Халкаро иктисодий тушунчалар


Download 66.5 Kb.
bet1/3
Sana01.05.2023
Hajmi66.5 Kb.
#1419432
  1   2   3

Режа:
1. Мутлак ва нисбий устунлик, савдо йўлидаги тўсиклар
2. Валюта курслари ва тўловлар баланси
3. Ўсиш ва баркарорликнинг халкаро жиҳатлари

Халкаро иктисодиёт, бу халкаро савдо ва инвестиция ҳамда халкаро пул муносабатларини ўз ичига олган ҳолда миллатлараро иктисодий муносабатларни ўрганишдир. Умуман, иктисодчилар миллий иктисодни тушунишда кўллаган таҳлил услубларидан жаҳон иктисодини тушунишда ҳам фойдаланадилар. Буларга мукобил кийматлар, ихтисослашув ва биржалар, бозор ва баҳо, таклиф ва талаб, ракобат ҳамда бозор тузилмаси киради.


Капитал ва меҳнат ресурсларининг кўчиш сабаблари давлат иктисодида ҳам, халкаро иктисодда ҳам бир хилдир. Инфляция ва дефляция ҳам, маълум давлат ичида ва халкаро микёсда ҳам юзага келиши мумкин. Аммо мамалакат ичида рўй бермайдиган маълум бир муаммолар халкаро иктисодий муносабатларда юзага келади. Бунинг сабаби, дунёнинг кўплаб сиёсий бирликларга бўлиниб кетганлигидадир. Уларнинг кўпчилиги халкаро савдода ички савдо борасида учрамайдиган тўсикларни кўядилар. Деярли ҳар бир мамалакатнинг ўз пул тизими бор экан, демак, у ерда «боғликлик механизми» ҳам мавжуд бўлиб, у одамларга ва корхоналарга ўз пулларини бошка мамлакатлар пул бирлигига алмаштириш ҳукукини бермоғи лозим бўлади. Бу «боғликлик механизми» аслида, халкаро пул алмаштирш курси (халкаро валюта курси), деб аталмиш «нарх»да ифодаланадиган турли хил пул бирликларининг халкаро валюта бозорида олди-сотди килиш тизимидир.
Мутлак ва нисбий устунлик, савдо йўлидаги тўсиклар

Мамалкатлараро (ва мамлакат ичида минтакалараро) савдо нима сабабдан юзага келишини тушунтириш учун мутлак ва нисбий устунлик тушунчалари кўлланилади.


Ушбу тушунчалар, турли минтакаларда товарлар ва хизматларни ишлаб чикариш борасида мавжуд бўладиган мукобил харажатлар ўртасидаги фаркларга асосланади.
Ишлаб чикариш ресурслари мамлакат бўйлаб нотекис таркалгани сингари, улар жаҳон бўйича ҳам нотекис таксимланади. Ресурслар таксимотидаги бундай фарклар мукобил харажатлардаги фаркларнинг кўтарилишига имкон беради. Бу эса ўз навбатида ихтисослашиш ва ўзаро товар айирбошлашга ундайди. Масалан, Вайоминг штатида чорвачилик учун кенг дала ва бошка табиий шароитлар мавжуд, лекин у ернинг аҳолиси кам. Род Айлендда эса ер кам-у, аммо малакали ишчилар нисбатан кўпрок. Шундай экан, Вайоминг Род Айленд устидан чорвачилик соҳасида, Род Айленд эса Вайоминг устидан саноат соҳасида мутлак устунликка эга, деб ҳисоблаш мумкин.
Агар зарур бўлса, Род Айлендда чорвачиликни, Вайомингда эса саноатни ривожлантириш мумкин, албатта. Бирок Род Айлендда чорвачиликни ривожлантиришга кетган мукобил киймат саноатда, Вайоминг саноатини ривожлантиришнинг мукобил киймати эса чорвачиликда катта зиён кўришга олиб келади.
Мутлак устунлик турли хил иктисодий даражага эга бўлган мамлакатлар ўртасида савдо нима сабабдан юзага келишини изоҳлаб беради. Масалан, кофе, шакар ва минераллар ишлаб чикарувчи хом-ашёлар, ўлкаси бўлмиш Индонезия билан, машинасозликка ихтисослашган саноати ривожланган Япония ўртасида шундай савдо олиб борилиши мумкин. Аммо халкаро савдонинг улкан тўлкини ҳозирги кунда саноати ривожланган Шимолий (Англо-) Америка мамлакатлари, ғарбий Европа ва Япония каби анча бир-бирига ўхшаш иктисодга эга мамлакатлар орасида олиб борилмокда. Бу савдонинг асосини изоҳлаш учун биз нисбий устунликнинг анча мураккаброк тушунчасидан фойдаланишимиз керак бўлади. Бу масалани иктисодий ихтисослашув нуктаи назаридан олиб караганда тушуниш анча осонрокдир.
Масалан, Шарон Смит юкори малакали реклама агенти бўлиб ишлайди. Шунингдек, у идорасидаги барча котибаларга нисбатан тезрок матн ҳам тера олади. У ҳар иккала малакага эга бўлишига карамасдан, хатларни котибага ёздиради. Чунки матн теришга сарфланган бир соатлик вакт, реклама фаолиятига сарфланадиган соатдир ва бунинг Смит хоним учун мукобил киймати жуда юкори бўлиши мумкин. Шундай килиб, у ўзининг нисбий устунлиги энг юкори бўлган малакасига ихтисослашади. Шунда, реклама ва матн териш ишининг умумий натижаси ҳар иккала ишни килишга уринганидан кўра нисбатан юкорирок бўлади.

Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling