Умумий тушунчалар, трансформаторларни ишлатишга қабул қилиш. Трансформаторларни қуритиш. Трансформатор мойининг ишлатилиши


Трансформатор мойининг ишлатилиши


Download 73.66 Kb.
bet6/7
Sana17.02.2023
Hajmi73.66 Kb.
#1206558
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7-mavzu

Трансформатор мойининг ишлатилиши
Қуввати 100кВА гача бўлган куч трансформаторларда ишлатиш даврида мойдан намуна олинмайди, мойнинг сифати унинг профилактик синовлари натижаларига кўра бахоланади. Мойнинг холати трансформаторнинг холати ҳақида махлумот бера олади. Ишончли ишлаб туриши учун трансформатор мойи юқори сифатли бўлиб, стандарт кўрсатларда бўлиши керак. Шу сабабли куч трансформаторларининг ишлатишда унинг мойи доим назоратда бўлиб қолади. Янги келтирилган мой паспорти билан қабул қилиб олинади. Мойнинг сифати ундаги аралашмалар борлиги билан белгиланади.
Агар мойда 0.01-0,02% намлик бўлса, мойнинг тешилиш кучланиши 4-5 баробар пасаяди. Бунинг сабаби мойда сув томчилари қутбланувчи бўлиб ягона занжирлар хосил килади ва электр майдон бўйлаб электродлар орасида тортилади. Шу сув занжирлари бўйлаб мой тешилади. Зажир хосил бўлиши учун мойнинг камгина намланиши етарли бўлади. Кейинги мой намлигини ошиши тешилиш кучланиш миқдорига тахсир кўрсатмайди. Яхни параллел сув томчилари занжирлари пайдо бўлади холос. Нотекис электр майдон юқори кучланганлиги тахсирида йирик сув томчилари пайдо бўлиб, у бак остига чўкади. Улар электр майдон ташқарисида бўлиб мойнинг тешилиш кучланишига тахсир қилмайди.
Мойни қуритиш. Энергосистемада мой икки услубда қуритилади: мой орқали қуруқ азот ёки (углекислий газни) карбонат ангидрид қайдаб. Оддий атмосфера шароитида, мой устида 20-30кПа вакуум хосил қилиб, 2,5-5,5кПа қолдиқ босим ва атмосфера босимида мойни пуркаб. Қуритиш жараёнини тезлаштириш учун мойни 40-50°С гача қиздирилади ва 8-12кПа қолдиқ босимда жараён бажарилади.
Унча катта бўлмаган тахмир корхоналари шароитида мойни 25-35°С хароратгача қиздириб тиндириб қуритилади. Тиндириш оддий қуритиш усули, лекин у узоқ вақт талаб қилади. Қиздириб қуритиш ҳам, айниқса ўз бакида, ўзининг токи билан, анча содда ва арзон услуб, лекин узоқ муддат қиздирилса қиздирилган мой ўз сифат кўрсатларини йўқота боради.
Мойни тозалаш. Ишлатиш даврида мой фақат намланмай ифлосланиб ҳам боради. Сув ва механик аралашмалардан мой центрифуга қилиб ва филтрлаб тозаланади. Центрифуга мойдан ундан ўғирроқ бўлган бегона аралашмаларни ажратиш учун хизмат қилади. Мой харорати бунда т= 45-55°С бўлиши зарур. харорат паст бўлса, мой қуруқроқ, илашимлирок бўлади ва сув ва аралашмалар ёмон ажралади. Харорат юқори бўлса (т>70°C) сув мойда эриб парланиб, мойдан ёмон ажралади. Бундан ташқари юқори харорат мойни тез эскиришига олиб келади.
Филтрлашда мой картон, қоғоз, материал, силикогел ёки шунга ўхшаш майда тешиклари (тирқишлари) бўлган ғоак мухитдан сиқиб ўтказилади. Филтрлаш филтр-прессда бажарилади. Картон, қоғозлар фақат филтрламай мой таркибидаги намликни ҳам тутиб қолади. Шунинг учун юқори гигроскоплиги бўлган юмшоқ, ғоак картон ишлатилади. Лекин бундай филтр шлам ва кўмирни ёмон тутиб қолади, кўп қоғоз тола ажратиб чиқаради. Филтр прессда юмшоқ картон билан қаттиқ картон аралаш қўлланилиб мойни тозаланиш сифати оширилади. Мойни 40-50°С хароратда филтрлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳаророт ошса картонни гигроскопиклиги пасаяди ва сувни мойда эриши кучаяди. Картонни вақти-вақти билан тозалаб турилади. Картон тоза мойда ювилади, чайилади, қуритилади ва яна қайта филтрга ўрнатилади. 1 т мойни тозалаш учун
1 кг картон ишлатилади.

Download 73.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling