Элчин Сафарли Қайтганимда уйда бўл ёxуд бахт ва айрилик битигими такдирнинг? The Best e-books jamoasi


Download 365 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana25.01.2023
Hajmi365 Kb.
#1123224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Elchin Safarli - Qaytganimda uyda bo l

5.
Биз бир-биримизга жуда
керакмиз...


@Kutubxona_Elektron
Кизим Досту,
пиёзли пиёва шурва жуда зур чикди. Унинг тайёрланишини, 
айникса Жан саримсок суртилган қотган нонларни пӳрвали 
кўзачаларга биқтириб, устидан зиравор сепганча духовкага тиккан 
онларни кузатиш жуда марокли. Икки дакиқадан сўнг биз фарангча 
шӱрвадан лаззатландик. Тансик таомга ок вино хамрохлик килди.
Биз анчадан бери пиёзли пиёвадан тотиб куришни истардигу ҳеч 
вакт-соатини тополмай гараг эдик. Унинг бунчалар ширин булиши 
хаёлимизгаям келмаган экан. Мактаб давридаги катта-катта 
парраклапгаш пиёз бўлаклари сузиб юрган шилтик шўрва ҳеч 
кимнинг иштахасини очмасди-да..
«..Менимча, французларнинг ўзлари ҳам бу гаpойиб таомни 
кандай тайёрланииини унутиб юборишганлари сабабли доим бир-
биридан ширин янги рецептларни уйлаб топишади. Энг муҳими 
пиёзнинг ширин навларидан кераклисини танлаш. Шакар кўшиш 
эса иложсиз ҳоллардагиа зарур. Яна шўрвани ким билан тановул 
килишингиз ҳам муҳим. Французлар пиёзли пиёвани ёлгиз 
ичишмайди. «Бунинг учун у ҳаддан ташкари иссик ва лаззатли», 
дер эди менинг Изабеллам.»
Жан бувисини шундай атаган. Унинг ота-онаси автоҳалокатда 
нобут булганларида Жан ҳали болакай эди. Уни Изабелла хоним 
тарбия килган. У жуда оқила аёл бўлганига ишончим комил. 
Бувисининг туғилган кунида Жан пиёзли пиёва шӳрва кайнатади, 
дўстларини чорлайди ва жилмайганча болалигини хотирлайди.


@Kutubxona_Elektron
Жан Франциянинг шимолида, дунёдаги барча рacсомлар, 
шулар жумласидан Моне ҳам манзаралар чизгани келадиган 
Барбизон шахридан.
«Менинг Изабеллам менга одамларни севиш ва бошкаларга 
ўхшамаганларга ёрдам беришни ўргатди. Балки, бундайлар ўшанда, 
бизнинг мингтача аҳолиси бор кичик кишлогимизда бошқалардан 
ажралиб туришгани ва бу уларни огир аҳволга солганлигидан бўлса 
керак. Бувим айтишича, ўртамиёналик хукмронликни кўлга 
олганларнинг уйлаб топган ақидаси бўлиб, бизларни камситиш ва 
ўйлаб топган идеалларига мувофик келмаслигимизни пеш килиш 
куроли бўлган. Ўзларини аллақандай иллатлилар тоифасига 
киритиб куйганларни бошкариш осонрок эмиш... У мени мактабга 
кузатиб кўяркан, ҳар гал бир гапни турли жумлалар орқали 
уктирарди.
«Бугун сен ўзингдаги бетакрорликни учратасан деб умид 
киламан!» дерди раҳматли... »
...Досту, ўша кеча жуда ажойиб эди. Чор- атрофимиз ажойиб 
хотиралар, иштаҳа очувчи ифорлар, таъмнинг янгича мазаси билан 
тулик эди. Тўкин дастурхон атрофида ўтирардик, радиодан эса 
Тони Беннеттнинг «Life is beautiful» таронаси таралаёттанди. 
Оёқларимиз остида корни тӳйган Марс ва мезбон мушук Матис 
ухларди. Бизни ёруг хотиржамлик оғушга олганди, бир суз билан 
айтганда, ҳаёт давом этарди.


@Kutubxona_Elektron
Жан Изабелла хонимни, Мария иккимиз эca ўзимизнинг бобо-ю 
бувиларимизни эслардик. Биз улардан хаёлан узр сӳрар ва ҳаётий 
сабокларимиз учун ташаккурларимизни билдирардик. Биз улғайган 
cари уларнинг камхӳрликларига камрок муҳтож бўлганлигимиз 
учун унутиб кўйгандай одик. Улар эса барибир бизларпи севишда, 
кутишда давом этишган.
Досту, бу ғалати дунёда бизлар бир-биримизга ғоятда керакмиз.
Унутма, бизга кераксан!
Даданг


@Kutubxona_Elektron

Download 365 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling