8-савол
: Жамоат тарбиячиси деганда нима тушунилади?
Жавоб
: назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли
қилмиш содир этган вояга етмаган шахслар
билан якка тартибда ишлаш,
шунингдек,
уларнинг ота-онасига (ёки ўрнини босувчи шахсларга)
вояга етмаган шахсларни
тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатиш учун тайинланадиган шахс;
9-савол
: Вояга етмаганнинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари
деганда нимани
тушунасиз?
Жавоб
: Вояга етмаганнинг мунтазам
равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик
воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа
моддаларни
истеъмол қилишида, фоҳишалик, тиланчилик билан шуғулланишида
ифодаланадиган
хатти-ҳаракатлари, шунингдек ўзга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини бузадиган бошқа хатти-ҳаракатлари.
10-савол
: “Хавфсиз бола” тизимига кирувчи оилалар неча турга бўлинади ва улар
қайсилар?
Жавоб
:
Сурункали равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи оила, гиёҳванд
(психотроп) воситаларини истеъмол қилувчи оила, фоҳишахона сақловчи оила,
фоҳишалик
билан
шуғулланувчи,
ажрим
ёқасидаги
оила,
ота-онаси узоқ муддатга кетган оила, ота-онаси йўқ (васий ва ҳомий қўлидаги) оила, ота
ёки онаси йўқ оила, жанжалкаш оилалар, ота-онаси руҳий касал оила.