Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналиши малакавий амалиёт ҳисоботи
Download 13,91 Kb.
|
Амалтёт ҳисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кафедра мудири Э.Э.Қобилов
ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ ЙЎНАЛИШИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИ Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси 3– 4-босқич талабалари Университетнинг 2022 йил 5- ноябрдаги “География ва экология факултети талабаларини амалиёт ўтиш тўғрисида”ги 371-ij- сон буйруғи асосида 26-сентябр кунидан бошлаб ҳар ҳафтанинг Душанба ва Сешанба кунлари малакавий амалиёт ўтаб келишмоқда. Ушбу буйруққа кўра Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналиши 306-гуруҳга кафедра доценти Т.Мажидова, 307-311-гуруҳларга ассистент С.Суяров, 405-гуруҳга кафедра доценти О.Ниязова ва 406-гуруҳга ассистент Ю.Маҳмудовалар амалиёт раҳбари этиб тайинланган. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналиши 3-босқич талабаларидан 306-гуруҳда 21 нафар талаба бўлиб уларнинг барчаси турли ташкилотлар билан амалиёт шартномасини тузишган. Хусусан, 9 нафар талаба умумтаълим мактабларида, қолган 12 нафар талаба турли ташкилотларда амалиёт ўтаб келмоқда. Гуруҳ талабаларининг 14 нафари ушбу таълим муассасалари ва ташкилотлар билан меҳнат шартномаси асосида ишга жойлаган. 307-гуруҳда 21 нафар талаба бўлиб уларнинг барчаси турли ташкилотларда амалиёт шартномасини тузишган. Хусусан, 13 нафар талаба умумтаълим мактабларида, 5 нафар талаба вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлимларида, 1 нафар талаба Ургут ихтисослашган ўрмон хўжалигида, 1 нафари фермер хўжалигида ва яна 1 нафари “Азия медик” хусусий корхонасида амалиёт ўтаб келмоқда. Гуруҳ талабаларининг 3 нафари ушбу таълим муассасалари ва ташкилотлар билан меҳнат шартномаси асосида ишга жойлаган. 311-гуруҳда 23 нафар талаба бўлиб уларнинг барчаси турли ташкилотларда амалиёт шартномасини тузишган. Хусусан, 16 нафар талаба умумтаълим мактабларида, 4 нафари вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлимларида, қолган 3 нафари турли ташкилотларда амалиёт ўтаб келмоқда. Гуруҳ талабаларининг 3 нафари ушбу таълим муассасалари ва ташкилотлар билан меҳнат шартномаси асосида ишга жойлаган. 405-гуруҳда 11 нафар, 406-гуруҳда 20 нафар талаба бўлиб уларнинг барчаси умумтаълим мактабларида шартнома асосида малакавий амалиёт ўтаб келишмоқда. Кафедра мудири Э.Э.Қобилов Download 13,91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling