Экология ва озиқ-овқат хавфсизлиги
Download 0.52 Mb.
|
ЭКОЛОГИЯ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ФД 2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЭКОЛОГИЯ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ФАН ДАСТУРИ
Тошкент - 2019 Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201__ йил “___”_________ даги ____ -сонли баённомаси билан маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201__ йил “___” _____даги ______ -сонли буйруғи билан маъқулланган фан дастурларини таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга розилик берилган. Фан дастури Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ишлаб чиқилди.
Фан дастури Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2019 йил “30” августдаги “1”-сонли баённома). I. Ўқув фанининг долзарблигн ва олий касбий таълимдаги ўрниОзиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳозирги вақтда кенг муҳокама қилинадиган масалалардан бири ҳисобланади. Бироқ муҳокама қилишда алоҳида турдаги озуқавий қўшимчалар ёки барча турдаги озуқавий қўшимчаларга қаратилган. Бунда атроф-муҳитда ифлосланиши ёки парҳезларни йўналиш, унинг мақсади ва муаммолари ҳақида ҳам эътибор берилмоқда. Ушбу дастурда келажакда озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини, атроф-муҳитни ифлосланиши, парҳез овқатланиш ҳамда уни тадқиқот орқали назорат қилиш масалаларини ўз ичига олади. II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари Фаннинг мақсади - талабаларни экология ва атроф-мухитнинг ўзгариши билан озиқ-овқат махсулотларидаги ўзгаришларни замонавий тадқиқот этиш, ва таништириш, келажакдаги фаолиятларида қўллаш ва талабаларни шу соҳадаги махоратларини ривожлантиришдир. Фаннинг вазифалари - озиқ-овқат махсулотлари сифатини баҳолашда ва экологик мухитнинг ролини аниқлашда турли усул, мезонлари хакида тассавур хосил қилиш; талабаларни асосий физик-кимёвий тадқиқот усуллари асослари, намуналарни, реактивларни ва лаборатория асбобларини тахлил ўтказишга тайёрлаш, тадқиқотларни ўтказиш услублари билан таништириш; талабаларда тадқиқот мақсадларидан келиб чиққан ҳолда танланган тахлил усуллари ёрдамида тадқиқотларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба: - экологик мухит ва унинг таркибий тузилиши хақида маълумотга эга бўлиши, атмосфера хавосининг ифлосланиши ва унинг оқибатларини таҳлил қила билиши; - тупроқ ва унинг таркибий тузилишидаги ўзгаришларини англаши, озиқ-овқат махсулотларининг хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамиятини; - глобал ва регонал муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича зарурий ахборот ва кўникмаларни шакллантириш; - Ўзбекистон Республикасида экологик вазиятни англаш ва мустақил тахлил қилиш имкониятлари. - озиқ-овқат хавфсизлигини тарихи ва келажакда озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасидан келиб чиқадиган кассаликлар, озуқавий моддалар ва парҳез овқатланиши ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак; - озиқ-овқат махсулотларини асосий физикавий тадқиқот усулларини; физик-кимёвий тадқиқот усуллари турларини; озиқ-овқат махсулотларини тадқиқот этишнинг стандарт кимёвий усулларини; усуллар асосида бажариладиган жараён ва ҳодисалар моҳиятини; тадқиқотлашда ишлатиладиган асбоблар тузилишини, уларни ишга тайёрлаш ва ишлатиш қоидаларини; тадқиқот қилишда ишлатиладиган асосий кимёвий реактивларни; асосий физик-кимёвий таҳлилларни ўтказиш тартибини; озиқ-овқат махсулотларини сифат кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усулларини; - озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таьминлашда озуқавий қўшимчаларни ва рангларни белгиланган миқдорини, токсинлар ва уларни тадқиқот қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши; - озиқ-овқат махсулотларини тадқиқот этишда физикавий-кимёвий тадқиқот услубларини танлаш; тадқиқотларни ташкил эта олиш; озиқ-овқат махсулотларини физикавий-кимёвий услублар ёрдамида тадқиқот қилиш; таҳлилхона ишини ташкил этиш; тадқиқотлашда қўлланиладиган асосий реактивларни тайёрлаш; тадқиқотлардан олинган натижаларга ишлов бериш; тадқиқотлар натижаларини изоҳлаш ва тушинтириш; озиқ-овқат махсулотлари сифати ва хавфсизлигини тўғри аниқлай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак. III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling