Иқлим ўзгариши — кенг тарқалаётган, жадал ва тезлашиб бораётган жараёндир. Ғарбда яшовчилар учун ҳам сайёранинг исиш хавфи энди фақат чекка ҳудудларга таъсир қиладиган муаммо эмас


Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби нимада?


Download 26.92 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi26.92 Kb.
#1020120
1   2   3   4
Bog'liq
1-Маъруза (1)

Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби нимада?
Мутахассислар иқлим ўзгаришининг асосий омили иссиқхона эффекти эканлигини таъкидлашади. Қуёшдан келган иссиқликнинг Ер сатҳида жамланиб, димланиб қолиши иссиқхона эффекти дейилади. Яъни қуёшдан келган нурни Ер ҳам ўз навбатида атмосфера орқали коинотга қайтаради. Ушбу нурларнинг бир қисми коинотга чиқиб кетиш ўрнига одамлардан чиқарилган турли газларга ютилади. Унинг коинотга қайтиб чиқиб кетмаслиги оқибатида Ер юзи меъёридан ортиқ қизийди ва иқлимга таъсир кўрсатадиган иссиқхона қатлами ҳосил бўлади.
Натижада сутка мобайнида энг юқори ва энг паст ҳарорат орасида кам фарқ бўлади. Яъни одамлар ва табиат тунда ҳам кундузги каби иссиқ ва дим ҳаво таъсирида қолади. Бундай суткалик иссиқлик эса кескин исиш ҳодисасини келтириб чиқаради.
Иссиқхона эффектини ҳосил қилувчи асосий газ бу – карбонат ангидрид. У атмосферага ҳам табиий, ҳам сунъий йўл билан қўшилади. Метан, азот оксиди каби бошқа ифлос газлар ҳавога инсон омили туфайли чиқарилиб, булар бир бутун иссиқхона эффекти даражасини белгилайди.
Иссиқхона эффектини ҳосил қилувчи газ концентрацияларининг ортиши, сайёрада табиий иссиқлик балансини бузади ва антропоген иссиқхона эффектини келтириб чиқаради.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2100 йилга бориб иссиқхона эффекти оқибатида глобал ялпи ички маҳсулот 20 фоиздан ортиққа пасайиши мумкин.
Шунингдек, ҳозирги кунда асосий муаммолар сифатида антропоген омиллар таъсири ва қурғоқчилик натижасида углерод газини ютувчи ўрмон майдонлари кескин қисқариб кетиши, озон қатламининг емирилиши, ёввойи табиат майдонларининг қисқариб бораётганини ҳам келтириб ўтиш мумкин.
Иқлим ўзгариши Ўзбекистонда ҳам қатор салбий оқибатларга олиб келяпти:

  • Ҳарорат кўтарилиши натижасида сувнинг буғланиш коэффициенти ошиши ҳудудларда сув ресурслари камайишига, танқислигига таъсир этмоқда;

  • Экологик танглик оқибатида йил давомида умуман ёғингарчилик бўлмаган кунлар сони кўпаймоқда;

  • Тупроқнинг намлиги камайиши ҳисобига такрорий қурғоқчилик хавфи ортмоқда ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари тушиб кетмоқда;

  • Орол денгизига қуйиладиган сув ҳажмининг камайиши дарё дельтасининг чўлга айланиши ва қуриган денгиз тубида янги чўл майдонлари пайдо бўлишини тезлаштиряпти;

  • Атмосфера ҳавосида катта майдонларда чангланиш ортмоқда;

  • Исиш ва совиш каби аномал ҳодисаларнинг ўзгариши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва меваларнинг нобуд бўлишига олиб келмоқда.


Download 26.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling