Халкаро иктисодий тушунчалар


Валюта курслари ва тўловлар баланси


Download 66.5 Kb.
bet3/3
Sana01.05.2023
Hajmi66.5 Kb.
#1419432
1   2   3
Валюта курслари ва тўловлар баланси


Валюта курси - муайян давлат валютасининг бошка бир давлат валютасидаги нархидир. Масалан, Англия фунт стерлинги 1,8 АкШ долларига, Канада доллари эса 0,85 АкШ долларига тенг ва ҳ.к. Валюта курсларининг ўзгариши ҳам ички иктисодий фаолият даражаси, ишлаб чикариш ресурслари ҳамда товар ва хизматларнинг халкаро окимига таъсир кўрсатади.
Айрим ташки валюта бозорлари тўла эркин ҳолатда бўлиб, уларда валюта курслари кўплаб сотиб олувчилар ва сотувчилардан келиб чикадиган таклиф ва талаб кучлари оркали белгиланса, бошка ташки валюта бозорларида эса валюта курслари ҳукуматнинг таъсири остида белгиланади.
Мамлакатнинг тўловлар баланси (ТғБ) бир мамлакатнинг фукаролари, корхоналари ва ҳукуматининг маълум давр мобайнида дунёни бошка мамлакатларига ўтказган ва дунёнинг бошка мамлакатларидан кабул килган тўловларини акс эттирувчи статистик ҳисоботидир. Ялпи ички маҳсулот ҳисоботлари миллий иктисоднинг фаолиятига оид маълумотларни кўрсатганидек, ТғБ ҳам муайян миллатга дунёнинг бошка жойлари билан олиб борилаётган иктисодий алокалар тизимини тушуниш имконини беради. Бундан ташкари, у давлатларда жаҳон савдоси ва молияга оид ўз сиёсати борасида тўғри карорлар кабул килиш жараёнига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.


Ўсиш ва баркарорликнинг халкаро жиҳатлари

Халкаро иктисод жабҳасидаги нисбий устунлик, савдо тўсиклари, валюта курслари ва тўловлар баланси, ҳозирги пайтда ўтмишга караганда нисбатан каттарок аҳамият касб этади. Чунки, бугунги кунда барча давлатлар илгарига кўра анча мустакилрокдир. Капитал инвестициялар ва технологияларнинг ривожланган ва бой мамлакатлардан, капитали ва янги технологияси нисбатан танкисрок бўлган ночор ва ривожланаётган мамлакатларга кўчиши ҳам ривожланаётган мамлакатлар ҳамда умумжаҳон иктисодиёти учун ўта зарур ҳолдир.


Айрим ҳолларда, иктисодий ўсиш жараёнига халкаро чегаралар оркали ишчи кучининг окиб келиши ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, XIX асрда АкШга чекланмаган микдордаги иммигрантлар окими кириб келиши бунга ёркин далилдир. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Австралияга, 1960 йилларда эса ғарбий Германияга Италиялик ва Туркиялик ишчиларнинг окиб келиши ҳам бунга мисол бўлади. Мексикадан АкШга нисбатан бўлган конуний ва ноконуний иммиграция, бозор механизмларининг ишлашини кўрсатади. Ишчи кучи, иш имкониятлари нисбатан камрок бўлган жойлардан, маошлар нисбатан юкорирок ва иш жойлари кўпрок бўлган минтакаларга кўчади.
Иктисодий ўсиш каби, ғарб давлатларида муҳим ўрин тутадиган инфляция ва ишсизлик ҳолати ҳозирги кунда факатгина ички ҳодиса эмасдир. Улар бир мамлакатдан иккинчисига савдо ва пул окимлари оркали ўтиши мумкин ва ўтади ҳам.
Шундай килиб, мураккаб жаҳон иктисоди талкинида ҳам ички иктисоддаги таҳлил усуллари кўлланиши мумкин. Дунё кўплаб мамлакатларга бўлиниб кетганлиги учун, жаҳон иктисодининг ўзига хос муаммолари юзага келади. Ҳар бир мамлакат ўз товарлари, хизматлари ва сармоялари окимини ўзи мустакил назорат килади ва валюта курслари, тўловлар балансига таъсир этувчи ўз монетар ва фискал сиёсатига эга бўлиб ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар:


1.Антонов В.А. Мировая валютная система и международнўе расчетў. М.: ТЕИС, 2000.
2.Артемов Н.М. Валютнўе рўнки. М.: 2001.
3.Баринов Э.А. Валютно-кредитнўе отношения во внешней торговле. М.: Федератив. Книготорг. Комп., 1998.
4.Богусловский М.М. Иностраннўе инвестиции: правовое регулирование. М.: 1996.
5. www.ziyonet.uz
Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling