"эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти ва стипендиатларни


Стипендиат қайтиб келиб меҳнат фаолиятини амалга ошираётган


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/33
Sana16.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1705075
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
FAQ 101

98. Стипендиат қайтиб келиб меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 
жараёнда иш жойи ўзгарса нима қилиш керак бўлади? 
Стипендиат билан тузилган 4 (тўрт) томонлама шартномага шартномага 
мувофиқ, Жамғарма ва томонлар билан ўзаро келишган ҳолда меҳнат фаолиятини 
олиб бораётган вазирлик, идора ёки давлат ташкилотидан бошқа вазирлик, идора 
ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотга 
меҳнат фаолиятини ўзгартириши (давом эттириши) мумкин.
Бундай ҳолда, Стипендиат мажбурий тартибда Жамғармани ёзма хабардор 
қилади. Стипендиат меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва келажакда давом 
эттириши кутилаётган вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда 
давлат улуши мавжуд бўлган ташкилот Жамғармага розилик хатлари билан 
мурожаат қилади. 
Стипендиатнинг бошқа ташкилотга ўтиши Жамғарма, Стипендиат, амалдаги 
Иш берувчи ва янги Иш берувчи ўртасида имзоланадиган “4 (тўрт) томонлама 
шартномага қўшимча келишув” билан расмийлаштирилади.
99. Мониторинг жараёнида иштирокчиларининг мажбуриятлари ва 
жавобгарликлари қандай бўлади? 
Стипендиат белгиланган таълим дастури асосида таълим олгандан сўнг 
эгаллаган мутахассислиги бўйича Иш берувчида (Жамғарма, Стипендиат, амалдаги 
Иш берувчи (ёки янги Иш берувчи) ва Кафиллар иштирокида амалдаги 4 (тўрт) 
томонлама шартномада белгиланган муддатда) тўлиқ бандлик режимида узлуксиз 
ишлаб бериш мажбуриятини олади. 
Стипендиат ишлаб бериш мажбуриятини ўзбошимчалик билан бузган ёки 
тузилган 4 (тўрт) томонлама шартномани бир тарафлама бузган ҳолатлар вужудга 
келган тақдирда, бироқ ушбу ҳолат Стипендиат томонидан 10 (ўн) иш кунидан 
кечиктирмасдан бартараф этилса, яъни Иш берувчи ташкилотга (бошқа вазирлик, 
идора ёки давлат ташкилоти) қайта ишга тикланса ва ушбу ҳолат биринчи бор 
содир этилган бўлса, Стипендиатга Жамғарма томонидан ёзма огоҳлантириш 
бериш билан чекланилиши мумкин. 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling