Иқлим ўзгариши — кенг тарқалаётган, жадал ва тезлашиб бораётган жараёндир. Ғарбда яшовчилар учун ҳам сайёранинг исиш хавфи энди фақат чекка ҳудудларга таъсир қиладиган муаммо эмас


Download 26.92 Kb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi26.92 Kb.
#1020120
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Маъруза (1)


1-Мавзу: Келажакдаги экологик муаммолар.
РЕЖА:
1. Иқлим ўзгариши.
2.Иқтисодиётнинг роли.
3. Экологик иқтисодиёт ва атроф муҳит.


Иқлим ўзгариши — кенг тарқалаётган, жадал ва тезлашиб бораётган жараёндир. Ғарбда яшовчилар учун ҳам сайёранинг исиш хавфи энди фақат чекка ҳудудларга таъсир қиладиган муаммо эмас. Дунёнинг деярли барча қисмида истиқомат қилаётган инсонлар иқлим ўзгариши натижасида юзага келаётган ҳодисаларни ўз таналарида ҳис қилишмоқда.
Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи Ер илгари ҳисоб-китоб қилинганидан кўра тезроқ исиб бораётганини маълум қилишмоқда. Дунё бўйича ўртача ҳарорат 1,1 даражага кўтарилган. Бу эса 2040 йилга бориб ўртача ҳарорат 1,5 даражага ошишини билдиради.
Иссиқ тўлқинлар, кучли шамоллар, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ёнғинлар янада кўпроқ содир бўла бошлади, музликлар эриши янада кучайди. Айниқса, жорий йилда бу жараён жудаям тезлашганини кузатишимиз мумкин.
Ўрмон ёнғинлари
Франция жануби, Испания ва Италиянинг Сардиния оролида кенг миқёсдаги ўрмон ёнғинлари натижасида минглаб гектар майдонлардаги ўрмон ва қишлоқ хўжалик ерларига зиён етди.
13 июль куни Калифорния шимолида бошланган ва Diksi номини олган кенг кўламли ёнғинлар натижасида 200 минг гектардан зиёд майдонлар зарарланди.
Шимолий Македония ҳукумати йирик ўрмон ёнғинлари сабабли бир ойга инқирозли вазият режимини жорий этди.
Аномал иссиқ туфайли Туркия ғарби ва жанубида ҳам даҳшатли ёнғинлар юз бериши натижасида сайёҳлик тадбирлари, экскурсиялар бутунлай тўхтатилди. Қишлоқ хўжалик майдонлари, фермалар ёнғин ичида қолиб, чорва моллари нобуд бўлди.
Грецияда ҳам бир неча кундан буён кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Офат бир ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлиши оқибатида содир бўлган. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилган.
Россия шарқидаги Ёқутистон Республикасида ўрмон ёнғинлари, расмий маълумотларга кўра, 6 млн гектар ҳудудни қамраб олган — бу Бельгия ҳудудидан икки баробар катта.
Жазоирдаги кучли ёнғинлар оқибатида ҳалок бўлганлар учун мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Download 26.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling