ҲУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли саволлар


Download 17.57 Kb.
Sana18.10.2023
Hajmi17.57 Kb.
#1707455
Bog'liq
1-мавзу. Саволлар


ҲУҚУҚШУНОС МУТАХАССИС ШАКЛЛАНИШИДА ЗАМОНАВИЙ ИШ КЎНИКМАЛАРИ ВА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ


Саволлар
1. “Soft skills” қандай кўникма ва малакалар тизимидан иборат?

2. Ишга қабул қилишда “soft skills” (мобил кўникмалар)га эътибор қаратишнинг қандай зарурати ва афзалликлари бор?


3. Юрист учун “мобил” кўникмаларнинг энг муҳимлари қайсилар, деб ҳисоблайсиз?


4. Шахсда икки жиҳат, яъни ақлий ривожланиш (Intellectual quality – “IQ”) даражаси ва эмоционал (ҳиссий) ривожланиш (emotional intellegence – “EI”) даражаси кузатилади. Ақлий ривожланишнинг юқори даражада бўлиши шахс кўплаб билимларга эга экани, дунёқараши кенг эканидан дарак беради. Табиийки, бундай шахсларни ишга олиш бир ташкилотда кучли билимга эга бўлган кўплаб кадрларнинг тўпланишига олиб келади. Бироқ ривожланган жамиятларда эндиликда “IQ” юқори бўлган шахслардан кўра “EI” юқори бўлган шахсларни ишга қабул қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда.


Савол: Бунинг қандай ижобий ва салбий жиҳатлари бор, деб ўйлайсиз?

5. Инсон ҳаётида карьерадаги ривожланишга одатда тажрибали инсонларнинг фаолияти ва ҳаётини кузатиш орқали эришади. Бунда асосий эътибор нафақат соҳага доир керакли кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга, балки бошқа инсонлар билан қандай муомала қилишга ҳам қаратилади. Бироқ ҳамма ҳам намуна бўладиган инсонлар билан бирга фаолият олиб бормаслиги мумкин.


Савол: Бундай вазиятда шахс ўзида “soft skills”ни ривожлантиришга қандай эришиши мумкин, деб ўйлайсиз?

6. Баъзиларнинг фикрлашича, шахсда “soft skills”нинг ривожланган бўлиши карьера ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шундай бўлса-да, шахс “hard skills”сиз ўз касбининг том маънодаги мутахассиси бўлолмайди. Бунинг сабаби шундаки, мутахассис экпертлик хулосасини айнан ўз соҳасидаги билимларига таяниб бера олади. Шу боис, бизда кадрларни тайёрлаш ва ишга олишда асосий эътибор “hard skills”га қаратилган эди.


Савол: Сиз буни қанчалик тўғри, деб ҳисоблайсиз?
7. Кўплаб инсонлар юристларни ҳис-туйғулардан узоқ, бағритош, шафқатсизроқ шахслар сифатида тасаввур қиладилар. Бу ҳол, албатта, ўз- ўзидан вужудга келмаган, балки, одамларнинг юристларга иши тушиб мурожаат этиши ва улар томонидан ўзларига қилинган муомала ва муносабат натижасида ҳосил бўлган, дейиш мумкин.
Савол: Инсонлар онгидаги бундай тасаввурни юристларда “soft skills”ни ривожлантириш орқали бартараф этиш мумкин, деб ҳисоблайсизми? Фикрингизни асосланг.

8. Мижоз ёки истеъмолчи сифатида тегишли мутахассисга мурожаат қилаётган шахслар мутахассиснинг билимидан кўра кўпроқ уларнинг мижозлар билан муносабатига эътибор қаратадилар. Шундан келиб чиқиб, ташкилотлар ходимларини мурожаат этаётган шахслар билан тўғри муносабатда бўлишга чақирадилар.


Савол: Бироқ, шунга қарамай, ташкилот ходимлари устидан шикоятлар тушиши кузатилади. Бундай ҳолатларни бартараф этиш учун ўша ташкилотлар нималар қилиш мумкин, деб ўйлайсиз?
9. Ҳуқуқий кўникмалар ва методология модули предмети, вазифалари ва ўзлаштириш методлари.
10. Юридик кадрларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг аҳамияти.
1. Журакулов Д.
2. Шопулатов А.
3. Махамадалиев З.
4. Абдувоситов Ж.
5. Бобоев Ф.
6. Позилов С.
7. Насимов У.
8. Комолов К.
9. Ахмадкулов А.
10. Равшанбеков А.
Download 17.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling