий, ижтимоий муҳитнинг энг яхши шарт-шароитларини ташкил этиш ва яратиш мақсадига қатъий амал қилиб яшайди. Янги экологик фикрлаш тарзини шакллантириш ниҳоятда мураккаб ишдир. Бундан бир неча йил муқаддам кишилар "табиатни бўйсундирйш", "табиат устидан ғалаба қилиш" шиорлари остида худбинона ишлари билан табиатга зуғм ўтказдилар. Табиат устидан ҳеч ким ҳеч қачон галаба қила олмаслиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмади. Эндиликда бизга шундай таълим-тарбия зарурки, барча келажак авлодларимиз экологик ах-лоқийлик фалсафасини тамомила ўзлаштириб олишсин. Тўғрисини айтганда, бизда янги экологик фалсафа йўқ. Ҳозирги вақтда Америка ва бошқа мамлакатларда "теран экология", деган атама мавжуд. Теран экологияга мувофиқ инсонни Ердаги ҳаёт-нинг бошқа тур шакллари билан қиёслаб, кишилар онггини ўзгар-тириш ва охир-оқибатда сайёрамиздаги экологик вазиятни яхшилаш мумкин. Дунёдаги кўпгина машҳур экологлар турли илмий сафар-ларда бўлиб, кузатув ишлари олиб боришганда ҳамма жойда деяр-ли бир хил манзарани кўришган. Ифлосланган ҳаво, қуриб қолган дарё сувлари, заҳарли озиқ-овқатлардан хасталанган кишилар қийналиб яшасалар-да, улардан кўпчилиги экологик муаммога бефарқ қарайдилар. Уларнинг шахсий ва оилавий манфаати сайёрамиз мусаффолиги муаммосидан кура муҳимроқ туюлади. Нима учун шундай? Купгина ҳолларда муайян жойдаги атроф-муҳитнинг экологик ҳолати шу қадар аянчлики, уни кўрган кишида чорасизлик туйгуси уйғонади, холос. "Бу экологик муаммо давлат миқёсида ҳал этилмас экан, у ҳолда менинг қўлимдан нима ҳам келарди", деб ўйлайдиганлар ҳам топилади. Аммо экологик вазиятга таъсир қилув-чи фаолият, хаттиҳаракат, масалан, йирик корхоналар қуриш каби тадбирлар ҳамма вақт бирор шахснинг аниқ қарорига боғлиқ. Чунки бундай кишилар кўпинча ўз қарорининг оқибати табиатга катта зарар келтириши ҳақида ўйлаб кўрмайди, дарё ва қушларнинг нолаю дардларини ҳис қилолмайди. Она сайёра тақдири ва ҳар бир инсону жонзотнинг тақдири ўзаро боғлиқдир. Ер — ягона, узвийдир Ҳеч ким, ҳеч қайси жонзот табиатсиз яшай олмайди, томирларимиз табиат билан туташган. Сайёрамизда содир бўлаётган ҳодисажараёнларни ўз ҳаётимизда юз бераётгандек тушунишимиз лозим. Машҳур эколог олим Арне Наэсс ўз ҳис-кечинмаларини шундай тавсифлаб беради: "У шундоққина кўз олдимда жон берарди. Бояқишнинг жон талвасасида титрашини кузатиб, юрагам увишиб кетди. Мен унинг азоб ва изтиробларини кўриб турдим. Уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. У менинг қўлимда жон берди. Мен даҳшатга тушдим...». У кўз ўнгида жон берган ҳашарот ўрнига ўзини қўйиб кўради. Уни ўзи билан таққослайди. Бу ҳодиса уни бефарқ қолдирмайди. Ўзини бошқа жонзотларга таққосламасдан туриб, инсон ҳеч қандай шафқат ва ҳам-корлик хусусида ўйламайди. Бу — теран экология фалсафасидир. АДАБИЁТЛАР. 1. И.А.Каримов. Асарлар тўплами (1-8 жилдлар)-Т., "Ўзбекистон", 1996-2000. 2. А.А.Горелов. Экология. М., "Центр". 2000. 3. Ю. Шодиметов. Ижтимоий экологияга кириш.Т., «Ўқитувчи», 1994. 4. Ю.Маҳмудов. Экологиядан қўлланма. Т., "Фан", 1997. 5. Ш.Отабоев. "Инсон ва биосфера". Т., «Ўқитувчи», 1995. 6. А.Тўхтаев. Экология. Т., «Ўқитувчи», 1998. Download 474.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling