Экологик маданият
-Маъруза Мавзу: Инсон онгининг шаклланишида табиатнинг роли
Download 474.29 Kb.
|
ekologik madaniyat fanining maqsadi va vazifasi
3-Маъруза
Мавзу: Инсон онгининг шаклланишида табиатнинг роли Режа: Табиий компонентлар ҳақида тушунча Инсон онгининг шаклланишида табиатнинг роли Табиатга боғлаб инсонни ва аксинча, инсонга боғлаб табиатни ўрганиш муаммоси ҳам кўндаланг турибди. Унинг ижтимоий ва маънавий ҳаёти, ақлий ва амалий фаолияти тараққиётини тадқиқот қилиш маънавиятининг умумий ҳолатини тажрибаларга таяниб аниқ тавсифлаш ўта муҳимдир. Бу эса инсон табиатини ўрганишнинг кенг доираси йўналишларини уз ичига олади. Табиат — инсоннинг гўзаллик ҳақидаги тасаввурлари биринчи манбаидир. Табиат гўзаллигини ҳис қилиш, унга бўлган инсоний муносабат астасекинлик билан маънавиятига боғлиқ ҳолда ривож-ланади. Бадиий адабиётда табиатга бўлган меҳр-муҳаббат ёки шафқатсизликлар жуда кўп тасвирланган. Табиатга инсон меҳри уни тушунишдан.бу гўзалликдан завқланишдан, у билан ўзини бир бутун, яхлит ҳис қилганида кўринди. Шоир Азим Суюн бу ҳолатни гўзал ифодалаб берган: О, куз сенинг турлик кўринишларинг Мен учун суюмли ва азиз бирам. Оқшом чўкканидаги уринишларинг, Тоиги шафакдаринг сирли ва теран. Феруза сойларинг қирғокларида Хазондан бехабар яшил майсалар... Менчалик уларни ҳеч ким севмагай, Умрнинг сермасъул бу чоғларида. "Табиатни ҳис қилиш табиатда акс этган шахс ҳаётини ҳис қилишидир", деган эди рус ёзувчиси М. Пришвин. Табиатнинг ҳам инсонга ва унинг хаттиҳаракатларига ўхшаш жиҳатлари куп. Масалан, айрим ўсимликлар ўзининг пўстлоғи ёки баргини шикаст-лаган киши яқинлашганида ғужанак бўлиб олади ва аксинча, майин мусиқа оҳангларида тез ривожланади. "Ҳайвонот оламида" телекўрсатувларидан бирида зоғча билан чумчуқ воқеаси ҳикоя қилинганди. Бир чумчуқ оёғидан тузоққа илиниб, дарахт шохига осилиб қолади. Зоғча тумшуғи билан тузоқ ипини узиб уни озодликка чиқаради. Буни инсонлардаги раҳм-шафқат, бурч ва ҳамкорликка таққослаш мумкин. Итнинг ўз эгасига қанчалик садоқати ва вафодорлиги, ҳатто уни эгасининг вафотига бардош бера олмай ўлиб қолиши ҳақида ҳикоялар ёзилган. Инсоний туйғулар ва инсонпарварликнинг шаклланиши ҳам барча жониворларга меҳр билан қарашдан бошланади. Табиат образи биз-нинг қалбимизда Ватан туйғусини уйғотади. Атроф-муҳит мувозанати ва табиат ҳолатидаги мувофиқликлар инсон ҳаётининг маромини белгилайди. Бироқ, бизнинг назаримизда, "кўнгил экологияси"ни, маънавий таназзулларни асло ёддан чиқармаслик зарур. Негаки, бойлик ортидан қувган, очкўзлик хас-талигига дучор бўлган, фақат ўз нафси ва ҳузур-ҳаловатини ўйлаган кидоса ўзига ҳам, бошқаларга ҳам, табиатга нисбатан ҳам бе-шафқат бўлади.Унинг табиат емирилиши, охир-оқибатда адои тамом бўлиши билан мутлақо иши йўқ. У онгсизлик оламидаги инстинктив майл-кучлар даъвати ила иш кўриб, ғафлат дунёсида телбаларча тентирайди, холос. Айтайлик, ҳозирги вақтда ҳар йили минглаб ўсимлик турлари, юзлаб тирик жонзотлар бутунлай қирилиб, йўқолиб бораётгани ҳам айрим замондошларимизнинг қалбини ларзага.сололмайди. Улар ўз ташвиши, турмуши, ҳузур-ҳаловати ҳамда тинчлигини ўйлаб бутун фаолиятини шахсий мақсадларга йўналтиради. Инсоннинг оқибатни ўйламасдан қилган баъзи фаолияти нималарга боглиқ? Жамият тараққиётидаги ижтимоий шарт-шароитми ёки онгсизлик моҳиятни тушунмаслик оқибатими? Тараққиёт жараёни мураккаб вазиятларни юзага келтиради. Онгсизлик ҳам инсонга хосдир. Ҳамма нарсани бирданига билиш -тушуниш имкони ҳам йўқ, имконият даражалари чеклидир. Бироқ инсонда билимни ўз вақтида амалиётга тадбиқ этиш имкони мав-жуд. Бу имкониятни кўра билмаслик— моҳиятни тушунмасликдир. Шароит мажбур қилган ҳолдагина инсон муаммо устида бош қотира бошлайди. Масалан, ҳалигача инсоният ўзида атроф-муҳит, шахс, табиат, онг, фикр, ҳис-^гуйгу, фаолиятнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги назарияга эҳтиёж сезганича йўқ. Ҳолбуки, бунга зарурат бор. қандай яшаш хусусида бош қотириш муносабатлар ўлчови бўлолмайди. Онгдаги маҳдудлик имкониятлар излашга йўл бер-майди. Инсон кўнглининг қоронғу гўшалари шуур нури ила ёритилмас экан, у ёлгон гоялар, сароб ишончлар оғушида яшайверади. Ишонч ортидаги муаммони кўрмаслик — ақлнинг ғафлат тузоғида банди эканидан далолат. Ақлга назария йўл кўрсатса, амалиёт сабоқ беради. Оқибатда у — олам багридаги чексиз қудрат элчисига айланади, муаммоларни ҳал этиш имконидан хабар беради. Бунинг учун ақлга чекланиш эмас, кенг маънодаги ҳурлик зарур. Хўш, ақл ҳурлиги нима ўзи? Англашсиз ҳур~ лик йўқ. Англашгина инсонни ўтмишнинг анъанавий асоратлари занжири ҳалқасидан, қўрқув ҳиссидан холос эта олади. Бир суз билан айтганда, эндиликда ижтимоий тузумда экологик 'муаммолар ва ахлоқий ҳолатларнинг замоиавий, ўзига хос сифат^ лари юзага келди. Инсон ўзини юксак ахлоқ соҳиби ҳисоблаган ушбу замонда ақл фаолияти натижасида об-ҳаво, атроф-муҳит шароитлари ёмонлашиб, уммонлар ифлосланиб, тупроқ унумдорлигининг тобора пасайиб боришини сайёрамизнинг тадрижий такомиди ва ривожланиши оқибати деб бўладими? Хароб бўлаётган заминдан келажакда катта бойлик, иқтисодий фойда кутиш — ўзини алдаш ёки ақлий заифлик эмасми? "Х^^п, нима қилмоқ керак?", дерсиз. Ақл фаолияти натижасида пайдо бўлган мураккаб жараён муаммосини фақат ақл ва у юзага келтирган цивилизация ёхуд тараққиёт имкониятлари ёрдамида ҳал этиш мумкин. Ҳозирги замоннинг тараққиёти ва ҳолатидаги асосий зиддиятлар ана шулардан иборат. Гарчанд, инсоннинг фаолияти оқибатида юзага келган иж-тимоий ва табиий муаммолар бир оз фожеавий туюлсада, бироқ уни ишонч ва умидлар туйғуси ҳам сира тарк этмайди. Илло, ақл — ақлли инсон тур сифатида турнинг табиат ва шароитга шунчаки мослашуви таяичигина эмас, у яратиш воситаси ҳамдир. Унинг бошқа сифати ҳам бор, бу билиш қуролидир. Эндиликда инсон ақл туфайлигина ҳар қандай хавф-хатарни олдиндан кўра олади ва ўз олдига аниқ мақсадл<1р қўяди, энг гугуҳими, масалани ҳал этишнйнг янгиянги йўлларини уйлаб топиш заруратини англаб етади. Буюк физик Нильс Бор атроф-муҳитда кечаётган жараёнлар-ни ҳеч қачон фақат бир тил, яъни, бир фанда тўпланган билимлар билангина тўла тавсифЛаб беришнинг имкони йўқ, деган эди. Бу гап ижтимоий, руҳий ҳодисаларга ҳам тегишлидир. Ҳақиқатан, ўрганилаётган ҳодиса жараёнларнинг хусусиятлари турли фан тавсифи ва талқинларида чуқурроқ ойдинлашиб боради. Бу эса ҳар қандай манба, сабабият ва муаммони турли нуқтаи назардан изоҳлаб ўрганишни тақозо этади. Экология ва инсоннинг ҳозирги замон маънавий олами, туйғу, кечинма, майллари ҳам бундан мустасно эмас. Уларни бир томонлама ўрганиш, тушуниш ва тушунтиришга ҳаракат қилиш — кишини ҳақиқат моҳиятидан йироқлаштиради. Умуман олганда, тушуниш муаммоси абадий муаммолардан биридир. Сабабини билмасдан туриб, муаммони ҳал этиб бўлмайди. Сабаб асосида эса моҳият ётади. Демак, тараққиёт муаммоси ва у билан боглиқ экологик ҳамда ахлоқиймаънавий масалаларни ўрғ^-нишда ҳам турлича талқин (интерпретация) ва умумий хулоса ҳамиша муҳимдир. Зеро, бу принцип масалага шахсий нуқтаи назардан ёки фақат давлат манфаатларидангина келиб чиқиб эмас, билъакс, моҳиятни англамоқ учун теранроқ, янада кенгроқ ёндашншга олиб келади. Агар инсониятда сайёрамизнинг эркин энергияси ва бошқа табиий захиралардан тўғри ва оқилона фойдалана олиш қобилияти тўла шаклланмаса, ижтимоий тузулмалар ўртасидаги муаммовий зиддиятларга ҳам якун топмайди. Афтидан, келажакда ҳам шундай бўлади. Шу боис мувофиқлаштириш имкониятларини излаш жараёнидаги зиддиятли ҳолат ва тамойилларни ўрганиш жамият тарақ-қиётининг ҳозирги босқичида жуда муҳим аҳамият касб этади. Билишнинг худди ана шу соҳасида инсоннинг қудратли қобилияти намоён бўлса ажаб эмас. Зеро, инсон ўз имкониятларидан келиб чиққани ҳолда тараққиётнинг зарурий унсурларини мустақил ва мақсадга йўналтирилган тарзда шакллантира олади. XX аср инсониятида янгича сиёсий дунёқараш ва экологик тафаккур шаклланди. Бу дунё олимларининг табиатни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларни ҳал этиш борасидаги ўзаро ҳамкор-лиги ва муносабатларида катта аҳамият касб этмоқда. Инсоният боши узра икки хавф-хатар зарбаси муаллақ турибди. Бу — ядровий ва экологик ҳалокатлардир. Янгича дунёқараш эса ана шу икки хавф-хатарни инсоният тарихидан бутунлай бартараф этишга йўналтирилган. Бу охир-оқибатда инсониятни ўз-ўзини ҳалок этиш муаммосидан холос этиши лозим. Янги тафаккур — дунёқарашнинг фаоллиги, кучи ва амалий аҳамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари ҳам худди ана шунда кўринади. Бу янгича ягона дунёқараш, энг аввало, бугунги дунёнинг орасига нифоқ тушиши мумкин бўлган, зиддиятларга бой, майда бўлакларга бўлингани, ўзаро қарамақарши турли ижтимоий тизимлар, дунёқараш, этиқод-ишонч, диний ақидалар шакллангани ҳисобга олинса ўта муҳимдир. Зеро, айни ҳолда дунёнинг ягоиаяхлитлиги тушуниладй. Бунда фақат инсониятнинг бир бутунлигина эмас, балки унинг табиат билан бирлиги ва уйгунлиги ҳам эътиборга олинади. Гап инсониятнинг ҳаёт-мамоти ҳақида кетар экан, демак, умуминсоний қадриятлар барчабарчасидан устун қўйилмоғи зарур. Ҳозир-ги ёшларимиз экологик билимлари кйшини унчалик қанотлантир-майди. Умуман, экологик тафаккур йигит-қизларимиз онггида, ил-мий дунёқарашида чуқур илдиз отмоғи керак. Одамлар ҳозир кундалик ташвишларига кўмилиб қолганлиги туфайли экологик муаммолари билан унчаАик қиЗйқцшмайдилар. Табиатнинг емирилиши, ҳалокатларга дучор бўлаётгани хусусида фақат мутасадди шахсларгина бош қотиради, холос. Бизда одам-лар, ижтимоий тузилмалар, ташкилот ва корхоналарнинг ерга, туп-роққа, табиатга бўлган муносабатлари илмийамалий жиҳатдан чуқУР ўрганилиб, зарурий хулосалар чиқарилмаган. Бу борада илмий башоратлар, асосий дастурлар ҳам етарли эмас. Чунки келажакдаги иқтисодий тараққиёт ва умуман, ўсиш чегараси, тупроқ ва муҳит ҳолатига, табиатнинг захиравий имкониятлари, инсоннинг та биат билан муносабатлари тарзи, фикрлаш услуби ва ўзаро мулоқот-муомалаларига боғлиқдир. Булар ҳақида чуқур билимга, маълумотга, эга бўлмасдан туриб, экологик онгни қарор топдириш ва демак, экологик муаммони ҳал этиш борасида гапирмаса ҳам бўлади. Инсоният учун Ер яккаю ёлғиз, танҳо, яхлитдир. Одамзотнинг Ердан бошқа таянч нуқтаси йўқ. Шу боис, сайёрамиз муаммоси, инсон муаммоси, тинчлик ва қуродсизланиш, экологик таназзул, демографик (аҳолининг кўпайиши), озиқ овқат, қалоқликка барҳам бериш, энергия ва хом ашё, уммонлардан фойдаланиш, космик фазони тинчлик мақсадларида ўзлаштириш каби дунёвий муаммолар ҳамиша олимлар, сиёсий арбоблар ҳамда жамоатчиликнинг диққат-марказида турибди. Бироқ бугунги кунда бу борадаги муам-моларни ҳал этишда олимларимиз дунёвий илмий башорат, дунё-вий фараз, дунёвий лойиҳалар ва уларни тайёрлаш, яратишда кат^ та ташаббуслар билан чиқаяпти, деб айта олмаймиз. Ҳолбуки, дунё-вий муаммоларнинг барчаси ўзаро алоқадор. Демак, улар, энг аввало, инсониятнинг маънавий муаммосини ҳам белгилаб беради. Дунёвий муаммолар инсоният маънавиятини кемтиклаштириб қўядими ёки маънавиятдаги нуқсонлар, номукаммаллик дунёвий муаммоларни келтириб чиқарадими, деган саволлар ҳам туғилиши табиий ҳолдир. Бу саволлар ҳали инсониятнинг камол топмаганини, у бор-йўги ривожланиш босқичида эканини билдиради. Ҳар қалай, юксак маънавият туғилган муаммоларни ҳал этишда асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Шу боис бизда маънавият ва маърифат масалаларига катта эътибор берилаётганлиги бежиз эмас. Айнан шу борада барча соҳа олимлари катта ташаббуслар билан чиқишлари лозим. Зеро, буюк ғояларни амалга оширишда шахсий субъектив омил аҳамияти ҳамиша беқиёс бўлган. Шунинг учун ҳам бизнинг теварак^-атрофимиздаги табиатнинг ҳолати учун юксак масъуллик ҳисси — ҳозирги замон инсонининг ахлоқий ва ақлий даражасини характерловчи кўрсаткичлардан биридир. Бугунги кунда инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари жуда кўп ва тобора ортиб бормоқда. Ҳар қандай муаммони, хусусан, экологик масалаларни ҳал этишда ҳам зиддиятлар туғилади. Муам-моларни зиддиятсиз ҳал этишнинг иложи борми ўзи, деган савол туғилиши табиий.албатта. Оламнинг асоси зиддиятдан иборат. Билим — инсоннинг ақлини кўпайтираверади, бироқ, афсуски, ҳамиша ҳам унинг нуқсонқусурларини камайтиравермайди. Яратиш бузиш, емириш эвазига амалга оширилмаслиги керак. Инсон учун яшаш мазмуни атроф-муҳитни емирмоқ эмас, табиатни, оламни ўрганмоқ, билмоқдир. Яшамоқ — фақат нафас олмоқ, емоқ эмас, изланиш, камолот сари талпиниш, севиш, дунёни гўзал қилиш де-макдир. Яшамоқ — жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун ривожланмоқ, гўзалликдан завқланмоқ, ҳайратланмоқ, уни асрамоқ, эъзозламоқ, дегани ҳамдир. Буни англамаган ва билмаған инсон қалбида ҳеч қачон гўзаллик туйғуси бўлмайди. Ундайлар ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам, табиатга ҳам шафқат қилмайди. Ўз ҳузур-ҳаловати йўлида очкўз ва бешафқат бўлган инсонни ақлли инсон сиқиб чиқариши лозим. Мақсад сари онгли равишда йўналтирилмаган ва назорат-сиз ривожланган маданиятнинг фойдасидан зарари кўпроқдир. Агар инсоният ўз эҳтиёжларини маълум даражада чекламаса, очкўзлиги ҳаддан ошса, табиат захираларидан оқилона фойдаланмаса, теран маънодаги уйгунлик қонунига амал қилмаса, бир куни охири вой бўлади. қадимги афсоналардан бирида ниҳоятда бойбадавлат бўлишни орзу қилган киши ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг ҳаддан ортиқ очкўзлигини кўриб турган Оллоҳ унга атайин сирли бир фазилат ато этибди. Унинг қўли нимага тегса, бас, у уша заҳотиёқ олтинга айланиб қоладиган бўлибди. Бундан қувончи ичига сиғмаган ҳалиги кимса, телбаларча югуриб қўлини атрофидаги ҳамма нарсага тегизиб чиқаверибди. Хуллас, буюмлар, дарахт, гул, қушлар-у ҳайвон, ер ҳаммаси ўлик олтинга, ялтироқ маъданга айланиб қолибди. У қаёққа қадам ташламасин, олтинлар жаранглаб овоз чиқарибди. Аммо тезда унинг ҳадсиз шодлиги ниҳоясига етибди. Чунки унинг кийимлари совуқ совутга айланиб қолибди, овқат емоқчи бўлса, олтин ҳарсанглар тишларини синдирибди. У бадбахт қайғуалам-дан телбага айланиб, очликдан хору зор бўлиб, дунёдан кўз юмган экан. Инсоннинг эҳтиёжи, истаги ниҳоятда чексиздир. Лекин унга ортиқча эрк бериб юбориш, муқаррар равишда инсонни ҳалокатга олиб келади. Инсониятни, агар қўйиб берса, бутун оламни ўз шах-сий мулки, деб ҳисоблайдиган жоҳил кимсалардан Худонинг ўзи асрасин! Демакки, Олам ва Инсонни инсондан, яъни ёмон кимсаю бадниятлилардан асрамоқ ҳам фарздир. Экология яқин вақтлардагина юзага келган муаммо эмас. Гар-чанд, "экология" атамаси эндиликда матбуотга мустаҳкам сингиб, радио ва телевидениеда тез-тез тилга олиниб турсада, назаримиз-да, экология муаммоси инсоният пайдо бўлганидан буён мавжуд-дир. Чуики экология жуда тор маънода тириклик, жонзот, унинг аъзолари ва муҳитнинг ўзаро боглиқлигини ёки инсон ҳамда табиат ўртасидаги ўзаро таъсир масалаларини ўрганибгина қолмайди. Экологияга дахлдор бўлмаган бирор соҳанинг ўзи йўқ. Экология, энг аввало, инсоннинг маънавияти, руҳий дунёси билан чамбарчас боғланган. Инсоннинг турлитуман жисмоний ва руҳий жиҳатдан хасталикларга чалинишидан тортиб, то унинг хулқ-атворидаги ҳар хил иллатлар, айтайлик, гафлат, билимсизлик, жаҳолат, худбинлик, фақат ўз мақсад ғояларини яхши кўриш, очкўзлик, қизганчиқлик ва бошқалар, сўзсиз, инсон маънавияти оламининг зиддиятли экологиясига бориб тақалади. Иллатлардан холи бўлиш имкониятини кишининг маънавияти белгилаб беради. Киши бирор соҳада иқтидорли, моҳир касб эгаси ёки катта раҳбар бўлиши мумкин, лекин бу унинг ҳали маънавий жиҳатдан камол топгани дегани эмас. Маънавий камолотга тиним-сиз меҳнат, руҳий изланиш, покланиш, қийинчилик, изтироб, алам, машаққат, муҳаббат орқали эришилади. Улар кишига сабоқ беради. Бироқ сабоққа нописандлик, уни тушунмаслик бор. Бисёр камолот, мукаммаллик йўқ, бўлмайди ҳам. Атроф-муҳитга тарқаладиган, одам-ларга таъсир кўрсатадиган салбий қувват манбалари:нафрат, ҳақорат, бадсўзлик, газаб, хўрлаш, тавқи лаънат, урушжанжал, зид-дият ва бошқалар кишининг маънавий жиҳатдан ўта қашшоқлигини билдирмайдими? Агар таъбир жоиз бўлса, табиатнинг турли манбалардан заҳарланишини инсон онггининг ҳасад, ёмон ният, ёвуз фикр, қўрқув, гумон, тушкун кечинмалар таъсирида "ифодаланиши"га ўхшатиш мумкин. Маънавий жиҳатдан юз тубан кетиш эса инсон маънавий оламининг даҳшатли руҳийэкологик инқирозидир. Download 474.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling