Эксплуатация мобайнида бино ва иншоотлар техник ҳолатининг ўзгариб бориши. Чегаравий эксплуатацион ҳолатлар
Download 96.85 Kb.
|
7-мавзу
Шундай қилиб, лойиҳада кўрсатилган ва қурилиш жараёнида таъминланган бино ва иншоотларнинг эксплуатацион яроқлилик параметрларининг кўрсаткичлари уларни эксплуатацияга қабул қилишда текширилиб, бинонинг техник эксплуатацияси жараёнида ташқи ва ички муҳитларнинг ҳисобий шарт-шароитларини таъминлаш билан конструкцияларнинг доимий равишда назоратда тутган ҳолда, улардаги емирилиш, дефект ва шикастланиш ҳолатларини бартараф этиш орқали таъминланади.
Бинолар шундай лойиҳаланиши лозимки, унга берилган хизмат муддати давомида ундаги лойиҳавий кўрсаткичлар сақлансин (масалан, девор бутун хизмат даврида мустаҳкамлиги ва товуш ўтказувчанлик кўрсаткичлари билан бир қаторда лойиҳада кўрсатилган иссиқлик калориясини ўтказиши керак ва ҳ.к.).
Ишончлилик- лойиҳа босқичида мустаҳкамликка, устиворликка, бикирликка ва ҳ.к. кўрсаткичлар бўйича ҳисобларда келтирилади. Бунда материаллар таркибининг конструкцияни ишлаш шароити билан боғлиқлик коэффициентлари шундай қабул қилинадики, конструкциянинг соз ҳолатда ишлаши 100% га яқин деб қабул қилинади.
Download 96.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling