Экологик назорат тўгрисидаги конунинг мақсади ?


Download 40.99 Kb.
Sana08.02.2023
Hajmi40.99 Kb.
#1177189
Bog'liq
100 сорауга 100 жууап (2)


1

Экологик назорат тўгрисидаги конунинг мақсади ?




Ушбу Қонуннинг мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2

“Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисаларни ҳисобга олиш ҳамда текшириш олиб бориш тўғрисидаги низом” қачон тасдиқланган ?




№ 286- қарор 06.06.1997 йил

3

“Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат ҳавфсилиги” тўғрисидаги қонун нечта моддадан иборат ?




23 моддадан иборат

4

Авария деганда нимани тушинасиз ?




иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир

5

Агарда иш берувчи содир бўлган бахтсиз ходиса бўйича Н-1 формадаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабланувчи бундай холатда кимга мурожат қилиши керак ?




корхона касаба уюшма кўмитасига

6

Агарда ходим ўз соғлигининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб
ҳисобласа...




Навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиш ҳукукига эга



7

Азот оксидлари билан заҳарланишда жабрланувчига нима ичиш тавсия этилади




Азот оксидлари билан заҳарланишда жабрланувчига ичимлик содаси қўшилган иссиқ сут ичириш керак

8

Аммиак билан заҳарланганда қандай биринчи ёрдам кўрсатилади?




Аммиак билан заҳарланганда нафас олиш йўллари орқали сирка ёки лимон кислотасининг кристаллари қўшилган сувнинг буғидан нафас олдириш, илиқ сут ичириш керак

9

Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати ким томонидан тасдиқланади ?




Корхона рахбари томонидан

10

Барча турдаги заҳарланишларда жабрланувчинига қандай ёрдам кўрсатиш керак?




Барча турдаги заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол газланган зонадан олиб чиқиш, нафас олишига халал берувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, жабрланувчини ётқизиш, оёғини кўтариб қўйиш, баданини ишқалаш, устига иссиқ нарса ёпиб қўйиш, нашатир спирти ҳидлатиб туриш керак

11

Бахтсиз ходиса тўғрисида Н-1 формадаги далолатномани неча нусхада тўлдирилади ?




3 ёки 4 нусхада

12

Бахтсиз ходисани текшириш ишлари тугагандан кейин, неча сутка ичида Н-1 формадаги далолатнома тасдиқланиб, жабрланувчига ёки унинг манфаатларини химоя қилувчи шахсга берилади ?




3 кун

13

Босим нима ?




Юза бирлигига перпендикульяр таъсир этувчи куч (P=F/S)

14

Бошқа ташкилот ходими билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани ҳисобга олиш ва текшириш
қандай амалга оширилади ?




Жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида бахтсиз ходиса юз берган корхонада тузилган комиссия аъзолари билан текширилади ва жабрланувчи кайси ташкилот ходими бўлса ўша ташкилот томонидан ҳисобга олинади.

15

Жабрланган одам соглиғининг ҳолатини қандай аломатлар бўйича аниқлаш мумкин ?




Эс-ҳуши, нафас олиши, юрак уриши ҳамда кўз қорачиғидан.

16

Зарарли ишлаб чиқариш омили деб нимага айтилади ?




Муайян шароитдаги таъсири натижасида ишловчини касалликка дучор қиладиган ёки уни ишлаш қобилиятини пасайтирадиган ишлаб чиқариш омили.

17

Интизомий жазо турлари ?




хайфсан бериш, иш ҳақининг 30%дан ( корхонани ички тартиб қоидаларига кўра 50%дан ) ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш

18

Иш берувчининг асосий ҳуқуқларига нималар киради ?




Ўз ваколатлари доирасида мустақил қарор чиқариш, шартномалар тузиш ва бекор қилиш, ходимлардан ММҚ ҳамда ишларни хавфсиз олиб бориш йўриқномалари ҳамда талабларига риоя этишларини талаб қилиш, ММҚга оид талабларга риоя этганлиги учун ходимларнинг моддий рағбатлантириш ва ММҚга оид талабларни бузган айбдор ходимларни интизомий жавобгарликга тортиш.

19

Иш зонаси деб нимага айтилади ?




Ходимлар доимо ёки вактинча буладиган пол ёки майдончадан 2 метр баландлик сатхигача

20

Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациянинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан масъулият кимга юклатилган ?




Корхона рахбарига

21

Иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш объектлари нималар киради ?




ишлаб чиқариш ускунаси, технологик жараёнларни амалга оширишда фойдаланиладиган мосламалар ва асбоблар, ММҚ, СХ ва Э масалалари бўйича ходимларни тайёрлашнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги.

22

Иш ўрни деб нимага айтилади ?




Ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи. Иши туфайли ходимни бўлиши ёки бориши лозим бўлган, бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида бўлган жой.

23

Ишга қабул қилишда дастлабки синов нима мақсадда белгиланади ?




ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш; 84-модда

24

Ишлаб чиқариш фаолияти деб нимага айтилади ?




Маҳсулотни ишлаб чиқишда, хом ашёни қайта ишлашда, иш бажаришда, хизмат кўрсатишда амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи.

25

Ишчи хизматчиларга бериладиган йўриқнома унинг ўтказиш хусусияти ва вақтига қўра қандай йўриқномаларига бўлинади ?




Кириш ва иш жойидаги йўриқнома

26

Касаба уюшма кўмитаси жабрланувчи мурожатини неча кун ичида кўриб чиқиши лозим ?




10 кун ичида

27

Касбий хавф деб нимага айтилади -




Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири натижасида ходимнинг соғлиғига зарар етиши ёки меҳнат қобилиятини йўқолиши ёхуд ўлим эҳтимоли.

28

Кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун қанча муддат таътил берилади ?




ўн беш календарь кун

29

Кислоталар ва ишқорлар, ҳамда айрим оғир металларнинг тузлари таъсирида куйишлар қандай куйиш турига киради?




Кимёвий куйиш

30

Корхона раҳбарининг ёзма қарори билан доимий ишловчи аттестация комиссияси таркибига ким албатта қўшилиши керак ?




Зарур ҳолатларда комиссия таркибига, муайян шароитларни ҳисобга олиб, бош муҳандис, ММ ва СХ бўлими/хизмати вакиллари, касаба уюшма қўмитаси ёки бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.

31

Корхона ходими бошчилигида лицей, колледж ёки олий ўқув даргохи қатнашчилари билан амалиёт ишлари ўтказилётганда содир бўлган бахтсиз ходисани ҳисобга олиш ва текшириш тартиби қандай ?




Ҳисобга олиш ва текшириш ишлари бахтсиз ходиса юз берган корхонада, ўқув даргоҳи вакили иштирокида амалга оширилади

32

Куйишнинг кетишини қандай турларини биласиз ?




Кимёвий, термик ва электр ёйидан куйиш

33

Кучланиш ўлчов бирлиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?




Вольт (В ёки V)

34


Қайси орган иш берувчидан бахтсиз ходиса тўғрисида тузилмаган Н-1 формадаги далолатномани тузишни ёки уни қайта кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақли ?




давлат меҳнат техника назоратчиси

35

Қайси типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари декларация ишлаб чиқишга мажбур ?




1-тип

36

Қайси холатларда Н-1 формадаги далолатнома 4 нусхада тўлдирилади ?




бахтсиз ҳодиса бошқа ташкилот ходими билан содир бўлганда

37

Қандай бахтсиз ҳодисалар устидан махсус текширув ишлари олиб борилади ?




гурухий, оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар

38

Қон кетишини қандай турларини биласиз ?




Капельяр, вена ва артериаль

39

Қувватнинг ўлчов бирлиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?




Ватт (Вт ёки W)

40

Қуйидаги шахслардан қайси бирини ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати қўллаш мумкин ? 18 ёшга тўлмаган хамда муддатли харбий хизматдан бўшатилганларга

41

Қуйидаги шахслардан қайси бирини ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати қўллаш мумкин ? 18 ёшга тўлмаган хамда муддатли харбий хизматдан бўшатилганларга

42

Қуйидагилардан қайси бири мажбурий меҳнат деб ҳисобланади ?




Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажариш

43

Қуйидагилардан қайси бири меҳнатга оид муносабатларни тартибга солишга доир тамойилларга тааллуқли эмас?




Зарурат бўлганда мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши

44

Қўигирот ТСТБ хавфли ишлаб чиқариш объектларининг нечанчи типига киради ?




2-тип

45

Метанол формуласи қайси ?




Метанол СН3ОН

46

Метанолнинг инсонга таъсир қилиш чегарасини кўрсатинг ?




5 мг/м3

47

Меҳнат кодексининг 80-моддасига кўра, қуйидагилардан қайси бири ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар таркибига кирмайди ?




Тавсифнома (характеристика)

48

Меҳнат муносабатларининг вужудга келиш асоси ?




Меҳнат шартномаси

49

Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини қайси ташкилот амалга оширади ?




Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари.

50

Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини атестация материаллари ва ҳисоботлари қанча муддат сақланиши керак ?




50 йил

51

Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини атестациядан ўтказиш қанча муддат оралиғида қайтадан ўтказилиши керак ?




5 йил

52

Меҳнат шароитлари деб нимага айтилади ?




Бу ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг мажмуи бўлиб, унда инсон ўз меҳнат фаолиятини амалга оширади

53

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш ким томондан амалга оширилади ?




Цех бошлиғи (Иш берувчи)

54

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан давлат назорати ва текширув ўтказиш ким томондан амалга оширилади ?




Давлат меҳнат техника инспектори

55

Меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари деб нимага айтилади ?




Ишловчиларга зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири мавжуд бўлмаган ёки уларнинг таъсири белгиланган меъёрлардан зиёд бўлмаган меҳнат шароити.

56

ММҚ , СХ ва Э бошқарувнинг асосий мақсади -




Хавфсиз ва соғлом мехнат шароитларини яратиш ва таъминлаш, иш жараёнида инсонларнинг саломатлиги ва иш қобилиятини сақлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария хамда нохуш ходисалар ва уларнинг оқибатларидан шахс ва жамиятнинг хайотий мухим манфаатларини химоя килиш.

57

МРа нимага тенг ?




1 МПа= 1000 кПа 1МПа= 10 кг с/см2

58

Музлаб қолганда тўқималарнинг шикастланишига нима сабаб бўлади ?




Музлаб қолган тўқималар бир маромда иситилмаса, улар ҳалок бўлади

59

Ноҳуш ходиса деганда нима тушинасиз ?




Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир.

60

Оғзаки меҳнат шартномаси тузилишига ...




Қонунчиликда йўл қўйилмайди

61

Одатий компьютер неча волт кучланишда ишлайди?




Ўзгарувчан 220 В

62

Одорантнинг инсонга таъсир қилиш чегарасини кўрсатинг ?




1 мг/м3

63

Олов, буғ, қайноқ жисмлар ва моддалар таъсирида куйишлар қандай куйиш турига киради?




Термик куйиш





64

Режадан ташқари аттестация қандай ҳолларда ўтказилади ?






Ходим касаба уюшма кумитаси ёки ходимларнинг бошка вакиллик органи тегишли иш урнида аттестация утказиш тугрисида корхона рахбарига ариза билан мурожаат килган такдирда,
Аттестация утказиш сифатини бахолаш максадида утказилган мехнат шароитлари давлат экспертизаси натижалари буйича,
Мехнат органлари томонидан корхона рахбарига берилган курсатмага мувофик.
ходимнинг иш фаолиятида бир йилдан ортиқ муддатли танаффус бўлганида.




65

Саноат ҳавфсизлиги сохаси бўйича тайёрлаш ва аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимлар ?




ХИЧОдаги барча ходимлар

66

Саноат ҳавфсизлиги қонунининг асосий мақсади ?




Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларини тартибга солишдан иборат

67

Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида тўгри ва аниқ хисобга олиш, текшириш, Н-1 формадаги далолатнома тўлдргриш ва чора- тадбирлар ишлаб чиқилишига ким жавобгар
ҳисобланади ?




Иш берувчи

68

Сувнинг ҳарорати паст бўлганда ёки сузаётган одам чарчаганида унинг болдир мушакларида томир тортишиб қолганда қандай харакатланиш тавсия этилади ?




Болдир мушакларида томир тортишганда чалқанча сузиб томир тортишиб қолган оёқни олдинга чўзиш ва унинг бармоқларини ўзига қаратиб тортиш

69

Сувнинг ҳарорати паст бўлганда ёки сузаётган одам чарчаганида унинг қўл бармоқлари ивишиб қолганда қандай харакатланиш тавсия этилади?




Қўл бармоқлари ивишганда қўлни муштум қилган ҳолда сувдан чиқариб қаттиқ силкитиш керак

70

Сувнинг ҳарорати паст бўлганда ёки сузаётган одам чарчаганида унинг сон мушакларида томир тортишиб қолганда қандай харакатланиш тавсия этилади?




оёқни тиззада куч билан букиш ёрдам беради, бунда оёқнинг тагини қўл билан соннинг ички томонига босиб туриш керак

71

Табиий газ (метан)нинг кимёвий формуласи қайси жавобда тўгри кўрсатилган ?




СН4 метан формуласи

72

Табиий газга одарант қаерда ва қанча миқдорда қўшилади ?




ГТШда 1000м3 табиий газга 16 гр. одарант қўшилади.

73

Табиий газнинг қандай хусусиятлари мавжуд ?




Рангсиз, ҳидсиз, тамсиз, ёнувчан ва портловчан, ҳаводан енгил ва инсонни буғиш ҳусусиятига эга.

74

Табий газнинг асосий кисмини кайси газ ташкил этади ?




Метан СН4

75

Тасдиқланган Н-1 формадаги далолатнома қайси манзилларга юборилади ?




жабрланувчига, корхонанинг ММ ва ТХ хизматига ва давлат меҳнат техника назоратчисига.

76

Ток кучи ўлчов бирлиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?




Ампер

77

Тургун бўлмаган иш ўринлари деб нимага айтилади ?




Ишлаб чикаришнинг зарур воситалари билан жихозланган, ҳудудий узгариб турадиган иш зоналаридаги иш уринлари.

78

Узбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конуни қачон қабул қилинган?




1996 йил 27 декабрь 353-I-сон

79

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик тадбиқ қилинадими ?




Тадбиқ қилинади

80

Ўқув даргохи ўқитувчиси раҳбарлигида лицей, колледж ёки олий ўқув даргохи қатнашчилари билан амалиёт ишлари ўтказилётганда содир бўлган бахтсиз ходисани ҳисобга олиш ва текшириш тартиби қандай ?




Таълим муассасасида корхона вакили иштирокида текширилади ва хисобга олинади.

81

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари нима мақсадда экспертизадан ўтказилади ?




Саноат хавфсизлиги экспертизаси, экспертиза объектнинг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун ўтказилади

82

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи-




хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти тавсифи

83

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси-




хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек улардан фойдаланаётган ташкилотларнинг белгилари, типи ва реквизитлари жамини акс эттирадиган ҳужжат

84

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги-




хавфли ишлаб чиқариш объектларида шахс ва жамиятнинг авариялар ва нохуш ҳодисалардан ва уларнинг оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатлари ҳимояланганлиги ҳолати

85

Хавфли ишлаб чиқариш омили деб нимага айтилади ?




Таъсири натижасида ходим шикастланиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили

86

Хавфлилик даражаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари нечта типларга бўлинади




3та

87

Харорат қандай асбоб билан ўлчанади ?




Термометр

88

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича итттни муайян ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишув қандай аталади ?




Мехнат шартномаси

89

Ходим соғлигига етказилган зарани тўлаш мажбурияти ким томондан амалга оширилади ?




Иш берувчи

90

Ходимга етказилган маънавий зарар учун тўланадиган компенсациянинг миқдори қанча миқдордан кам бўлиши мумкин эмас?




ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас

91

Ходимлар уларнинг малакаси ва иш стажидан қаътий наза қайси йўриқномадан ўтишлари
шарт ?




Кириш йўриқномасидан ташқари иш жойидаги йўриқномадан ўтишлари.

92

Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради ?




Хавфсиз иш ўрнига эга бўлиш, бепул шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланишига, корхона томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилинишига, иш берувчи маблағидан малакасини оширишга, қонун ҳужжатларига кўра имтиёзлар ва компенцасиялар олишга, бепул тиббий кўрикдан ўтишга, соғлигига етказилган зарарони иш бурувчидан ундириб олишга

93

Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қанча ?




Шикастланганда ўртача ойлик маошини бир йиллиги, вафот этса ўртача ойлик маоши
6 йиллиги.

94

Ҳисобга олинадиган ҳамда текшириладиган ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисалар ?




Н-1 формадаги далолатнома тўлдирадиган ҳамма бахтсиз ҳодисалар

95

Ҳисобга олинмайдиган ҳамда текширилмайдиган ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисалар ?




табиий ўлим, ўз ўзини ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.

96

Экологик конунларни ким қабул килади ?




Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинади

97

Экологик назорат қандай турларга бўлинади ?




Давлат экологик назорати, ишлаб чиқариш экологик назорати, идоравий экологик назорати, жамоатчилик экологик назорати.

98

Электр хавфсизлиги бўйича электр қурилмалари қандай турларга бўлинади ?




1000 В гача ва 1000 В дан юқори

99

Этилмеркаптан (одорант) формуласи қандай ?




С2Н5

100

Ярадор бўлган шахснинг яра жойига бевосита пахта қўйиш мумкинми ?




Мумкин эмас

Download 40.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling