Эконометрикага кириш
Download 47.1 Kb.
|
Ekonometrikaga kirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Таълим бериш натижалари
II. Фаннинг мақсади
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни эконометрик моделлаштириш асосларини ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Қўйилган мақсад талабаларга қуйидагиларни ўрганиш имконини беради: эконометрик моделлаштириш асосларини; эконометрик моделларни ифодаловчи кўрсаткичларни; гипотезаларни қўйиш ва уларни текширишни; эконометрик моделлар тузиш ва баҳолашни; эконометрик моделлар асосида олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилишни; эконометрик моделлаштириш натижаларни амалиётда татбиқ этиш. III. Таълим бериш натижалари Билиш ва тушуниш жиҳатидан: Талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўлишлари керак: эконометрикага кириш фанининг назарий асослари ва усулларини билиши ва тушунишини намойиш этиш; маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланиш; эконометрик моделларни тузиш; эконометрик моделлаштириш усулларидан фойдаланиш; эконометрик моделларни тузишда компьютер дастурларидан фойдаланиш; фазовий, вақтли қаторлар ва панель маълумотлари асосида эконометрик моделлар тузиш. Таҳлил жиҳатидан: Талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўлишлари керак: эконометрик модел тузишда фойдаланиладиган маълумотларни таҳлил қилиш; эконометрик моделларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш; омиллар ўртасида боғланишларни таҳлил қилиш; жуфт ва кўп омилли эконометрик моделлар тузиш. Баҳолай олиш жиҳатидан: Талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўлишлари керак: қўйилган гипотезаларни текшириш ва баҳолаш; эконометрик моделларни аҳамиятлилиги ва ишончлилигини баҳолаш; Гаусс-Марков шарти бажарилишини баҳолаш; вақтли қаторларнинг стационарлик ҳолатини баҳолаш; ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича прогнозларни баҳолаш. Download 47.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling