Электр энергиянинг сифат кўрсатгичларни таъминлаш чоралари - 8.1. Электр тармоқларда қувват исрофининг турлари ва уларни камайтириш тадбирлари;
- 8.2. Реактив қувват манбалари;
- 8.3. Реактив қувват баланси ва унинг бузилиши оқибатлари;
- 8.4. Системада актив ва реактив қувватлар тақсимланишини оптималлаш.
8.1. Электр тармоқларда қувват исрофининг турлари ва уларни камайтириш тадбирлари - Электр истеъмолчиларининг нормал ишлаши учун актив ва реактив қувватлар талаб этилади. Реактив қувват магнит майдонини хосил қилиш учун сарфланади ва уни ишлаб чиқариш бирламчи энергия ресурсининг сарфланишини талаб қилмайди. Аммо уни линиялар орқали узатиш тармоқ элементларида маълум актив исроф билан боғлиқ. Бу элементларда реактив қувват хам сарфланади, бу эса реактив қувват ишлаб чиқарилишини талаб қилади. Шунинг учун реактив қувват истеъмолчиларни камайтириш актив энергияни тежайди, қувват ва кучланиш исрофини камайтиради.
- Қувват исрофи икки хил бўлади: юкламали (юкламага боғлиқ бўлган) ва салт ишлаш (юкламага боғлиқ бўлмаган) исрофлари. Тармоқнинг юкламаси билан белшиланувчи қувват исрофи – юкламали, юкламага боғлиқ бўлмаган исрофлар эса – салт ишлаш исрофлари деб юритилади. Юкламали исрофларга тармоқ элементларининг қаршиликлари орқали юклама токининг оқиб ўтиши натижасида юз берувчи исрофлар, салт ишлаш исрофларига эса трансформаторларнинг ўзагида, линияларда тожланиш ва изоляция қурилмаси орқали ўтувчи токлар туфайли юз берувчи исрофлар киради.
- тармоқни қайта қуриш, ускуналарни алмаштириш ёки қўшимча ускуналар ўрнатиш тадбирларини кўзда тутади. Буларга қуйидагилар киради:
- 1) компенсақияловчи ускуналарни ўрнатиш;
- 2) ўтказгичларни катта кесим юзали ўтказгичлар билан алмаштириш;
- 3) кўп юкланган ва кам юкланган трансформаторларни алмаштириш;
- 4) ростлаш ускуналарини ўрнатиш (РПН ва ПБВ ли трансформаторлар, кучланиш қўшувчи трансформаторлар, пунктланган реакторлар ва бошқалар); 5) трансформақия коэффиқиентларини автоматик ростлаш;
- 6) сиғимли батареялар қувватини автоматик ростлаш;
- 7) юқори ва ўта юқори кучланишли ёпиқ тармоқларда қувват оқимини ростловчи ускуналарни ўрнатиш (масалан, ростловчи трансформаторлар, РТ);
- 8) тармоқни юқори кучланишга ўтказиш;
- 9) реле химояси, автоматика, телемеханиканинг такомиллашган турларини тадбиқ этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |