ЎЗбекистан республикасининг 2016 йил 16-сентабрда қабул қилинган 407-сонли “ички ишлар органлари тўҒрисида”ги қонунни боб,49 моддадан иборат


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/49
Sana20.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1787520
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
ҚЎЛЛАНМА



ҚЎЛЛАНМА 
1. ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2016 ЙИЛ 16-СЕНТАБРДА 
ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН 407-СОНЛИ “ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 
ҚОНУННИ 8 БОБ,49 МОДДАДАН ИБОРАТ. 
Қонун “Ички ишлар органлари туғрисида”ги қонуннинг мақсади Ички ишлар 
органлари фаолиятини тартибга солишдан иборат. 
Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шаҳсларнинг 
мулкларини, канститутсиявий тузимни ҳимоя қилишда, қонун устуворлигини, шаҳс 
жамият ва давлатнинг ҳавфсизлигини таминлашдан, шуингдек ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олишдан ва профилактикасидан иборат. 
Ички ишлар органлари фаолияти ўз ваколати доирасида қуйдаги асосий 
йўналишлар бўйича амалга оширилади: 
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш: 
Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат ҳавфсизлигини таминлаш: 
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, жиноят ишлари бўйича суруштурув 
ҳамда дастлабки терговни ўтказиш: 
Жиноят ва тероризмга қарши курашиш, шу жумладан террорчилик ҳаракатига чек 
қўйишда ҳамда гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этиш: 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига 
мойил шаҳсларни аниқлаш: 
Эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий тасир кўрсатишнинг 
бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шаҳсларни қидириш: 
Мамурий ҳуқуқбузарликлар туғрисидаги ишларни юритиш, мамурий жазоларни 
қуллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш:
йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таминлаш: 
паспорт 
тизими 
талабларининг 
бажарилишини 
таминлаш, 
Ўзбекистон 
Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни , доимий ва 
вақтинча яшаш учун руҳсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни , 
паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида булиш қоидаларига риоя 
этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш; 
фуқароларнинг ҳизмат қуролларининг ҳамда уларнинг ўқ-дориларининг, саноат 
учун 
мулжалланган 
портловчи 
материалларининг, 
шунингдек 
пиротехника 
буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, псиҳолтроп моддаларнинг ва уларнинг 
прекрсорларнинг муомилада булиш соҳасида назорат қилиш: 
эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш; 
давлат обектларини ўта муҳим тоифаланган обектларни ва бошқа обектларни, 
жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мол-мулкини қўриқлаш кабилар ёритилиб ўтилган. 
Бундан ташқари ички ишлар органларининг тизими, ҳуқуқбузарликларга чек 
қўйишда куч ишлатиш тартиби белгилаб қўйилган.
Ички ишлар органларининг тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва 
Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, 
туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бошқармалари (бўлимлари), жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар 
органларининг ўта муҳим ва тоифаланган обйектлардаги бўлинмалари, шаҳарча ички 
ишлар бўлинмалари, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ҳамда ички ишлар 
органларининг таянч пунктлари, шунингдек таълим ва тиббиёт муассасалари, ички ишлар 
органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа 
бўлинмалар ва ташкилотлардан иборатдир. 
Ички ишлар органлари тизимига ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқлар ва 


имтиёзлардан фойдаланадиган қоровул қўшинлари ҳамда халқаро аэропортларда 
хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар ҳам киради. 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига киради. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бевосита Ўзбекистон 
Республикаси Президентига, қонунчиликка мувофиқ айрим масалалар бўйича эса 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. 
15
1
-модда. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари 
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини 
бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 
жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлиги ва 
осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот 
органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида 
ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади. 
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга 
оширади: 
профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика 
инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосда); 
мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар 
органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробатсия бўлинмаси 
инспектори, тезкор вакил, патрул-пост хизмати ходимлари; 
жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш 
учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия бўлинмасининг ва бошқа 
ваколатли давлат органларининг ходимлари, шунингдек жамоат тузилмаларининг 
вакиллари. 
18-модда. Ички ишлар органлари томонидан шахсларни ушлаб туриш асослари ва 
тартиби 
Ички ишлар органлари: 
жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни Ўзбекистон 
Республикасининг Жиноят-протсессуал кодексида назарда тутилган тартибда; 
ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни; 
қидирувдаги шахсларни; 
ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахсларни; 
маъмурий қамоқ жазосини ўташдан, маъмурий тарзда чиқариб юборилишдан 
бўйин товлаётган шахсларни, шунингдек ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
тўғрисидаги иш юритилаётган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда; 
жиноий жазони ўташдан, шунингдек ўзига нисбатан суд томонидан тайинланган 
тиббий ва бошқа йўсиндаги мажбурлов чораларини бажаришдан бўйин товлаётган 
шахсларни; 
аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни, кейинчалик уларни аниқ яшаш 
жойига эга бўлмаганларни реабилитатсия қилиш марказларига суд ажримига асосан 
жойлаштирган ҳолда; 
фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазият режимини бузган шахсларни; 
умумий ҳарбий мажбуриятни ўташдан бўйин товлаётган шахсларни; 
қўриқланадиган обйектларга ғайриқонуний равишда кирган ёки киришга уринган 
шахсларни; 
ўзини ўзи ўлдиришга уринган ёхуд руҳий ҳолатининг яққол ифодаланган 
бузилиши белгиларига эга бўлган ҳамда ўз ҳаракатлари билан ўзи ва атрофдагилар учун 
хавф туғдираётган шахсларни ушлаб туриш ҳуқуқига эга. 


Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар уларнинг шахси 
ҳамда ҳуқуқбузарликнинг ҳолатлари аниқлангунига қадар, шунингдек улар тегишли 
давлат органларига ёки мансабдор шахсларга топширилгунига қадар ушлаб турилади. 
Ушлаб турилган шахсга телефон орқали сўзлашиш ёки адвокатига ёхуд яқин 
қариндошига ўзининг ушлаб турилганлиги ва турган жойи ҳақида хабар бериш, ушлаб 
турилган пайтидан эътиборан ҳимоячига (адвокатга) эга бўлиш ҳуқуқи, шунингдек 
қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқлар берилади. 
Ушлаб турилган шахслар, уларнинг ёнидаги ашёлар ва ҳужжатлар, шунингдек 
уларнинг транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда кўрикдан 
ўтказилиши мумкин. 
Ички ишлар органлари вояга етмаган шахс ушлаб турилган ҳар бир ҳолат 
тўғрисида унинг яқин қариндошларига ёки бошқа қонуний вакилларига дарҳол хабар 
беради. 
Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчи ушлаб турилганлиги тўғрисида у ҳарбий 
хизматни ўтаётган ҳарбий қисм қўмондонлигига хабар беради. 
Ички ишлар органлари чет эл фуқароси ушлаб турилганлиги тўғрисида 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар беради. 



Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling