Экологик муҳит бузилишнинг инсон ҳаётий фаолиятига зарарли таъсири ва унинг натижасида юзага келаётган муаммоли вазиятлар
Атмосфера ҳавосини ифлосланишининг иқтисодий зарарларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин
Download 44.73 Kb.
|
Ҳозирги даврда Саёрамизда рўй бераётган табиий
Атмосфера ҳавосини ифлосланишининг иқтисодий зарарларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1) атмосферанинг ифлосланиши туфайли материалларнинг емирилиши ва коррозияга учраши (бино, иншоотлар, металлар емирилади, кийим-кечак, газмолларнинг бўёқлари бузилади, тарихий ёдгорликлар қулайди); 2) атмосферанинг ифлосланиши корхона асбоб-ускуналарининг фойдаланиш муддатини ўрта ҳисобда 1,5 баробарга камайтиради; 3) атмосферани ифлосланиши оқибатида инсонлар жуда кўп оғир касалликларга учрамоқда; 4) ҳавони ифлосланишидан қишлоқ хўжалик экинлари ҳам зарар кўрмоқда; 5) ҳавонинг ифлосланишидан (аччиқ тутунлар) автомобилларнинг юриши, самолётларнинг учиши қийинлашиб жуда кўп авариялар бўлади. 6) атмосферанинг ифлосланишидан ярим ўтказгичлар, аниқ жиҳозлар, асбоблар, ваксина ва антибиотиклар ишлаб чиқаришни қийинлаштириб юбормоқда; 7) саноат тармоқларидан атмосферага қимматбаҳо хом ашёлар (цемент чанглари, рух, қўрғошин, қалай, фтор ва бошқалар) атмосферага чиқариб юборилмоқда. Хавонинг ифлосланишига оид ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда мутахассислар 2 та бир-бирига зид муаммога дуч келади. Бир томондан, бу тоза ва соғлом ҳаво билан таъминлаш ва атмосферани ифлосланиши оқибатида одамларнинг саломатлиги ва мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича умумий талаблар, иккинчи томондан - турли саноат корхоналарининг, иситиш тизимларининг, алоқа воситаларининг ривожланиши. Техника ривожининг бугунги кун даражаси хар иккала талабнинг аҳоли зич жойларда тўлиқ бажарилишига имкон бермайди. Шу боис қонун чиқарувчи органлар зиммасига мураккаб вазифа юклатилади- ҳамма томонларини қониқтирадиган ечим топиш. Турли мамлакатларда амал қилинаётган саноат фаолиятини тартибга солувчи фуқаролик қонунчилиги ва қарорлар давлат органларига ҳавонинг ифлосланишига сабабчи бўлган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш ва уларни бундай ифлосланиш манбаларини йўқотиш, етказилган зарарни қоплашга мажбурлаш ваколатини берди. Бу органлар техник ва тиббий экспертларни жалб қилган холда ажралаётган саноат газларининг корхона ичида ва ташқарисида қай даражада зарар етказишини текширадилар ва зарарли таъсирни олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берадилар. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг роли катта. Қишлоқ районларида атмосферанинг ифлосланишида айниқса паррандачилик ва чорвачилик комплекслари, гўшт комбинатлари, қишлоқ хўжалик машиналари, кимёвий ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддлар кўпроқ таъсир этади. Ҳаммага маълум химикатлар қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини оширишда, зарарли ҳашаротларга қарши курашишда жуда катта аҳамиятга эга. Лекин кимёвий ўғитлардан ва айниқса пеститцидлардан нотўғри, меъёридан ортиқча фойдаланиш оқибатида у экологик тизимни салбий оқибатларга олиб келмоқда. Пеститцидларнинг бир қисми ҳавога чанг, майда заррачалар кўринишида ёки эриб буғга айланган ҳолда атмосфера ҳавосини ифлосламоқда. Шу сабабли сўнгги йилларда ўта заҳарли ва парчаланиши қийин бўлган химикатлар кам ишлаб чиқарилмоқда ва ҳатто уларнинг баъзиларини, шунончи, ДДТ ишлаб чиқариш бутунлай ман этилган. Катта шаҳарларда атмосферанинг чанг, қурум, газ ва тутунлар билан ифлосланиши туфайли қуёшнинг тўғри радиацияси 40% гача камаяди. Бу миқдор Москва шаҳрида 7-10% дир. Шаҳар ҳавосининг ифлосланиб чанг-тўзон миқдорининг кўпайиши ултрабинафша нурларнинг ўтишини камайтиради, бу эса ҳавода касал тарқатувчи бактерияларнинг кўпайишига шароит яратади. Шаҳарлар ҳавосининг чанг, қурум ва бошқа қаттиқ заррачалар билан ифлосланиши конденсатсия ядроси вазифасини ўтайди. Натижада, шаҳар устида туманли кунлар кўпайиб, ёғин миқдори ортади. Масалан, Самарқандшаҳрида бир йилда 14 кун туман бўлиб, 328 мм ёғин тушса, унинг атрофидаги қишлоқ районларида 8 кун туман бўлиб, 317 мм ёғин ёғади. Download 44.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling