Умумий тушунчалар, трансформаторларни ишлатишга қабул қилиш. Трансформаторларни қуритиш. Трансформатор мойининг ишлатилиши
Download 73.66 Kb.
|
7-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трансформаторларни қуритиш. Трансформатор мойининг ишлатилиши. Умумий тушунчалар.
7- МАВЗУ ТРАНСФОРМАТОРЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ. Режа: Умумий тушунчалар, трансформаторларни ишлатишга қабул қилиш. Трансформаторларни қуритиш. Трансформатор мойининг ишлатилиши. Умумий тушунчалар. Электр истехмолчиларни электр энергияси билан тахминлаб туриш учун трансформаторлар подстанциялари хизмат қилади. Улар 220, 110 35 кВ кучланишни 10;6; 0,4 кВ кучланишгача пасайтириб, истехoмолчиларни етарли қувватлар билан тахминлаб турадилар. Трансформатор подстанцияси пасайтирувчи куч трансформаторидан ва тақсимлаш қурилмаларидан иборат бўлади. Куч трансформаторлари мойли конструкцияга эга бўлиб, қуввати 25, 40, 63, 100, 160, 250, 400, 630, 1600 2500 ва хк. кВА ва ундан юқори бўлади. Уларда мой трансформаторнинг асосий қисмларини изоляциялайди ва бирданига совитиш учун ҳам хизмат қилади. Барча куч трансформаторлари тақсимлаш қурилмалари билан жихозланган. Электр тахминоти тизимларида ташқи майдонларда ўрнатиладиган тақсимлаш воситалари комплектлари қўлланилади (КРУНлар). Истехмолчиларга ўрнатилган қурилмалар 110, 35, 10 кВ кучланишни 10, 6, 0,4 кВ кучланишга тушириб беради ва турли улаш - ажратиш, химоя амалларини бажариб туради. Улар атроф мухит харорати -40˚ +45˚С гача бўлганда нормал ишлаб туради. Тақсимлаш воситалари комплектларидан трансформаторлар подстанцияси қурилмалари йиғилади. Шкафларда ВМГ-10, ВМК-10К, ВММ-10 ва бошқа типли мойли ажратгичлар, А37 типли автоматлар, ПНБ, ПРС, НП, ЦД типли сақлагичлар, рубилниклар ўрнатилади. Қишлоқ ахоли яшаш пунктларини электр тахминоти учун трансформаторлар подстанцияси комплектлари кўплаб ишлатилади. Машинасозлик ва оғир саноат обхектлари учун РУ-10, РУ-35 комплектлари ишлаб чиқилган. Уларда қуввати 630…6300 кВА бўлган куч трансформаторлари ўрнатилган. Насос станциялари учун 110/35/10 ёки 6 кВ ли трансформаторлар ишлатилади. Бахзи обхoектлар учун ёпиқ трансформаторлар комплекти қўлланилади. Улар химояланган, хавфсиз, техник хизмати енгил бўлиши, эшик ва тирқишлари зич беркитилган бўлиши, томи соз бўлиши зарур. Ёпиқ тақсимлаш пунктларининг ички харорати ва намлиги қурилмаларда конденсат сув томчилари пайдо бўлишини олдини олиши, изоляцияси нам тортиб қолмаслиги ва бино хавоси вентиляция қилиб турилиши зарур. Трансформаторлар подстанцияси эксплутациясида қуйидагилар бажарилади: -истехмолчилар, қурилмаларнинг техник кўрсатларига қараб уларнинг иш режимларини тахминлаб туриш, қурилмаларнинг нормал фаолиятини назорат қилиш, кузатиб бориш, -уларни артиб тозалаш, аварияга олиб келиши мумкин бўлган носозликлар ва дефектларни зудлик билан йўқотиш, -профилактик қаровлар, синовлар ва тахмирларни ўз вақтида ўтказиб туриш, -ерга уланиш контури, яшин қайтаргичларни соз бўлишини тахминлаш, -техник хужжатларни тўғри олиб бориш. Трансформаторлар буюртмачига тўлиқ йиғилган, мой билан тўлдирилган холда етказилади. Трансформатор билан бирга паспорти, ишлатиш бўйича йўриқномаси, градусник, газ релеси ва харорат сигнализатори берилади. Трансформатор монтажигача усти ёпиқ жойда сақланиши зарур. Агар узоқ муддат сақланса, ундаги мой сатхи ва сифати назорат қилиб турилади, термосифон филтрдаги силикагел холати қаралади, зичланиш жойларидан мой оқса, махкамловчи болтлар қўшимча тортиб қўйилади. Трансформаторлар қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратилиши зарур. Download 73.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling