|
Ниёзалиева Салима ХХХ
1920 йил,
Наманган вилояти,
Чортоқ тумани,
ўзбек
|
|
нафақада
|
1968 йилда “Мехнат Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
|
1938 йилдан нафақага чиққанига қадар Комсомолобод колхозида ишчи бўлиб ишлаган. Касблари колхозчи. 1968 йилда “Мехнат Шухрат”медали билан тақдирланган.
Иккинчи жахон уруши даврида Фронт ортида мехнат қилган. Унинг 3 нафар фарзанди, 20 нафар набира, 56 нафар эвара, 21 нафар чеваралари бор. Турмуш ўртоғи Бағишев Ботир 1914 йилда туғилган. 1956 йилда вафот этган. Ёлғиз аёл қийинчиликларни мардоновор енгиб фарзандларини тарбиялаб вояга етказган онадир. Фарзандлари Қизи- Бағишева Норхол 1948 йилда туғилган. Қирғизистон республикасига турмушга чиққан. Илғор сут соғувчи. Хозирда нафақада. Қизи- Абдуллаева Карима 1951 йилда туғилган. Касби колхозчи. Хозирда нафақада. Ўғли Бағишев Ўринбой 1956 йилда туғилган. Олий маълумотли зоотехник. Хозирги кунда нафақада Ниёзалиева Салима онахон фарзандлари ва набиралари қучоғида пиру бадавлат онахон бўлиб яшаб келмоқда. Онахонинг узоқ-умр кўришининг асл мохияти мехнат қилишида халол пок юришида деб набираларига сўзлаб беради. Онахонинг набира чеваралари она юртимизга садоқат билан хизмат қилмоқда.
|