Трансформаторларни параллел улаш.
Бунинг учун:
трансформаторларнинг қуввати 1/3 нисбатда 30%дан кам бўлмаслиги;
фазировкаларнинг тўғри келиши;
трансформаторларнинг уланиш гуруҳи тўғри келиши;
линиядаги кучланиш тўғри келиши;
трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишилари ± 10% фарқ қилмаслиги керак.
15. Савол: Қувват ҳақида тушунча беринг. Қувват коэффициенти нима?
15. Жавоб:
Актив қувват – фойдали иш бажаришга сарфланадиган қувват (Вт, кВт, мВт).
Рл = √3*U*I*cos φ
Рф = U*I*cos φ
Реактив қувват – электромагнит майдонларни хосил килиш учун ишлаб чиқиладиган ва истеъмол қилинадиган кувват (Вар, кВАр, мВАр)
Qл = √3*U*I*sin φ
Qф = U*I*sin φ
Тўлиқ қувват қуйидаги формуладан топилади:
S2 = P2 + Q2 ёки S = Р/ cos φ
Қувват коэффициенти – электр тармоғига актив-индуктив юклама уланган бўлса, фаза бўйича ток (I) кучланишдан (U) φ- бурчагига орқада қолади. Ушбу бурчакнинг косинуси (сosφ) қувват коэффициенти деб аталади. Бундай юкламали электр кабул қилгичлар ҳам актив P, ҳам реактив Q қувватни истеъмол қиладилар.
Сosφ – тўла қувватнинг қанча қисми иш бажаришини характерловчи катталикбўлиб қуйидаги формула орқали топилади – сosφ = Р/S
16. Савол: Юқори кучланишли ўчиргичларнинг тузилиши ва ишлаш принципи.
16. Жавоб: Ўчиргичлар:
– оператив ўчириш ва ёқиш (электр занжирини ишчи режимида);
– катта юклама ҳолатида (перегруз) ёки нонормал режимларда реле ҳимоя ёрдамида.
Ўчиргичлар қисқа вақт ичида ва юқори ишончли имконияти билан ўчириши керак. Асосий параметрлари (характеристикалари) – бу фақатгина номинал ва максимал ишчи кучланишдан ташқари номинал ток ва қувватга ҳам, яъни ўчириш имкониятларига характерланади.
Ўчиргичнинг ўчириш номинал токи деб – шундай катта токка айтиладики, номинал кучланишда ўчиргич бешкаст ўчиришга айтилади.
Ўчиргичларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
ёғли ўчиргич (масленные выключатели);
ҳаволи ўчиргич (воздушные выключатели);
элегазли ўчиригич (элегазовые выключатели);
ваакумли ўчиргич (ваакумные выключатели).
Do'stlaringiz bilan baham: |