Элчин Сафарли Қайтганимда уйда бўл ёxуд бахт ва айрилик битигими такдирнинг? The Best e-books jamoasi
Download 365 Kb. Pdf ko'rish
|
Elchin Safarli - Qaytganimda uyda bo l
7
Мен сени қанча керак бўлса, шунча кутаман! @Kutubxona_Elektron Досту, мен ойинг билан танишган пайтим у эрли жувон эди. У йигирма етти, мен эса уттиз икки ёшда эдим. Мен ўша захоти унга боулган ҳисларим хакида огиз очдим. Биламан, олали аёлга бундай дейиш беодоблик. Ўртамизга чизилган одоб ва иффат чизигидан факат суз изхоримгина учиб утди. «Сизни канча керак булса, шунча кути оламан...» Мария ишлайдиган кутубхонага факат китоб олгани борардим. Марияни, гарчи у ёнимга келишга ваъда бермаган бўлса хам, тӳрт йил кутдим. Кейинчалик билдим: мени бир куни ўзидан совиб, такдирга тан бериб кетади, деб уйлаган. Аммо мен ўз танловимда катьий эдим. Бу бир карашдаги оний мухаббат булмай, азал-азалдан меп учун яралган хилкат эди. Уша илк кўрган пайтимдаёк мана шу кизгиш сочли аёл менинг рафикамга айланади, дея ўйладим. Шундай булиб чикди хам. Менга унинг ҳеч нарсаси эмас, ўзи керак эди. У менга фарзандлар тугиб бериши ва уйимни oройишталикка тулдириши, иккимизни учраштирган йулда доимий хамрохим булиши.. Бу каби режалар умуман хаёлимга келмаган. Ҳар кандай шароитда ҳам бирга бўлишимизга чукур ишонч бошка хар кандай шубха- гуммонларни бир четга супириб ташлаганди. Ўзимни овутишим мумкин эди, лек хисларимни алдай олмасдим... @Kutubxona_Elektron Мария билан учрашувим - бу умид йўкдай туюлган пайтда ҳам иккиланишдан ҳоли булганим эди. Мен ишонардим. Азал-азалдан хаёт йулимиз биз истаган чорраҳада кесишишини билардим. Йўллар айролигига ишора килувчи сабаблар етарлича эди, бирок барибир ишонардим. Ўз такдири билан учрашишга хар кимса лойик. Бирок бу нарса хамма такдир пешонада хам содир бўлавермайди. Айримларга ирода етмайди, танлаган йўлини бошка сўкмокка буради. Бошкалари эса хафсала килмайди. Ўтмишнинг муваффакиятсиз тажрибасини ўз кучини кўрсатади. Кимдир эса борига барака килганча такдир инъом килганидан ортиғига умид ҳам қилмай кўяди. Сенинг дунёга келишинг Мария иккимизнинг oрамиздаги иттифокни янада мустаҳкамлади. Биз бир- биримиз ва ишимизга шу кадар маҳлиё эдикки, бир кун фарзандли булишимиз мумкинлиги хаёлимизгаям келмаган. Муҳаббатни дустлик ва эҳтироснинг ажойиб уйғунлиги деб атаб юрган эканмиз. Мухаббат - бу оила экан. Кандай тушунтирсам экан сенга, эхтиросга тула юраклар аҳиллигининг бир кумғон атрофида, бир кўргон остида фаровон турмуш кечириши экан. Хуллас, ҳаёт бизга мӯъжиза ато этди. Бу сен эдинг... Бизнинг калбимиз ва вужудимиз ковушиб, ягоналик касб этди. Хаёт сукмоғимиз умумий йўлга айланди. Туғри, бу йўл бир текис эмас. Баъзан хатоларга йўл кўйганимиз рост. Бироқ иложи борича @Kutubxona_Elektron қумғондаги гулханни ўчирмадик, қўрғон соясидан четга чикмадик, сени севишдан, асрашдан тухтамадик. Мария сени тебратаётиб хавотирга тушади. Мен бунга жавобан жилмайиб кўяман. «Кизимиздаги ўзгаришлар кун сайин шу кадар тезлашмокдаки, кани энди иложи булса-ю, виктни тўхтата олсам, туйиб-тўйиб тикилиб боксам...» Уйку элитаётан кӱзларингни очганча табассум қиласан. Шундай ота-онанг борлигидан бахтиёрсан гӱё. Бизга хеч нарса бундап ортик бахт тортиқ қилмаган... Досту, бахтга элтувчи йўллардаги ғовлар - онгости сароблари, кўркувлар - пуч хавотирлардан ўзга нарса эмас. Орзуларимиз - бизларнинг хакиқий вокеийлигимиз. Сени соғиниб, Даданг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling