Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


-боб. Газ таъминоти ташкилотининг табиий газ ҳисобот балансини тузиш тартиби


Download 0.54 Mb.
bet41/42
Sana25.10.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1722114
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
22 12.01.2018

14-боб. Газ таъминоти ташкилотининг табиий газ ҳисобот балансини тузиш тартиби
144. Газ таъминоти ташкилоти газ тақсимлаш тармоқлари орқали олинган табиий газнинг қабул қилинган ва тақсимланган ҳажми бўйича ҳисобот балансини (кейинги ўринларда табиий газ баланси деб аталади) тузади.
145. Ҳисобот даври учун табиий газ баланси олинган табиий газ умумий ҳажмининг табиий газни умумий тақсимлаш йиғиндисига тенглиги орқали қуйидагилар бўйича аниқланади:
истеъмолчиларга сотилган табиий газ ҳажми (шу жумладан, ноқонуний фойдаланувчилар томонидан сарф қилинган газ ҳажми);
фойдаланиш ва технологик эҳтиёжлар учун сарфланган табиий газ ҳажми (алоҳида ҳужжат асосида тартибга солинади);
табиий газни йўқотиш ҳажмлари (алоҳида ҳужжат асосида тартибга солинади);
табиий газнинг газ тармоқларидаги технологик қолдиқлари;
қабул қилинган ва тақсимланган табиий газ ҳажмлари орасидаги мусбат ва манфий фарқлар.
146. Мусбат фарқ вужудга келганда, яъни тақсимланган табиий газ ҳажми қабул қилинган табиий газ ҳажмидан ортиқ бўлганда, мазкур фарқ ҳисоботда маълумот ўрнида кўрсатилиб, етказиб берилган табиий газ ҳажмига (ҳажм ошмаган ҳолда) таъсир қилмайди.
147. Манфий фарқ вужудга келганида, яъни тақсимланган табиий газ ҳажми қабул қилинган табиий газ ҳажмидан кам бўлганда, мазкур фарқ ҳисоботда табиий газ таннархига қўшиб ҳисобланади. Бунда узоқ вақт давомида табиий газнинг талон-тарож қилиниши оқибатида аниқланган табиий газ ҳажмлари ҳисобот даври якунида табиий газ ҳажмида вужудга келган манфий фарқ ҳисобидан чиқарилади.
148. «Ўзтрансгаз» АЖ ижроия органи томонидан ҳар бир ҳисобот йили якунида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий газ балансида вужудга келган фарқлар юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
манфий фарқнинг қолдиқ суммаси жамиятнинг «даврий харажатлари»га ўтказилади;
мусбат фарқнинг қолдиқ суммаси жамиятнинг даромади деб тан олинади.
Ижроия органининг вужудга келган фарқлар юзасидан қабул қилинган қарори Бюрога тақдим этилади.
149. Газ таъминоти ташкилотлари Бюро билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар ойда салбий фарқнинг вужудга келиш сабабларини аниқлаш, шунингдек, асоссиз йўқотишларга йўл қўйган айбдор шахслардан қарздорликни газни сотиш нархларида ундириш чораларини кўриши шарт.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling