Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Download 0.54 Mb.
|
22 12.01.2018
хатлов далолатномаси — газ таъминоти ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан истеъмолчи иштирокида истеъмолчининг табиий газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча маълумотлари (номланиши, манзили ва реквизитлари, газни ҳисобга олиш прибори ва газдан фойдаланиш ускунасининг техник тавсифлари, газ хўжалигининг лойиҳа маълумотлари, расмийлаштириш санасидаги ҳисоб-китоблар ҳолати, ваколатли органлар томонидан табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича берилган хулосаларнинг мавжудлиги, шунингдек, маиший истеъмолчилар учун яшовчилар, ҳайвонлар сони ва иситиладиган бинолар ҳажми) акс эттирилган ҳолда тузилган ҳужжат;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон) маиший истеъмолчилар — маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли; табиий газ — газни қайта ишлаш ташкилотлари ишлаб чиқарадиган, газ узатиш ташкилотлари томонидан ташиладиган газ, шунингдек нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ёқилғи гази; газдан фойдаланиш ускунаси — энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш талабларига жавоб берадиган, марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун, турли ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнларида табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланадиган қозонлар, ишлаб чиқариш печлари, утилизаторлар, технологик линиялар ҳамда газдан хомашё сифатида фойдаланадиган бошқа қурилмалар, шунингдек, кўп хонадонли ва турар жой биноларида ўрнатилган ва газдан шахсий, оилавий, уй-жой, хўжалик ва бошқа эҳтиёжлар учун ёқилғи сифатида фойдаланадиган бошқа ускуналар; газ узатиш ташкилоти — табиий газни қабул қилувчи, узатувчи, газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчиларга магистрал газ қувурлари орқали етказиб берувчи ташкилот; Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling