ЎЗбекистан республикасининг 2016 йил 16-сентабрда қабул қилинган 407-сонли “ички ишлар органлари тўҒрисида”ги қонунни боб,49 моддадан иборат


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ 2017 ЙИЛ 12


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/49
Sana20.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1787520
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
ҚЎЛЛАНМА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ 2017 ЙИЛ 12 
ИЮЛДАГИ 151-СОН БУЙРУҒИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ 
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ. 9 ПАРАГРАФ 4 БОБ 161-
БАНД 
хавфли гуруҳ – ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори туфайли ўзга шахсларга жинсий 
алоқа йўли орқали юқувчи касалликларни (ОИВ, захм, сўзак ва бошқалар) юқтириш хавфи 
юқори бўлган фоҳишалар, бесоқолбозлар ва таносил касаллигига чалинган шахслар;
ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – Ўзбекистон Республикасининг 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда – МЖТК деб юритилади) 189, 
189
1
, 190, 191–моддаларида ва Жиноят кодекси (кейинги ўринларда – ЖК деб юритилади) 128, 129, 
130, 130
1
, 131 ва 278–моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам 
бериш, шунингдек мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган 
шарт–шароитларни 
аниқлаш, 
бартараф 
этиш 
мақсадида 
қўлланиладиган 
ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси тизими. 
5. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари тизими 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда – ИИВ деб 
юритилади) Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси (кейинги ўринларда
– Бош бошқарма деб юритилади); 
ИИВ 
Транспортда 
жамоат 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
бошқармасининг 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси; 
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар 
бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда
– ИИВ–ИИББ–ИИБ деб юритилади)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари 
(кейинги ўринларда – ҲПБ деб юритилади); 
ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш 
марказлари (кейинги ўринларда – Марказлар деб юритилади); 
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари, 
бўлинмалари, гуруҳлари (кейинги ўринларда – ТШ ИИБ ҲПБлар деб юритилади);
ички ишлар органларининг қишлоқ, овул ва маҳаллаларда жойлашган таянч 
пунктлари (кейинги ўринларда – таянч пунктлари деб юритилади). 
ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБларининг асосий вазифалари, 15. Марказлар фаолияти 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2010 
йил
26 ноябрдаги «Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий–ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш 
марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 269–сон қарорига мувофиқ амалга 
оширилади. 
16. Марказлар фаолияти ИИВ Бош бошқармаси ҳамда ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБлар 
томонидан ҳар чоракда бир маротаба ўрганиб чиқилади, мавжуд муаммоларни бартараф 
этиш борасида амалий ёрдам кўрсатилИШИ. 
29. Таянч пунктларининг кириш жойида ушбу Низомнинг 1–иловасига мувофиқ
шаҳар–туман бўйича бир хил намунадаги баландлиги 80 см, эни 60 см ўлчамда, тўқ кўк 
фонга оқ рангда ёзилган пешлавҳалар ўрнатилади. Пешлавҳада ички ишлар органларининг 
номлари, профилактика инспекторлари ва ҳудудий ички ишлар органининг хизмат 
телефонларини акс эттирувчи ёзув бўлади. 
30. Таянч пунктлари фуқаролар учун ариза, шикоят ва таклифлар ёзиш намуналари, 
профилактика инспекторларининг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари 
нормаларидан кўчирмалар, қидирувдаги шахслар, шахси номаълум мурдалар, ёнғин 
хавфсизлигига, давлат рамзларига, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид плакатлар
ва эслатмалар билан жиҳозланади. 
31. Таянч пунктларида профилактика инспекторининг хизмат хонаси деворига 


маъмурий ҳудуднинг 130 см х 200 см ўлчамли харитаси осиб қўйилади. 
Ушбу харитада корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар жойлашган бинолар, 
шунингдек кўчалар, мавзелар, бозорлар, интернет кафелар, умумий овқатланиш 
шохобчалари, тунги кўнгил очиш (дам олиш) жойлари, таълим, маданий–кўнгилочар, спорт 
соғломлаштириш 
муассасалари, 
оммавий 
тадбирлар 
ўтказиладиган 
жойлар,
турар-жой бинолари рақамлар ва махсус белгилар билан акс эттирилади. Хаританинг пастки 
қисмида корхона, ташкилот ва муассасалар номи кўрсатилади. 
32. Таянч пунктлари ИИВ томонидан белгиланган тартибда радио ва телефон алоқаси 
воситалари, видеокузатув камералари учун монитор, ахборот маркази билан бевосита алоқа 
қилиш имконини берадиган маълумотлар базасининг дастурий таъминоти, компьютер 
техникаси, шунингдек хизмат автотранспорти билан таъминланади. 
33. Криминоген вазият, аҳоли сони ва ҳудудларнинг хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда ички ишлар органларининг таянч пунктлари туман (шаҳар) ҳокимлари билан 
келишилган ҳолда қуйидаги жиҳатларини инобатга олиб, тоифаларга ажратилади: 
1–тоифа: аҳоли сони 10.000 нафардан кам бўлмаган, ҳудудида ички ишлар 
органларининг ҳисобида турувчи, айниқса диний экстремистик оқим аъзолари, илгари 
судланган шахслар, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 
ҳуқуқбузарлик содир этувчи шахслар кўп истиқомат қиладиган, фуқаролар кўп тўпланадиган 
(бозорлар, истироҳат боғлари ва бошқа кўнгилочар масканлар) жойлар, ҳаёт маромини 
таъминловчи объектлари мавжуд бўлган маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи таянч пунктлари; 
2–тоифа: қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда жойлашган таянч пунктлари; 
3–тоифа: юқорида қайд этилган жиҳатларга эга бўлмаган бошқа таянч пунктлари. 
34. Профилактика инспекторларида хизмат фаолиятини амалга ошириш вақтида 
қуйидагилар бўлиши шарт: 
хизмат гувоҳномаси; 
шахсий рақамли махсус жетон; 
табель қуроли ва иккита ўқдон ўқлари билан; 
табель қуроли ғилофи, тозалаш мосламаси ва ҳимоя тасмаси билан; 
резина таёқ; 
электрошокер; 
қўл кишани; 
алоқа воситаси (телефон, планшет, рация); 
ҳуштак ва фонарь; 
хизмат сумкаси; 
фаолият натижаларини расмийлаштириш учун зарурий ҳужжат бланкалари; 
тикилган, рақамланган ва ички ишлар органининг канцеляриясидан рўйхатдан 
ўтказилган иш дафтари; 
ички ишлар органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари. 
Профилактика инспектори хизмат зарурати бўлган ҳолатларда бошқа махсус
ва техник воситаларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб юриши ва 
улардан фойдаланиши мумкин. 
Профилактика инспектори маъмурий ҳудудни профилактик кўздан кечиришни ҳар 
куни амалга оширади, йил давомида барча турар–жойларга камида икки маротаба ташриф 
буюриши лозим. 
39. Профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган 
жойлар, интернет кафелар, тунги кўнгил очиш (дам олиш) жойларини ҳамда маъмурий 
назорат ўрнатилган, профилактик ҳисобга олинган, ов қуролига эга бўлган, ҳуқуқбузарлик 
содир этишга мойил шахслар яшайдиган турар–жойларни доимий равишда назорат қилиб 
боради. 
40. Профилактика инспектори турар-жойларга (хонадон, уй, хона) ва объектларга 
ташрифи вақтида лавозимини, унвонини, фамилиясини айтган ҳолда ўзини таништиради. 
Фуқаронинг талаби бўйича хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатади, ташрифининг 


мақсадини маълум қилади. 
48. Таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш учун алоҳида шароитларга муҳтож ўн 
бир ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув–тарбия 
муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун зарур бўлган 
хужжатлар тайёрланади ва ўн кун ичида вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро 
комиссияга тақдим этилади. 
49. Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилалар билан 
якка тартибдаги профилактика иши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил 
этилади. 
50. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, 
ғайриижтимоий хатти–ҳаракатлар таҳлилларидан келиб чиқиб, улар орасида «Ўқувчи», 
«Давомат», «Ўсмир», «Ғамхўрлик» каби ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик 
тадбирлари идоравий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. 
51. Ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган, шунингдек 
назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар билан Ўзбекистон Республикасининг «Вояга 
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги 
қонунининг «Якка тартибдаги профилактика ишини ташкил этиш» боби талаблари асосида якка 
тартибда профилактика иши ташкил этилади. 
7-§. Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси 
бўлинмаларининг 
маъмурий
амалиёт фаолияти ДА МАъРУРИЙ БАЁННАМА ТУЗИЛИШИ ҲАҚИДА, УШЛАБ УРИШ, 
АЙШОЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ БАЁННОМАЛАРИНИНФ ТУЗИЛИШИ ЮРИИЛАДИГАН 
КИОБ ВА ЙИҒМА ЖИЛДЛАР ҲАҚИДА БЕРИЛГАН.
123. ТШ ИИБ ҲПБларида қуйидаги китоблар юритилади: 
маъмурий баённома бланкаларини кирим қилиш ва тарқатиш китоби; 
маъмурий назоратга олинганларни қайд қилиш китоби; 
профилактика ишини қайд этиш китоби; 
профилактика инспекторлари томонидан тайёрланган чиқиш ҳужжатларини қайд этиш 
китоби. 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа китоблар ҳам юритилиши мумкин. 
124. Таянч пунктларида қуйидаги китоблар юритилади: 
таянч пунктининг маъмурий ҳудуд паспорти; 
фуқароларни қабул қилиш китоби; 
профилактика суҳбатини қайд этиш китоби; 
таянч пунктига хизматга келган ходимларни қайд этиш китоби; 
таянч пунктларига келтирилганларни қайд қилиш китоби. 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа китоблар ҳам юритилиши мумкин. 
Бланкалар, чиқиш ҳужжатларида қўлланилади.
Ушбу Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги бланка – Давлат герби тасвири 
туширилган, Бош бошқарма, ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБ, ТШ ИИБ ҲПБ ва таянч пунктларининг 
номи, жойлашган манзил, ҳужжатнинг чиқиш рақами ва сана кўрсатилган расмий иш қоғози 
ҳисобланади.
Бланкада Давлат гербининг тасвири ва ёзувларнинг ҳарфлари маълум ўлчамга эга 
бўлади. Давлат гербининг тасвири 2,5 х 2,5 см ўлчамда бўлиши, Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги номланиши «14» ўлчамдаги шрифтда бош ҳарфлар билан 
(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ), бош бошқарма
ва ҳудудий бошқармаларнинг номланиши «12» ўлчамдаги шрифтда бош ҳарфлар билан
(ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР 
ПРОФИЛАКТИКАСИ 
БОШ 
БОШҚАРМАСИ), 
(ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР 
ПРОФИЛАКТИКАСИ 
БОШҚАРМАСИ), 
(______ТУМАН 
(ШАҲАР) ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ (БЎЛИМИ), – СОНЛИ ТАЯНЧ ПУНКТИ) 
манзил «10» ўлчамда, сана ва чиқиш рақами «14» ўлчамдаги шрифтда ёзилиши (босилиши) 
лозим.
157. Зарурат сабабли ҳужжатларнинг архивдан олинишига Бош бошқарма,


ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБ, ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқларининг рухсати билан йўл қўйилади. 
Архивдан олинган ҳужжатларга бирор–бир белги қўйиш ёки ёзувлар киритиш 
тақиқланади. Архивдан олинган ҳужжатлар, зарурат тугаши биланоқ, бироқ 15 кундан 
кечиктирмасдан архивга қайтарилиши керак. 



Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling