100. Стипендиат иш фаолияти давомида ташкилоти томонидан хорижий
давлатларга малака ошириш, амалиёт ва хизмат сафарига юборилса
бўладими?
Стипендиат меҳнат фаолияти ва мониторинг муддати якунлангунга қадар
хорижий давлатларга хизмат сафари, конференцияларда иштирок этиш мақсадида
хорижий давлатларга чиқиши Иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.
Агар Стипендиатнинг хорижий давлатларда бўлиши муддати бир ойдан ортиқ
бўлса, унда Жамғармадан ёзма розилик олиниши талаб этилади.
101. Стипендиат томонидан ишлаб бериш мажбурияти тугаллангандан
сўнг жамғармага хабар бериш керакми?
Стипендиат томонидан ишлаб бериш мажбурияти тугалланган тақдирда
Жамғарма томонидан Стипендиат ёки Иш берувчи сўровномасига
асосан
Стипендиатнинг ишлаб бериш мажбурияти тугалланганлиги тўғрисидаги
маълумотнома берилиши мумкин.
Шунингдек,
ушбу маълумотнома агарда
Стипендиат билан гаров шартномаси имзоланган (ёки бошқа шаклдаги ёзма
келишув) бўлса, уни бекор қилиш учун асос бўлади.
БИЗ БИЛАН АЛОҚА
Телефон: (+998) 71 203-14-41; (+998) 71 203-00-47; (+998) 71 203-00-48
Расмий сайт: www.eyuf.uz
Facebook - eyuf.uz
Instagram - elyurtumidifoundation
Telegram - elyurtumidifoundation