Экологик маданият
Download 474.29 Kb.
|
ekologik madaniyat fanining maqsadi va vazifasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-Маъруза: Экологик маданият фанининг мақсади ва вазифаси.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ЖИЗЗАХ - 2012 Тузувчилар: кат ўқт.АхмедовС асс.Тўйназарова И Тақризчилар: доц. Б. Рахмонов Жиззах вилоят табиатни мухофаза килиш қумитаси булим бошлиғи И.Сафаров Институтнинг илмий-услубий кенгашида №___________ қарори билан “____»____________ 2012 йилда нашрга тавсия этилган. Жиззах Политехника институти, 2012 1-Маъруза: Экологик маданият фанининг мақсади ва вазифаси.Режа: Экологик маданият фанининг мақсади ва вазифаси. Экологик маданиятни шакиллантириш йўллари. Экология ва маданият жуда кенг қамровли тушунчалардир. Маданият экологияга ва аксинча, экология маданиятга турли соҳаларда таъсир кўрсатади. Бу тушунчалар учун умумий бўлган манбалар ҳам хилма-хилдир. Фақат маданиятли кишигина табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсирини оқилона йўлга қўйишга интилади. Бу борадаги фаолиятини ҳам унинг маданияти белгилаб беради. Маданият одамларни билимли қилишга, уларга иш тартиб-қоидаларини ургатишга, қолаверса, ишлаб чикаришни, техника ва фанни экологиялаштиришга хизмат қилади. Техникани экологиялаштиришнинг моҳияти заҳарли газлар ва зарарли аралашмаларни ҳавога жуда кам чиқарадиган двигателлар яратиш (ахир, хавонинг зарарли моддалар билан ифлосланиши туфайли кўпгина ўсимликларнинг илдизи қуриб қолиши, баргларнинг сарғайиб қовжираши, бинобарин, ҳаёт учун зарур бўлган кислород ишлаб чиқариш хусусияти бутунлай йўқолиши ёки пасайиши барчага аёнку); дарё ва денгиз кемалари тирқишларидан сувга нефт, мой ва ёнилғи оқиши эҳтимолининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш; тупроқ қатламларига (чуқур жарлик, дўнглик ва бошқа баланд-пастликлар ҳосил қилмайдиган) зарар келтирмайдиган трактор, экскаватор ва бошқа техникалар яратишдан иборат. Бундай техника лойиҳачи ва яратувчилари (ҳолбуки, уларнинг бир қисми бугунги кунда айнан касб-ҳунар коллежларида таълим олишмоқдалар) унинг асосларини ишлаб чиқишда табиатнинг ўз-ўзини қайта тиклаш қобилиятини ҳисобга олишлари керак. Бунинг учун эса яратилажак лойиҳаларга тсгишли муҳандисликтехник ечим-ларни киритиш лозим бўлади. Экологик маданият қуйидагиларни қамраб олади: табиатни муҳофаза этиш маданияти, табиат бойликларидан фойдаланиш маданияти, экологик тизимни ўзгартириш маданияти. Ўзида экологик маданиятни шакллантирган инсон бир туман миқёсида табиатни муҳофаза этиш борасидаги ғамхўрлик ундан узоқлардаги экологик вазиятга ҳам самарали таъсир кўрсатишини теран тушунади. Табиий муҳитдаги камчиликларни бартараф этиш — барча миллат ва халқларнинг ишидир. Улар фаолиятини бир мақсад йўлида бирлаштириш экологик муаммони ҳал этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Табиий муҳитни муҳофаза этиш ва тиклаш масаласи миллионлаб одамларнинг ҳамкорликдаги ишлари туфайлигина ҳал этилиши мумкин. Жамоанинг хамкорлиги одамларнинг нафақат табиатни муҳофаза этиш ва тиклаш ишида фаол иштирок этишларини таъминлайди, балки табиатга нисбатан бефарқ ва айниқса, ёвузларча муносабатда бўлишга тоқатсизлик уйғотади. Саноат ва қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш жараёнларини жадаллаштириш табиатдан тўғри фойдаланиш талаблари билан узвий боғланиши лозим. Ишлаб чиқариш таълими соҳасидаги мутахассис ёки муҳандис-педагог табиатдан оқилона фойдаланиш тартибларига жавоб берувчи техникалар яратишда ва технологик жараёнларни ишлаб чиқишда ёшларнинг алоҳида ўрни борлигига ўқувчилар эътиборини жалб этиши зарур. Чунки мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш бўйича ишлаб чиқилган режаларни амалга ошириш борасида ғамхўрлик қилиш уларнинг зиммасидадир. Бироқ табиатни муҳофаза этиш ишларида, аввал таъкидлаб ўгилганидек, кўплаб йўл қўйилган хатолар ва унга нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашувлар мавжуд. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси Орол фожеасини ёддан чиқармаслиги ва шунга ўхшаш нохуш ҳодисалар бошқа жойларда такрорланишига асло йўл қўймаслиги керак. Маълумки, бугунги кунда Орол ўзининг ноёблигини йўқотди. Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги экологик вазиятни ҳам унчалик яхши деб бўлмайди. Айрим мутасадди раҳбарлар, маъмурий бошқарув соҳасида ишлайдиган шахсларда экологик саводхонликнинг етишмаслиги, кўплаб кенг миқёсли лойиҳаларнинг табиат ва одамлар учун келтирадиган оқибатлари ҳақида уйлашни истамаслиги, экологик маданиятининг пастлиги табиат бойликларидан фойдаланишда хатога йўл қўйишига сабаб бўлади. Бу бизнинг асло кечириб бўлмайдиган камчиликларимиздир. Ахир, биз келгуси авлодимизга фақат у ёки бу иншоотларнигина эмас, балки ишлаб чиқаришга муносабатларимиз жараёнида орттирган ахлоқий сифатларни, табиат билан ўзаро муносабат маданиятини, келажак учун масъулият ҳиссини ме-рос қилиб қолдирамиз. Экологик маданият соҳиби бўлиш — фақат табиатга зарар келтирмаслик эмас, балки унинг гуллаб яшнаши, янада яхгциланишига ҳисса қўшиш, унга бешафқатларча муносабатда бўлганларга қарши курашмоқ ҳам демакдир. Ҳозирги вақтда республикамиз миқёсида худда ана шу йўналишда иш олиб борадиган "Экосан" Халқаро жамоатчилик жамгармаси тузилган. Унинг шиори: "Табиатга оқилона муносабатда бўл!" Жамғарма фаолияти доирасида, шубҳасиз, аҳолининг экологик онггани шакллантириш, маърифатини юксалтириш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича ишлар ўтказилмоқда. Умуман, маданиятнинг шаклланиши ва ривожланиши узрқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Бу гап экологик маданиятга ҳам тааллуқлидир. Одамларнинг экологик маданияти ҳали унчалик даражада юқори деб бўлмайди. Шу туфайли кишиларнинг экологик хавф-хатарни тушуниши ҳам ҳозирча жуда секинлик билан ривожланмоқда. Бу ҳолат ижтимоий онгда ҳам ўз аксини топмай қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил-даги "Табиатни муҳофаза этишни кучайтириш ва табиат бойликларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича қўшимча тадбирлар тўгрисида"ги қарорида табиат ҳақидаги билимларни аҳоли ўртасида оммалаштиришнинг аҳамияти катталиги таъкидданади. Экологик маърифатдан ташқари тарбияланувчиларнинг фаоллигадан ҳам самарали фойдаланиш лозим. Бундай фаолликни ривожлантиришда туман ёки қишлоқ жойлардаги касб-ҳунар коллежлари қошида, айниқса, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги таълим муассасалари ҳудудида ўрмончиликни йўлга қўйиш катта ўрин тутади. Ҳозирги вақтда республикамиздаги айрим касб-ҳунар коллежларида бундай ишлар жуда намунали йўлга қўйилган. Таъқиқланган жойларда ов қилиш билан шуғулланиш жамиятимиз, айниқса, қўриқланаётган табиат учун беқиёс зарар келтиради. Айрим шахслар бойлик орттириш мақсадида кўл ва дарёларда динамит пбртлатиб балиқларни ўлдиради, қўриқхоналардаги ҳайвонларни аёвсиз ов қилишади ва ҳоказо. Шунингдек, сув иншоотларини лойиҳалашда унинг атроф-муҳитга қандай таъсир этишини ўйламаслик, режани бажариш ва маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобига табиат бойликларини талон-тарож қилган ҳолда ва табиатни ифлослантириш ҳоллари учраб туради. Ҳар бир хўжасизлик ортида масъул шахслар бўлиб, улар сув, ҳаво, тупроқ, ўрмон, атроф-муҳитнинг ҳолати ҳақида эмас, кўпроқ ўз ҳузур-ҳаловатини, шахсий фойдасини кўпроқ ўйлашади. Бундайларни келгуси авлодлар бахт-саодати асдо қйзиқтирмайди. Тўғрироғи, уларда экологик маданият йўҳ. Айнан Шунинг учун ҳам, нафақат хўжалик юритиш ва табиатга ғамхўрона муносабатда бўлиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий ва ҳуқуқий таъсир ўтказиш, балки кенг аҳоли орасида, хусусан, касб-ҳунар кол-лежлари ўқувчилари — бўлажак ишчилар, мутахассислар орасида ҳам экологик билимларни ташвиқот-тарғибот қилиш керак. Ўқувчиларга фақат табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш асосларини ўргатиш билангина уларда экологик маданиятни тарбиялаб бўлмайди. Ёшларни табиатдан оқилона фойдаланишга, маънавий-маданий бойлик яратишга ўргатиш, шунингдек, уларга табиат фақат фойда олиш учунгина эмас, балки гўзаллик қонунларига кўра ўзгартирилишини тушунтириш ахлоқий талабларга тўла мувофиқ келади. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида экологик маданиятни шакллантириш жараёнида қуйидаги тартибларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Download 474.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling