Экспортга йўналтирилган кичик тадбиркорлик: муаммолар ва уларнинг ечимлари


Download 44 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi44 Kb.
#1150304
Bog'liq
ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК




ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК: МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Иқтисодиёт ривожланишини ҳозирги шароитида жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози кичик бизнесни ташқи иқтисодий фаолиятга жалб қилишни кучайтиришга туртки берди.
“Кичик бизнес” - бу бирлашмалар таркибига расман кирмаган, унча катта бўлмаган корхоналар тадбиркорлигига асосланган бизнесдир. Ўзбекистон иқтисодиётини жаҳон хўжалигига интеграциялашувида кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда уни ташқи иқтисодий алоқаларда иштирокини рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Экспорт операциялари билан шуғулланувчи кичик корхоналарни рақобатбардошлигини ошириш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, салоҳиятини ва экспорт ҳажмини ўстириш экспортга йўналтирилган кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни комплекс дастурини ишлаб чиқишсиз мумкин эмас. Бугунги кунда глобаллашув жараёнлари доирасида кичик корхоналар миллий чегаралар доирасидан чиқиш имкониятига эга.
Экспортга йўналтирилган кичик корхоналарнинг экспорт фаолиятини олиб боришдан мақсади истиқболда ўзининг рақобатбардошлигини ва барқарорлигини оширишдир. Бунда ривожланишни узоқ муддатга мўлжалланган стратегиясидан восита сифатида фойдаланиш кўзда тутилади. Маҳсулот экспорти кичик корхоналарни рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва халқаро бозорда самарали фаолият кўрсатиш қобилиятининг белгисидир.
Мутахассислар рақобатбардош компанияларни муҳим афзалликларига қуйидагиларни киритадилар:
- маҳсулотни бошқаларга қараганда анча кўп экспорт қилади;
- ушбу компанияларда иш хақи юқори;
- молиявий ресурсларни жалб қилиш учун банклардан самарали фойдаланади;
- инновацияларни фаол жорий қилади.
Одатда, компаниялар миллий даражада рақобатбардош тузилмани шакллантириб, ўз даромадларини ошириш мақсадида ташқи бозорга чиқадилар. Кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит кўпроқ бозор муносабатлари тараққий топган ва такомиллашган мамлакатларда бўлади. Бу муҳит ҳам ишлаб чиқаришга, ҳам экспортга тааллуқлидир. Шунга кўра, ривожланган мамлакатларда кичик бизнесни роли нафақат ишлаб чиқаришда балки экспортда хам салмоқлидир. Экспертлар бахосига кўра, баъзи-бир ривожланган мамлакатлар саноат экспортида кичик ва ўрта корхоналар улуши Германия ва Нидерландияда 40 % га яқин, Италияда – 22-24 %, АҚШ ва Японияда – 14-16% дир. Агар йирик фирмалар экспорт қилаётган тайёр маҳсулотни бутлашда улар иштирокини ҳисобга олинса, у ҳолда бу улуш Италияда 65%гача, Францияда 55% , Японияда 45%ни ташкил қилади1.
Юқорида келтирилган рақамларни Фарғона вилояти мисолида кўрадиган бўлсак, қуйидаги манзарага эга бўламиз: вилоятда 2017 йил 1 апрел ҳолатига 19327 та кичик корхоналар ва микрофирмалар мавжуд. Ҳозирда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 53,9 фоизи кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилади.
2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- 1215,6 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 80,1 фоизи), шу жумладан, банд бўлганларнинг 963,9 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар ва 251,7 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди;
- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2 118,5 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 45,7 фоизи), (1-жадвал);
- 2825,5 млрд. сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулотлари ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) бўлиб, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг 97,5 фоизини ташкил қилди;
- 784,2 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг
58,3 фоизи) ўзлаштирилди;
- 1037,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 92,8 фоизи) бажарилди;
- автомобил транспорти юк айланмасининг 88,0 фоизи кичик корхоналар ҳиссасига тўғри келади;
- чакана товар айланмаси умумий ҳажмнинг 83,1 фоизи ёки 3661,6 млрд. сўмни ташкил этди;
- 113,6 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт ҳажмининг 44,0 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, 115,8 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 37,3 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди.
Фарғона вилояти бўйича 2016 йили 328 та экспорт билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлган. Уларнинг катта қисми иқтисодиётнинг саноат тармоғига тўғри келади, яъни вилоятда экспорт қилувчи кичик бизнес соҳибларининг 53,3%и айнан саноат соҳасида фаолият кўрсатади. Иқтисодиётнинг бошқа, озиқ-овқат етиштирувчи тармоқларида эса кичик корхоналарнинг деярли 26%и мужассамлашган.
Кичик бизнесни экспорт салоҳиятини ривожланишига тўсиқ бўлаётган асосий муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) ташқи бозорларда экспортга йўналтирилган кичик корхоналар рақобатбардошлигининг пастлиги;
2) кичик корхоналар экспорт маҳсулотини маркетинг томонидан қўллаб-қувватлаш механизмининг йўқлиги ёки етарли даражада ривожланмаганлиги;
3) экспортга йўналтирилган кичик корхоналар рақобатбардошлигини оширишда давлат сиёсатининг етарли даражада эътиборга олинмаганлиги;
4) минтақа ёки тармоқ ва бошқа даражаларда амалга оширилаётган дастурларни мувофиқлаштирилмаганлиги.
Бугунги кунда экспортга йўналтирилган Ўзбекистон кичик корхоналари умумий экспорт ҳажмидаги улуши имконият даражасидан паст бўлиб, 33,8 %ни ташкил қилади холос. Чунки бу секторни вилоят ЯҲМда улуши анчагина юқори (51,3 фоиз) ва у йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган кичик бизнесни қарор топишининг ўзига хос хусусиятлари, уни ривожланишининг асосий муаммолари билан ўзаро боғлиқ. Бунда экспортга таъсир қилувчи энг асосий омил – бу меҳнат унумдорлиги даражасидир. Бу соҳада эришилган натижани экспортга кўмаклашувчи омил деб бўлмайди. Экспорт учун потенциал яроқли янги товарларни пайдо бўлиши учун рақобат даражасининг пастлиги ва тадбиркорликда инновацияларнинг етарли эмаслиги мазкур соҳанинг янада ривожланишига халақит бермоқда. Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган кичик корхона субъектлари ташқи иқтисодий фаолиятининг амалга оширишни мураккаблаштираётган нарсалардан яна бири – бу умумий технологик даражани оқсоқлиги, зарур билимлар, маҳорат ва кўникмаларни йўқлиги ёки етарли эмаслиги, молиявий ресурсларни тақчиллигидир.

Кichik biznesning YAIMdagi hissasi AQShda 50–55 foiz, Buyuk Britaniyada 55–60 foiz, Italiyada 57–60 foiz, Germaniyada 50–55 foiz,


Yaponiyada 52–55 foiz, Xitoyda 60–65 foizni tashkil etadi, umumiy bandlikda 50–70 foizni va jami korxonalarda 97–99 foizni tashkil etadi.
Iqtisodiyoti rivojlangan davlatlarning tajribasiga yana e’tibor qaratadigan bo‘lsak, ularning iqtisodiy o‘sishi biznesning ushbu shakliga
davlat tomonidan alohida ahamiyat berilayotganligi va qo‘llabquvvatlanayotganligi samarasi ekanini kuzatish mumkin. Masalan, Xitoy davlati hukumatining taxminiga ko‘ra, iqtisodiyotning to‘liq modernizatsiyasi 2030-yilga kelib tugaydi, bunda hukumat asosiy o‘rinni kichik biznes tashkil etishiga e’tibor qaratadi. «SNN Time Warner Group» tomonidan olib borilgan tadqiqotlar natijasiga ko‘ra, Singapur davlati kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni rivojlantirish bo‘yicha dunyoda beshinchi o‘rinni egallaydi. Mazkur mamlakatda kichik tadbirkorlik subyektlari mavjud korxonalar umumiy sonining 90 foizini tashkil etadi va har-yili ular tomonidan aholini ish bilan ta’minlash bo‘yicha o‘sish 5–6 foiz ko‘tarilib bormoqda.Fan sig‘imi yuqori bo‘lgan ishlab chiqarishga ixtisoslashgan kichik korxonalar rivojlantirilishini qo‘llab-quvvatlash borasida Yaponiya tajribasi e’tiborga loyiqdir. Yaponiyada barcha kompaniyalarning 99,6 foizi, sotilgan mahsulotning 55 foizi va sanoatda band bo‘lganlarning 80 foizi kichik va o‘rta korxonalar ulushiga to‘g‘ri keladi



1 Электрон ресурс. http://www/uecs.ru/logistika/item.

Download 44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling