Экзоген ва эндоген жараёнлар


Download 0.93 Mb.
Sana13.05.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1456753
Bog'liq
Ekzogen geodezik jarayonlar slayt

Экзоген ва эндоген жараёнлар

  • www.arxiv.uz
  • Ер пўстида ва унинг юза қисмидаги барча ўзгаришларга сабабчи бўлган иккита қудратли куч бор. Уларга эндоген ва экзоген кучлар ёки жараёнлар деб ном берилган. Биринчисининг ҳаракатга келтирувчи манбаи Ернинг ички энергияси бўлса, иккинчисиники ташқи, асосан - Қуёш энергиясидир.
  • www.arxiv.uz
  • Эндоген кучлар бунёд этувчи хусусиятга эга бўлса, экзоген кучлар барбод этувчи вазифасини бажаради. Масалан эндоген кучлар Ер юзасининг барча нотекисликларини бунёд этса, экзоген кучлар уларни текислашга ҳаракат қилади.
  • www.arxiv.uz
  • Экзоген (юнонча - ехо - ташқи, депон - келиб чиқиш, пайдо бўлиш) жараёнлар Ер юзасида содир бўладиган табиий ҳодисалар бўлиб, уларни ҳаракатга келтирувчи манба қуёш энергиясидир. Шунингдек экзоген жараёнлар литосферанинг атмосфера, гидросфера ва биосфералар билан ўзаро таъсири натижасида содир бўладиган табиий ҳодисалардир. Экзоген жараёнлар асосан ер пўстининг юза қисмини ўзгартиради.
  • www.arxiv.uz
  • Барча экзоген жараёнлар тоғ жинсларини емиради (нураш, эрозия, денудация, абразия, экзарация), емирилган жинсларни ташийди (кўчиради) ва тўплайди (аккумуляция). Ана шу табиий ҳодисалар туфайли ер юзасининг рельефини текислайди. Лекин экзоген жараёнларнинг фаоллигини кўп ҳолатларда эндоген жараёнлар белгилаб беради ва ҳар иккаласи қарама-қаршиликлар кураши ва бирлиги қонуни асосида намоён бўлади. Масалан, тоғлар (вулканик, тектоник) қанчалар тез ва баланд кўтарилса, уларнинг емирилиши шунчалар тезлашади.
  • www.arxiv.uz
  • Физик нураш ҳароратнинг кескин ўзгариши, сув ва ҳаво оқимлари, музларнинг ҳаракати натижасида тоғ жинсларининг механик парчаланиши орқали амалга ошади.
  • Тоғ жинсларини ташкил этувчи минералларнинг иссиқликдан кенгайиш хусусиятлари турлича бўлганлиги туфайли улар ҳароратнинг кескин суткалик ўзгаришида турли миқдорда кенгаяди ва тораяди. Бу тоғ жинсларида дастлаб жуда майда дарзликлар ривожланишига олиб келади. Дарзликларга сув сингиб, музлайди. Натижада дарзликлар янада кенгаяди. Йирик кристалл донали жинсларда минералларнинг дезинтеграцияси – доналарнинг бир-биридан ажралиб кетиши содир бўлади.
  • www.arxiv.uz
  • Кимёвий нураш. Сув, карбонат ангидрид, кислород, органик ва анорганик кислоталар таъсирида беқарор минералларнинг ўзгаришига кимёвий нураш дейилади. Кимёвий нураш кислотали-ишқорли ва оксидловчи-тикловчи муҳитларда амалга ошади.
  • Кислотали-ишқорли муҳит сувдаги водород ионларининг концентрацияси билан белгиланади. У муҳитнинг водород кўрсаткичи (рН) дейилади.
  • www.arxiv.uz
  • Биологик нураш табиатда кўпинча кимёвий нураш билан бирга содир бўлади. Ноорганик моддаларнинг органик моддаларга айланишида ва унга тескари жараёнларда атом миграцияси бош сабабчи ҳисобланади. Қурукликни бундан 100 млн. йил аввал дастлаб ўсимликлар, сўнгра ҳайвонлар забт этган. Организмлар атмосферанинг 6 км тепалигида, гидросферанинг энг чуқур (11022 м) қисмида ҳам учрайди. Биринчи навбатда организмларнинг фаолияти нураш жараёнини кучайтиради.
  • www.arxiv.uz
  • Ўзаро мураккаб боғлиқликда бўлган физик, кимёвий ва органик нураш жараёнларида икки хил: қолдиқ ва ҳаракатчан маҳсулотлар юзага келади.
  • Нурашнинг ҳаракатчан маҳсулотлари эритма таркибида нураш профилини тарк этади. Нурашнинг қолдиқ маҳсулотлари - эллювий континентал ётқизиқларнинг бир генетик турини ташкил этади.
  • Элювийнинг тузилиши ва қалинлиги бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг орасида туб жинслар таркиби, иқлим, ўсимликлар миқдори, жойнинг рельефи ва нураш жараёнининг давомийлиги асосий ҳисобланади.
  • Элювий ҳосил бўлиш учун энг қулай шароитлар бўлиб текисланган рельефда юқори ҳарорат, намлик ва ўсимликларнинг зичлиги саналади.
  • Паст ҳарорат шароитларида нураш жараёнлари секинлашади, минералларнинг кимёвий парчаланиши деярли содир бўлмайди, тоғ жинсларининг механик парчаланиши устуворлик қилади.
  • www.arxiv.uz

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  • http://ziyonet.uz
  • http://lib.uz
  • www.arxiv.uz

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling