8.4. Системада актив ва реактив қувватлар тақсимланишини оптималлаш - Барча истеъмолчиларни керакли актив ва реактив қувватлар билан таъминлашни система элементларида бу қувватларни турлича тақсимланишида амалга ошириш мумкин. Бунга боғлиқ ҳолда қувват исрофи кўп ёки кам бўлиши мумкин. Масалан, шу нуқтаи назардан, кўп ҳолларда истеъмолчиларни яқин станциядан яқин масофа бўйича энергия билан таъминлаш мақсадга мувофиқ.
- Энг кам қувват исрофини таъминлашни, яъни тармоқда актив қувватни оптимал тақсимлашни турли усуллар билан амалга ошириш мумкин. Масалан, системанинг алохида генераторлари ўртасида актив қувватни тегишлича тақсимлаш, бўйлама ростлашни амалга оширувчи махсус линия ростлагичларини қўллаш, тармоқ схемасини ўзгартириш (алохида элементларни ўчириш ёки улаш) ва бошқа усулларда.
- Қувват исрофини камайтириш тадбирлари бир вақтнинг ўзида бошқа омилларга хам таъсир кўрсатади. Масалан, турбогенераторлар ўртасида қувватни тақсимлаш истеъмол қилинаётган ёқилғи нархини ўзгаришига олиб келади, чунки бир хил генераторлар бошқалардан самарали, ёки ўша генератор юқори ёки кам тежамли ҳолатларда ишлаши мумкин.
Шу сингари гидрогенераторлар қувватлариининг ўзгариши турли сув омборларида сув сарфини қайта тақсимланишига олиб келади, бу эса турли ресурсларнинг самарадорлигини ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Линия ростлагичларидан фойдаланилганда бу ростлагичларга сарф бўлувчи капитал харажатлар хам ҳисобга олиниши лозим. - Шу сингари гидрогенераторлар қувватлариининг ўзгариши турли сув омборларида сув сарфини қайта тақсимланишига олиб келади, бу эса турли ресурсларнинг самарадорлигини ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Линия ростлагичларидан фойдаланилганда бу ростлагичларга сарф бўлувчи капитал харажатлар хам ҳисобга олиниши лозим.
- Демак, системада актив қувватни рационал тақсимлаш мураккаб комплекс масала бўлиб, турли чегаравий шартлар ва факторлар, масалан, қувват исрофи, генераторларнинг самарали ишлаши ва бошқаларни ҳисобга олиши шарт.
- Режалаштирилаётган ҳолатлар учун актив қувватни оптимал тақсимлаш ЭХМда махсус дастурлар асосида амалга оширилади. Ҳисобланган оптимал ҳолатларга асосан алохида станциялар учун улар бераётган актив қувватнниг кунлик графиги аниқланади. Бу графиклар махсус автоматик ускуналар ёрдамида ушлаб турилиши мумкин. Оптимал тақсимлаш учун алохида генераторларнинг актив қувватини ростлаш умумий автоматик бошқариш системаси ёрдамида бир-бири билан боғланган бўлиши зарур.
- Реактив қувватни рационал тақсимлаш хам оптималлашни талаб қилади. Реактив қувватни узоқ масофаларга узатиш исрофни оширади, тармоқнниг ўтказиш қобилиятини ва ускуналарнинг хизмат вақтини камайтиради, яъни бутун система ишининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштиради ва бир вақтнинг ўзида кучланишнинг катта миқдорга оғишига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида барқарорлик шарти бўйича қувват узатиш имкониятларини камайтиради. Демак энергосистеманинг ишончли ишлаш даражаси камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |