Халкаро иктисодий тушунчалар
Download 66.5 Kb.
|
Нисбий устунликни мамлакат микёсида олиб карайдиган бўлсак, АкШ реактив самолётлар ишлаб чикаришга ихтисослашиб, ип ишлаб чикаришни эса Бельгияга кўйиб беришдан манфаат кўради. АкШ иккала маҳсулотни ҳам Бельгияга нисбатан арзонрок нархда ишлаб чикариш имконига эга. Лекин самолёт ишлаб чикариш, нисбатан юкорирок иктисодий самарадорликка эга бўлиб, ишлаб чикариш ресурсларини ип йигиришга каратиш эса юкори мукобил кийматлар келтириб чикариши мумкин.
Халкаро бозорлар ички бозорларга караганда анча мураккаблиги билан ажралиб туради. Бунинг сабабларидан бири товар ва хизматлар ҳамда ишлаб чикариш ресурсларининг эркин окими йўлида ҳукуматлар томонидан сунъий тўсиклар кўйилишидир. Бундай савдо тўсикларига, импорт килинган товарларга махсус соликлар, квоталар (кисм, ҳисса ёки чеклаш) импорт лицензиялари (эркинлик, ҳукук, рухсат ёки розилик бериш), экспорт субсидиялари (ёрдам, нафака, кайтариб олмаслик шарти билан давлат томонидан ажратилган пул маблағлари), давлат савдоси, картеллар ташкил этилиши, валюта алмаштириш эркинлигини назорат килиш ва иммиграцияни чеклашлар киради. Бундай тўсиклар халкаро бозорлардаги нархлар тизимини, ишлаб чикаришни, истеъмолни ва даромад таксимотини издан чикаради. Агар, АкШ Япон автомобиллари ва Филлипин шакари импортини чеклаб кўйса, у ҳолда Америкадаги автомашина ва шакар ишлаб чикарувчилар бундан манфаат кўрадилар. Америка ишчилари ва шакар етиштирувчилар нисбатан кўпрок ишга ва даромадга эга бўладилар. Аммо Америка истеъмолчилари автомобиль ва шакарни нисбатан кимматрок баҳода сотиб оладилар. Америка самолёт ва пахта экпортчилари эса Япония ва Филлипинга сотув микдори камайишидан зарар кўрадилар. Окибатда, мазкур уч мамлакатдаги ишлаб чикариш тизими салбий томонга ўзгариб, ишлаб чикариш ресурслари самарадорлиги камайиб кетади. Шунингдек, монополия ҳам халкаро бозорларга таъсир кўрсатиши мумкин. Собик Совет Иттифоки ҳукумати ўзининг ташки савдосида монополияга эга эди. Окибатда, Совет Иттифоки билан савдо алокалари олиб борган барча ташки хусусий компаниялар битта сотувчи (монополия) ёки битта харидор (монопсония) билан иш олиб борар эдилар. Совет Иттифокидан 15 та мустакил давлат ажралиб чикканидан сўнг, уларнинг ҳар бири халкаро сотиб олувчилар ва сотувчилар билан ҳамкорлик килишнинг янги йўлларини кидиришига тўғри келди. Ўз навбатида хорижий ҳукуматлар ва хусусий бизнесменларга эса ушбу давлатларга ташки савдода монопол ва монопсон бўлмаган усуллар кўллашда ёрдам беришни таклиф килишга тўғри келди. Баъзан халкаро бозордаги нархлар давлатлараро шартномалар оркали сунъий равишда белгиланишини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиздир. Масалан, халкларо калайи шартномаси оркали калайи нархи ёки ОПЕК томонидан нефть нархларининг белгиланишини бунга мисол тарикасида келтириш мумкин. Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling