Электр энергиянинг сифат кўрсатгичларни таъминлаш чоралари


Download 124.5 Kb.
bet2/6
Sana04.02.2023
Hajmi124.5 Kb.
#1161765
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу 8 Электр энергиянинг сифат кўрсатгичларни таъминлаш чоралари (1)

Ташкилий исрофлар

  • хизмат кўрсатишни яхшилаш тармоқ схемаларини ва иш режимларини оптималлаш тадбирларини кўзда тутади. Буларга киради:
  • тармоқнинг ўрнатилган режимини иш тартибини реактив қувват бўйича оптималлаш (КУ ва трансформақиялаш коэффиқиентини оптимал ростлаш қонунларини танлаш)
  • 6-35 кВ ли тармоқларнинг узилиш жойларини оптималлаш;
  • системада реактив қувват танқизлиги мавжуд бўлганда генераторларни синхрон конденсаторлар режимига ўтказиш;
  • радиал тармоқларнинг таъминлаш марказларида иш кучланишларини оптималлаш;
  • кам юкламали режимларда трансформаторларни ўчириш;
  • тармоқ фазаларида юкламаларни тенг тақсимлаш
  • таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш ва сифатини яхшилаш;
  • қувват исрофини камайтимришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва яратиш;
  • хизмат ходимларини рағбатлантириш ва бошқалар.

Коммерция исрофлари

  • хизмат кўрсатишни яхшилаш кўзда тутилади ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб вақтида энергоназорат амалга оширади. Бунга киради: 1) энергия ўлчагич асбобларини ўрнатиш; 2) ўғирликлар билан курашиш; 3) назорат системасини яхшилаш ва бошқлар.
  • Қувват исрофини камайтириш тадбирлари лойихалашда хамда ишлатиш вақтида амалга оширилади. Эксплуатақия тадбирлари режимларни оптималлаш вақтида доимо амалга оширилади.
  • Тармоқ юкламаси ортганда юкламали исрофлар ошади. Истеъмолчиларнинг актив ва реактив юкламаларини ўзгариши энергосистемада актив ва реактив қувватлар оқимларини хамда ундаги исрофни ўзгаришига сабаб бўлади.
  • Шунинг учун доимо исроф даражасини назорат қилиш керак, чунки улар бутун тармоқнинг тежамли ишлашини аниқлайди. Исроф даражасини бошқариш муаммосига системавий ёндашиш мураккаб масала ҳисобланади ва фақат замонавий иқтисодий-математик моделлар ва ЭХМ лар ёрдамида уни комплекс ечиш мумкин. Бунда асосий қийинчилик, тармоқ ҳолатлари тўғрисида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳисобланади, чунки улар юкламалар ўзгариши билан доимо ўзгариб туради.

Download 124.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling