ЎЗбекистан республикасининг 2016 йил 16-сентабрда қабул қилинган 407-сонли “ички ишлар органлари тўҒрисида”ги қонунни боб,49 моддадан иборат


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/49
Sana20.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1787520
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
ҚЎЛЛАНМА

мурожаатнинг дубликати — айни бир жисмоний ёки юридик шахс 
мурожаатининг кўчирма нусхаси; 
оммавий қабул — давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган 
мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан 
оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракати; 
видеоконференсалоқа — узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт 
режимида аудио- ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилиши; 
давлат иштирокидаги ташкилот — устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган 
тижорат ташкилоти ёхуд тўлиқ ёки қисман давлат органи томонидан ташкил этилган ёки 
таъсис этилган нотижорат ташкилоти. 
5-модда. Мурожаатларнинг шакллари ва турлари 
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. 
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади. 
6-модда. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар 
Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, 
отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. 
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган 
эри (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. 
Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг 
аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси 
(исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган 
бўлиши керак. 
Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа 
телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин. 


Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин. 
Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат 
этувчи юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. 
Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш 
имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан 
тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб 
қўйилиши керак. 
Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг 
ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling